Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:51

Новвойни урган ургутлик милиция лейтенанти ишдан олинди (ВИДЕО)


Самарқанд вилояти Ургут туманининг тоғли Ғўс қишлоғидаги новвойни уриб тепкилаган милиция лейтенанти ишдан олинди ва унга нисбатан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу маълумотни Озодликка билдирган Ургут туман ИИБ раҳбарларидан бирининг айтишича¸ калтакланган новвой йигитдан ИИБ ходимлари расман узр сўраган.

Ургут тумани ИИБ мулозимининг маълум қилишича, ҳодиса бир ҳафта муқаддам Ғўс қишлоғида юз берган.

Новвойни урган ургутлик милиция лейтенанти ишдан олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:28 0:00

- Тоғ тепасида жойлашган Ғўс қишлоғидаги ИИБ нозири новвийхонада кечқурунги иккида устидан қулфлаб ўтирган новвой йигит ва қизни устига бостириб кирган. Сигнал тушган экан фаҳш ишлари бўлди, деган. ИИБ лейтенанти ëш ва тажрибасиз бўлгани боис новвой йигитга қўл кўтарган. Бу воқеа хабари раҳбариятга етиб келганидан кейин лейтенант йигит вазифасидан озод қилинди ва унинг устидан суриштирув олиб борилмоқда, - деди мулозим.

Новвой йигитни тепкилаб урган ургутлик милиция лейтаненти ишдан олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:10 0:00
Бевосита линк

Ишдан олинган ИИБ ходимиининг исми шарифи Озодликда мавжуд.

Айбсизлик презумпцияси нуқтаи назаридан ИИБ ходимининг исми ошкор қилинмайди.

Кечаси новвойхонада нима бўлганди?

Ғўс қишлоғидаги маҳалла фаолларидан бири Озодликка юз берган воқеа акс этган олти дақиқалик видеолавҳани юборди.

Видеотасвирда кечқурун новвойхонага бир гуруҳ гувоҳлар куршовида кириб келган икки милиция ходимининг хатти-ҳаракати акс этади.

Тасвирдан маълум бўлишича¸ новвойхонанинг ҳамир қориладиган ҳужрасига 30 ëшлар атрофидаги йигит билан қиз қамалиб олишган.

ИИБ ходими уларни айш-ишрат қилиб нон ëпиладиган жойни "ҳаром" қилганликда айблайди.

Видеонинг учинчи дақиқасидан бошлаб ИИБ лейтенанти формасидаги зобит новвой йигитни ура бошлайди: аввал юзига тарсак туширади, кейин ëтқизиб тепкилайди.

Йигитни тепкилаëтган ИИБ ходими ўз ëрдамчисига машина калитини бериб, “бор машинадан кишан олиб кел” дея буйруқ беради.

Воқеа гувоҳиниг айтишича, ўша тунда бу жуфтлик тергов изоляторига қамаб қўйилган.

Ургут туман ҳокимлигида ишлайдиган мулозимнинг Озодликка 29 октябрь куни айтишича¸ ўша кечқурун қўлига кишан солиниб олиб кетилган новвой йигит ва қиз эрталаб қўйиб юборилган.

- Кимдир видеога олиб турган экан. Ўша видеони раҳбарлар кўриб қолибди. Каттақўрғондаги аëлни милиция ечинтиргани воқеасидан кейин бу масалага жиддий қараладиган бўлди. Бир тарафдан новвойхонани “хата қилиш” (исловатхонага айлантириш -таҳр.) ëмон¸ аммо айбланувчини калтаклаш ҳам тўғри эмас-да¸ - дейди мулозим.

Жиноят аломати йўқ

Ургут туман ИИБ раҳбарларидан бирининг Озодликка 29 осктябрь куни айтишича¸ “Новвойхонада ярим кечаси эркак билан ëлнинг бирга ўтириши”да жиноят аломати йўқ:

- Буларни ҳибс қилишга асос бўлмаган. ИИБ ходими ўз хизмат доирасидан чиққани учун жазоланди. Бундан буëн бундай ҳолат такрорланмаслиги учун шахсий таркиб орасида тарбиявий тушунтириш ишлари олиб борилмоқда¸ - дейди суҳбатдош.

Новойхонадаги “секс” зобитни издан чиқарди

Ургут туман ҳокимлигида ишлайдиган мулозимнинг Озодликка айтишича¸ “лейтенантни қизишганини тушуниш мумкин”

-Тоғдаги Ғўс қишлоғи бошқа ургутликлардан фарқли равишда фақат новвойдан нон олиб ейди. Уйида нон ëпмайди. Шу боис нон ëпиладиган жой алоҳида эъзозда. Бу лейтинант бола ҳам - шу қишлоқ фарзанди. Новвойхонани “хата” қилинганига чидолмай жаҳли чиқиб кетган¸ - дейди мулозим.

Айбланувчиларни калтаклаш кенг тарқалганми?

Ўзбекистонда ИИВ ҳодимларининг айбланувчиларга қўл кўтаргани ҳақида Озодлик бир неча мақола эълон қилган.

Жорий йилнинг 2 октябрида Тошкент шаҳар ИИБси томонидан безориликда гумонланиб қўлга олинган камида уч йигитнинг қариндоши Озодликка мурожаат қилиб, милиция ходимлари уларни қўлга олиш ва тергов пайти калтаклаб, тан жароҳати етказгани ҳақида шикоят қилган эди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимларининг инсон ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиши ҳақидаги шикоятлар¸ мамлакат президенти виртуал қабулхонасига тушаëтган шикоятларнинг каттагина қисмини ташкил этади.

Ўтган йил ноябр ойида ўтказилган ҳукумат мажлисида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Ички ишлар органларини қаттиқ танқид қилган эди.

Президент портали иш бошлаганидан кўп ўтмай эълон қилинган расмий статистикага кўра¸ 2016 йил сентябри охиридан 1 декабрга қадар келган 217 минг шикоятнинг 12 фоизи айнан Ички ишлар вазирлиги фаолияти билан боғлиқ.

XS
SM
MD
LG