Линклар

Шошилинч хабар
08 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:01

ТОШКЕНТ – Прокуратура МИБ ходимлари маошидан пахта учун 1 миллиондан ушлаб қолинганини рад этди


(Иллюстратив сурат)
(Иллюстратив сурат)

Резюме

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

ТОШКЕНТ – “Чиноз тумани МИБ ходимлари маошидан пахта учун 1 миллиондан ушлаб қолинди”

ЧИНОЗ. “Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокими буйруғи билан МИБ ходимлари ойлик маошидан пахта терими учун 1 миллиондан ошиқ миқдорда ушлаб қолинди”.

4 ноябрь. Ўзбекистон Бош прокуратураси “Paxtagram” рукнига мурожаат қилган муштарийнинг иддаоларини ўрганиб чиқди. Прокуратура Чиноз туман ҳокимлиги томонидан "МИБнинг Чиноз туман бўлими ходимларининг пахта терими учун ойлигидан пул ушлаб қолиш ҳолатлари аниқланмагани, тегишли мутасаддилар бундай ваколатга эга эмаслиги, ходимларининг иш ҳақлари бюджет ҳамда Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши"ни айтди. Прокуратуранинг қўшимча қилишича, эҳтиёжманд оилалар, алимент ва фойдаланилган энергия ресурсларидан қарздор бўлган истеъмолчилар пахта мавсумида ихтиёрий равишда қатнашиб, қўшимча даромадга эга бўлиши мумкинлиги борасида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG