Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:31

ЎЗБЕКИСТОН – “Пахтани “миллий бойлигимиз” деб оғиз йиртадиганларнинг ўзи терсин!”


Иллюстратив сурат. Мазкур суратнинг мурожаатга алоқаси йўқ.
Иллюстратив сурат. Мазкур суратнинг мурожаатга алоқаси йўқ.

ЎЗБЕКИСТОН. “Республика ёнғин хавфсизлиги тизими ходимлари томонидан ёзмоқдамиз. Собиқ совет даврида пахта туфайли қанча юртдошларимизнинг ёстиғи қуриган. Афсуски, ҳозир ҳам пахта сиёсати “ватанга хизмат” ниқобида давом этмоқда. ФВВ, ИИВ ходимлари ҳамда ҳарбийлар пахта териш билан банд. ЁХБ тизимида ходимларининг оммавий ишдан кетиши бошланяпти.

Пахта деса, этимизга титроқ югуради. Ёнғиндан одам олиб чиқ ёки ватан сарҳадини ҳимоя қил, деса ҳеч иккиланмай фронтнинг олд қаторига борамиз. Ватанимиз учун жонимизни беришга тайёрмиз. Лекин пахта териш каби ўз мажбуриятимизга кирмайдиган ишга бойкот эълон қиламиз!

Пахта жонимизга тегди, кимга керак бўлса ўзи териб олсин. Ана, “пахта миллий бойлигимиз” деб оғиз йиртадиганларнинг ўзи терсин! Орзуимиз – Ўзбекистонда ҳеч бир инсон пахтага мажбуран олиб чиқилмасин...”

(Бу хабар "Paxtagram"га 30 сентябрь куни келган)

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "PaxtaGram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

"PaxtaGram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "PaxtaGram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG