Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:21

OzodDayjest: Тошкентда милиция нозири ўзига маъшуқа бўлишдан бош тортган аёлни калтаклади


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Фарғоналик аёл “шармандали иш”га қўл урган қизини жаҳл устида ўлдирди. Тошкентда милиция инспектори ўзига маъшуқа бўлишни рад этган аёлга қўл кўтарди. Қашқадарёда икки киши ўлимига сабаб бўлган ёнғин қотиллик изини яшириш учун уюштирилгани аниқланди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.

_____________________________________________________________

Фарғоналик аёл “шармандали иш”га қўл урган қизи жонига қасд қилди

Фарғона туманида яшовчи 37 ёшли Фарида Отахонова жаҳл устида қизи Парвинанинг жонига қасд қилди (“Даракчи”, 26 апрель). Тергов жараёнида маълум бўлишича, Фарида Отахонова 1997 йилда узоқ қариндошига турмушга чиққан ва 1999 йилда қизи Парвина дунёга келган. Қизи 40 кунлик бўлганида оилавий келишмовчилик сабаб эри билан ажрашган. Шу тариқа қизи Парвинани ота уйида тарбиялаган. Ф.Отахонованинг судда айтишича, 2017 йилдан қизининг юриш-туришидан ўзгаришлар рўй берган. Алоҳида яшайман деб уйдан чиқиб кетган. Бу орада Ф.Отахонова қизи Парвина “шармандли иш” қилиб юрганидан хабар топган. Қизини уйга чақириб, инсофга чақирмоқчи бўлган, аммо қизи сенсираб қўпол муомала қилгач, жаҳл устида тикув қайчисини унинг кўкрагига санчган. Қиз жароҳат оқибатида воқеа жойида вафот этган. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси Муроджон Мирзажоновга кўра, хотин-қизлар қўмитаси ва маҳалла фуқаролар йиғини тақдим этган кафиллик хати инобатга олиниб, судланувчи Ф.Отахонова 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноят кодексининг 72-моддасига кўра чиқарилган ҳукм шартли ҳисобланиб, аёлга 3 йил синов муддати белгиланди.

Тошкентда муштумзўр милиция инспектори маҳкамага тортилди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳарбий сафарбарлик ишлари ва фуқаролик муҳофазаси бўлими инспектори ўзига маъшуқа бўлишдан бош тортган аёлни калтаклади (“Ҳуқуқ”, 26 апрель). Исми ошкор этилмаган инспектор хизмат тақозоси билан оилали бир аёл билан танишади. Касб нуқтаи назаридан ўзаро мулоқотда бўлиб туришади. Бу ҳолни нотўғри тушунган милиция инспектори оилали аёлга ишқий ришта боғлашни таклиф этади. Аёл эса буни рад этади. Шундан кейин милиция инспектори аёлни камситиб, ҳақорат қилади. Аёл Тошкент шаҳар ИИББга ушбу ҳолат юзасидан мурожаат қилади ва милиция инспектори ҳамкасблари томонидан огоҳлантиради. Аёлнинг юқори раҳбариятга мурожаат қилганидан жаҳли чиққан инспектор уни калтаклаган. Ушбу ҳолат юзасидан иш очилиб, жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди милиция инспекторига тегишли жазо тайинлаган. Жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

Икки киши ўлимига олиб келган ёнғин сабаби қотиллик экани аниқланди

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани 14 апрель куни рўй берган ва икки кишининг ўлимига олиб келган ёнғин аслида қотилликни яшириш учун уюштирилган томоша экани маълум бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуотга маълум қилган. Дастлаб 1982 йилда туғилган Ф.Каримова ва унинг онаси, 1953 йилда туғилган М.Турдиевалар уй ҳаммомидаги газ баллон носозлиги туфайли юзага келган ёнғинда ҳалок бўлгани тахмин қилинган эди. Аммо суриштирувлардан кейин бу фожиа газдан нотўғри фойдаланиш оқибати эмас, нобакор ўғилнинг қотиллиги бўлиб чиқди. Марҳума М.Турдиеванинг ўғли қирқ ёшли А.Турдиев олдиндан бўлган адовати туфайли 12 апрель куни онасининг уйига боради ва онаси ҳамда ўгай синглиси Ф.Каримовани темир бўлаги билан уриб ўлдиради. Кейин эса жасадлар устига керосин сепиб, уйга ўт қўяди ва ўзи қочиб кетади. Хабарга кўра, А.Турдиев қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG