Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:17

Ўзбек матбуоти Валентин кунига "фаҳш байрами" ёрлиғини ёпиштирди


Ўзбекистонлик атроф-муҳит ҳимоячилари сайғоқлар йўқолиб бораётганидан хавотир билдирмоқда. Ўзбек матбуоти Валентин куни маъжусийлик ва фаҳш байрами эканини иддао қилаяпти. Ўзбекистонда лаб шишираётган қизлар танқид қилинди.

________________________________________________________________

Сайғоқлар йўқолиш арафасида

Кейинги 10 йил мобайнида сайғоқлар 95 фоизга камайиб кетди (“Оила даврасида”, 9 февраль). Бу ҳақда Нукусда табиатни муҳофаза қилиш, кам учрайдиган ноёб жониворлар турини асрашда қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига бағишланган семинарда маълум қилинган. Қайд этилишича, Ер шарининг беш ҳудуди, жумладан, Устюрт текислигида яшовчи ўта ноёб ушбу жонивор йўқолиб кетишининг олдини олиш, уларни қўриқлаш ва кўпайтириш долзарб вазифа саналади. Чунки “Қизил китоб”га киритилган бу жониворлар чўл экотизимини сақлаш ва табиий мувозанатни барқарорлаштиришда муҳим ўрин тутади.

Матбуот: Валентин куни тарихи маъжусийлик ва фаҳшга бориб тақалади

14 февраль “Авлиё Валентин куни” яқинлашганида “севишганлар”ни акс эттирувчи откритка, совғалар савдоси авж олади, гул сотувчиларнинг “кетмони учади” (“Даракчи”, 9 февраль). Айрим учар шоуменлар “Севишганлар куни”га бағишланган дастурларини Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни билан ниқоблашга уринади. Қайд этилишича, “Авлиё Валентин куни”нинг тарихи маъжусийларнинг ҳаёт тарзига, фаҳш, бузуқлик ва итоатсизликка бориб тақалади ва бу санани ислом дини ҳам, христианлик ҳам қоралайди. “Муҳаббат аталмиш покиза, илоҳий туйғунинг аллақандай сохта байрамлару бачкана “урф-одатлар” билан ўлчаниши унинг қадр-қимматини тушириб юбормаяптими?” деб ёзади “Даракчи” нашри.

Ўзбек қизлари орасида лабини шиштираётганлар кўпаяётганидан хавотир билдирилди

“Фуллипс” мосламаси ёрдамида, механик усулда лабини шиштиришга ружу қўяётганлар сафида ўзбек қизлари ҳам кўпаймоқда (“Ҳуррият”, 8 февраль). Газета лабини шишираётган қизлар уят, ор-номус туйғуларидан ҳам маҳрум бўлаётганини ёзади. Қолаверса, Хитойда ишлаб чиқарилаётган мазкур мосламадан фойдаланиб, аянчли аҳволга тушиб қолган қизлар ҳам бор. “Шундай экан, нега сифатсиз бўлса-да, ошиғи олчи “Фуллипс” каби маҳсулотлар бемалол ўзбек бозорига кириб, кўплаб харидорларнинг саломатлигига зарар етказяпти? Бу каби сифатсиз маҳсулотлардан келадиган зарарни қайси валломат қоплайди?” дея мутасаддиларни саволга тутади газета.

XS
SM
MD
LG