Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:25

“Бошлиқ пора олаётган пайтда қўлга олинди, лекин жазоcиз қолди”


“Навоийазот” акциядорлик жамиятининг 56-цехида 14 йилдан бери ишлаб келаётган Бегали Ҳакимов ўтган йилнинг сентябрь ойида пахта теримидан қолдириш ва 12 соатлик иш соатини қисқартирмаслик эвазига цех бошлиғи ундан 2 миллион сўм пора талаб қилганидан сўнг ички ишлар ходимлари ўтказган тезкор тадбир вақтида бошлиқ жиноят устида қўлга олингани, аммо воқеанинг эртаси куни қўйиб юборилгани ҳақида OzodMikrofonга арз қилди.

“Порахўр бошлиқни Навоий шаҳар ички ишлар бўлимининг коррупцияга қарши кураш бўлими, прокуратура билан бирга 2018 йилнинг 14 сентябрь куни жиноят устида қўлга олди. Аввал пулга кимёвий ишлов бериб, менга беришди. Мен бу пулни бошлиқнинг мошинасида унга бердим. Мен тушганимдан кейин, улар босиб олишди. Гувоҳлар ҳам бор эди, диктофонга ёзилган овозлар ҳам бор. Лекин, эртаси кунидан бошлиқ яна ўз жойида ҳеч нарса бўлмагандай ишлаб юрибди. Энди эса у мени ишдан ҳайдаш мақсадида турли хил босимлар ўтказяпти, аллақачон менга битта ҳайфсан ҳам берди”.

Бегали Ҳакимов аризасига жавоб
Бегали Ҳакимов аризасига жавоб

Бегали Ҳакимов жиноят устида қўлга олинган бошлиққа ҳеч қандай чора кўрилмагани, боз устига ўз жойида ишлаб юргани ҳақида ДХХнинг Навоий вилояти бўлимига, вилоят прокуратурасига бир неча бор шикоят қилган. Аммо, унинг шикоятлари натижасиз қолган.

Бегали Ҳакимов аризасига жавоб
Бегали Ҳакимов аризасига жавоб

“Бошлиғимни пора олган пайтда қўлга олишди, лекин жазо қўллашмади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:58 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG