Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:28

"Учта аризамни портал ҳал қилмади"


Озодликнинг Portal рукнига мурожаат қилган Қорақалпоғистоннинг Хўжайли тумани Тахиатош шаҳрида яшовчи тадбиркор Бобожон Янгибоев ер можароси боис, президент Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига 10 ой давомида 3 марта мурожаат қилгани, бироқ ҳануз бирор натижа йўқлигидан шикоят қилди:

- 2016 йил сентябрь ойида ер масаласида порталга чиққандим. Тадбиркор сифатида маиший бино қуриш учун ер ажратиб беришини сўраб, ҳокимликка чиқдим. Хўжайли туман ҳокимлиги 285-сонли қарорга кўра, фақат танлов асосида ер олишим, яъни фақат тендер орқали ютиб олишим мумкинлигини айтади.

Мен ҳужжатларимни тендерда иштирок этиш учун топширдим. Тахиатош шаҳри Марат Жумабоев кўчасидан дўкон қуриш учун ер ажратилади. Шу ерни олиш учун 4-5 фермер тендерда қатнашди. 2та фирманинг баллари тенг бўлиб қолгани сабабли тендер қолдирилди.

Кейин аниқланишича, тендерга қўйилган жой кимнингдир томонидан эгаллаб олиниб, у ерга дўкон қуриб ташлаган. Бу одам тендерда қатнашмаган. Ким билан келишибми, бошқа қилибми ўша ерни олган. Бу бизга қоронғу. Лекин қўлида ер учун ҳеч қандай ҳужжати йўқ. Прокуратуранинг менга берган жавобида ҳам аниқ қилиб кўрсатилган бу ҳақда. Менга бошқа жойда дўкон қуриш учун тўғри келадиган ер йўқлигини айтишди. Мен шу масалада порталга 3 марта ёздим, -дейди тадбиркор Янгибоев.

Тадбиркор Бобожон Янгибоев билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглашингиз мумкин:

Бобожон Янгибоев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:35 0:00
Бевосита линк

Тадбиркорнинг айтишича, порталга ёзган аризаларини ўрганиш учун Хўжайли туман ҳокимлигидан вакиллар келиб, масалани ўрганган:

- Улар ҳақиқатдан у ерга ноқонуний дўкон қурилганини айтишди. Сиз ҳақиқатдан тендер орқали ютиб олишингиз мумкин, деган жавобдан нари ўтишмади,- дея ўз муаммоси юзасидан турли идораларга йўллаган аризаларига олган жавобларини ҳам Озодликка тақдим қилди.

Озодлик тахиатошлик тадбиркор Бобожон Янгибоев масаласи юзасидан Хўжайли туман ҳокимлигига мурожаат қилганида, расмийлар тадбиркорнинг муаммоси ўрганилаётганини таъкилади:

"Биз Янгибоев Бобожоннинг президент порталига ёзган аризаларини ўрганганмиз. У бошқа бир қанча органларга ҳам бу борада шикоят қилган. Ҳозир унинг аризалари ўрганилаяпти. Ҳақиқатдан тендерга қўйилган ер бошқа одам томонидан ўзлаштириб олинган. Кейин дўконга мос бошқа ер топилмаганди. Ҳозир эса вақтинча ер бериш масаласи тўхтатиб турилибди”, деди Хўжайли туман ҳокимлиги мулозими.

**********

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

XS
SM
MD
LG