Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:22

"Долларда кредит олган тадбиркорлар девальвациядан сўнг касодга учрамоқда"


Бухоролик тадбиркор Шавкат Қудратов
Бухоролик тадбиркор Шавкат Қудратов

Бухоролик тадбиркор Шавкат Қудратов ўз муаммосини ҳал қилишни сўраб, президент Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига 4 марта мурожаат қилган, бироқ ижобий натижага эришмаган. Озодлик билан суҳбатда тадбиркор Қудратовнинг айтишича, ўзбек сўмининг девальвация бўлганидан сўнг юзага келган муаммолар сабаб унинг фирмаси банкротлик ёқасига келиб қолган.

Бухоро вилояти Бухоро тумани Шейхон қишлоғида яшовчи 50 яшар тадбиркор Шавкат Қудратовга кўра, у 2015 йилда Хитойдан музлатгич олиб келиш учун Жаҳон банкидан 7 йил муддатга 240 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олган ва шартномага кўра, қарзини ўзбек сўмида расмий курс бўйича тўлаб келган. Лекин сентябрь ойи бошида Марказий банк ўзбек сўмининг долларга нисбатан қийматини тушириши оқибатида унинг қарзи бугунги кунда 750 минг долларни ташкил қилаётганидан нолиди тадбиркор:

- Эркин валюта конвертацияси сиёсати амалга ошгач, доллар курси бирданига кўтарилиб кетди. Банк билан шартнома тузилган пайтда 1 АҚШ долларининг қиймати 2600 сўм эди. Ҳозирги кунда 8100 сўмга баҳоланиб, мен олган кредитнинг жами қиймати дастлабки 240.000 АҚШ долларидан 750 000 АҚШ долларига кўтарилди. Бу фоизсиз, кредитнинг ўзи. Мен уйимни, жойимни сотган тақдирда ҳам, кўчада қолган тақдирда ҳам буни тўлай олмаслигим аниқ,- дейди тадбиркор.

Тадбиркор Шавкат Қудратов 240 минг долларга олган музлатгич.
Тадбиркор Шавкат Қудратов 240 минг долларга олган музлатгич.

​Президент Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига 4 марта мурожаат қилиб, бирор натижага эриша олмаган тадбиркор Қудратов ўзи сингари долларда кредит олган тадбиркорлар дуч келган муаммода Марказий банкни айблайди:

"2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги 5177-сонли фармонининг 10-бандига кўра, Марказий банк Молия ва Адлия вазирликлари билан биргаликда иқтисодий фаолият бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши керак эди. Бироқ ушбу масалада ҳозиргача амалий иш кўрилмагани туфайли Жаҳон банкидан кредит олган биз каби корхоналар касодга учрамоқда", дейди Қудратов президент Мирзиёевга йўллаган аризасида.

Қудратов кредитга олган музлатгичи олдида.
Қудратов кредитга олган музлатгичи олдида.

​Қудратов валюта сиёсатидаги ўзгаришлар натижасида муаммога юз тутаётган тадбиркорлар учун молиявий ҳимоя чоралари кўрилмаса, юзлаб тадбиркорлар банкрот бўлиши тайин, деб ҳисоблайди:

- Битта мен эмас, жуда кўп тадбиркор шундай аҳволда. 1 миллион доллар кредит олганлар бор. Уларнинг кредити ҳозир 3 миллион 300 минг доллар бўлди. Нима сабабдан валюта сиёсати ўзгарган шароитда иқтисод соҳаларига, масалан, автосаноат ишлаб чиқариши ва савдоси, мобил алоқа хизмати, авиа чипталар сотилишида имтиёз берилаётган бир пайтда банклар тадбиркорларни молиявий ҳимоя қилиш чораларини кўрмаяпти?, дейди Қудратов.

Тадбиркор Шавкат Қудратов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Шавкат Қудратов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:30 0:00
Бевосита линк

Қудратов ташкил қилган "Рухсат-Шаҳноза" корхонаси чакана савдо билан шуғулланиб, озиқ-овқат маҳсулотларини сотишни амалга оширади. У музлатгич олгач, Ўзбекистонда етиштирилган меваларни хорижга экспорт қилишни режалаштирганди.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, у музлатгич учун кредит олиш мақсадида банкка 1 миллиард сўмлик мол-мулкини гаровга қўйган.

"Ҳозирги кунда мен мижози бўлган банк томонидан ҳисоб рақамларим ёпиб қўйилган. Солиқ ва коммунал тўловларни амалга ошириш имкониятим ҳам йўқолди. Бу кетишда прокуратура органлари ҳузуридаги янги ташкил қилинган МИБ жавобгарлигига тортилишим аниқ кўриниб турибди. Шундай оғир аҳволга тушишимга мен ўзимни айбдор деб билмайман. Чунки корхонам нормал фаолият кўрсатиб турибди, фақат банк томонидан кредит тўловининг 3 баробардан ортиқ кўтариб юборилганлиги шу аҳволга олиб келди. Президентимиз айтган "Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган шиор қаерда қолди?", дейди тадбиркор Шавкат Қудратов.

Тадбиркор Шавкат Қудратов
Тадбиркор Шавкат Қудратов

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

XS
SM
MD
LG