Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:39

Президент мактабларига кириш имтиҳонларида кўзбўямачилик бўлаётгани айтилмоқда


Ўзбекистон миқёсида президент мактабларига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича битта ўринга ўртача 170 талабгор тўғри келмоқда.  
Ўзбекистон миқёсида президент мактабларига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича битта ўринга ўртача 170 талабгор тўғри келмоқда.  

Ижтимоий тармоқларда эса президент мактабларига кириш имтиҳонларида кўзбўямачиликка йўл қўйилгани ҳақида даъволар айтилмоқда.

Жумладан, биринчи босқич имтиҳонларида саволлар такрорий қўлланилгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, коррупция иддаоларини ҳам ўртага чиқарган.

Баъзи блогерлар имтиҳоннинг иккинчи кунида ўқувчиларга жавоблари олдиндан белгиланган саволлар китоби берилгани ҳақида ёзди.

Президент таълим муассасалари агентлиги масъули Озодлик билан суҳбатда имтиҳон жараёнида кўзбўямачилик бўлгани ҳақидаги даъволарни рад этди.

Хива шаҳридаги президент мактабида ота-оналар фарзандларининг 2023/2024 ўқув йили учун шу мактабга кириш имтиҳонлари натижаларини кутмоқда.

Муҳайё Раҳимованинг икки фарзанди шу мактабга ҳужжат топширган.

“Битта ўринга 200 бола тўғри келяпти. Шанс жуда оз. Ўтиб қолар деб умид қилиб турибмиз”, - дейди Раҳимова.

Ўзбекистон миқёсида ҳисоблаганда эса президент мактабларига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича битта ўринга ўртача 170 талабгор тўғри келмоқда.

Президент мактаблари агентлигига кўра, бу йил 14та мактабдаги 336 ўринга жами 56 минг 745 та ҳужжат қабул қилинган.

Ижтимоий тармоқларда эса президент мактабларига кириш имтиҳонларида кўзбўямачиликка йўл қўйилгани ҳақида даъволар айтилмоқда.

Жумладан, биринчи босқич имтиҳонларида саволлар такрорий қўлланилгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, коррупция иддаоларини ҳам ўртага чиқарган.

“Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичида 1-сменада ишлатилган тест топшириқлари 2-сменада ҳам айнан қайтарилгани, Президент мактабларига ўқувчиларни тайёрлаш билан шуғулланадиган марказлар 1-сменада тестга кирган ўқувчилардан тестлар ҳақидаги маълумотларни йиғиб олиб, 2-сменада кирадиган ўқувчиларига ёдлатишган. Айрим тест топшириқлари ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалган. Президент мактаблари агентлигидан буни текгиришни, керак бўлса бошқатдан тест ўтказишни талаб қиламиз”, - дейди блогер Музаффар.

Баъзи блогерлар имтиҳоннинг иккинчи кунида ўқувчиларга жавоблари олдиндан белгиланган саволлар китоби берилгани ҳақида ёзди.

Президент таълим муассасалари агентлиги масъули Озодлик билан суҳбатда имтиҳон жараёнида кўзбўямачилик бўлгани ҳақидаги даъволарни рад этди.

“Тармоқларда ҳар хил гаплар бўляпти, лекин ҳар хил саволлар берилди. Бир хил деб айтилаётган гаплар”, - дейди президент таълим муассасалари агентлиги ходими.

Аммо, ҳар йилгидан фарқли президент мактабларига кириш имтиҳонларида бу йил Cambridge University Press&Assessment халқаро ташкилоти мутахассислари иштирок этмаган.

Cambridge University Press&Assessment ходими Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда Ўзбекистонда президент мактабларига кириш имтиҳонлари учун Президент мактаблари агентлиги масъул эканини айтди.

Бир ўринга 200 ўқувчи

Ўзбекистонда 2019 йилдан бери ёшларга “жаҳон андозалари даражасида ўрта таълим бериш мақсадида” 14 та президент мактаби ташкил этилди.

Дастлабки тўртта мактаб 2019 йилда Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳарларида очилди.

2020 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида яна 10 та мактаб қурилди.

Президент мактаблари 11 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчиларга таълим беради.

Ҳар бир президент мактабига йилига 24 ўқувчи қабул қилинади.

2019 йилдан буён президент мактабларига 110 591 та ариза топширилган, 1344 нафари ўқишга қабул қилинган.

Бу йил ўтган йилдагига қараганда президент мактабига даъвогарлар сони қарийб икки баравар кўп.

“Бизда ҳар қандай нуфузли масканга жойлашиш ўзига хос шафқатсиз пойгага айланиб кетади. Олдин ишга жойлашишда ёши катталар, олий ўқув юртларига киришда эсини таниган ёшлар талашишарди. Энди эса бу жараёнга болалар ҳам қўшилишди ва катта эҳтимол билан ўзларининг дастлабки қақшатқич ҳамда бутун умр ёдда қоларли мағлубиятларини қабул қилиб оладилар.

Айтишингиз мумкин – мураккаб танланиш жараёнида энг иқтидорлилар саралаб олинишининг нимаси ёмон, ахир имтиҳонлардан мақсад ҳам шу-ку! Шубҳасиз ҳақсиз. Лекин бунчалик нисбатда эмас-да биродар. 1 болани ажратиб олиш учун 169 болани билимсизга чиқариш қайси мезонга тўғри келади? Энг даҳшатлиси – 170 ота-онанинг ичидан битта уддабурро чиқиб, ҳаммасини “эски” усулда ҳал қилиб қўймаслигига сизда кафолат борми? Ёки Ўзбекистон коррупциядан буткул ҳоли масканга айланиб бўлдими?”, - дейди блогер Аброр Зоҳидов.

Ҳукумат президент мактаблари очиш билан “Ўзбекистон тараққиётига фаол ва ижобий ҳисса қўшадиган келажак авлод етакчиларини тайёрлаш”ни мақсад қилган.

Президент мактабларини очиш тўғрисидаги қарорда мактабларининг асосий устувор йўналишлари қилиб булар белгиланган:

  • Иқтидорли болаларни танлаш ва тарбиялаш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шароит яратиш
  • Аниқ фанлар, чет тиллари, муҳандислик ва ахборот технологияларини чуқур ўрганишга кўмаклашиш
  • Талабалар билимини ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий усулларини йўлга қўйиш
  • Талабаларнинг етакчилик, нотиқлик, танқидий фикрлаш ва таҳлил қилиш қобилиятларини ривожлантириш
  • Ўқувчиларнинг халқаро олимпиада ва мусобақаларда иштирокини таъминлаш
  • Миллий ва халқаро таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш

Президент мактабларида Кембриж ўқув дастури бўйича ва ўзбек миллий ўқув дастуридаги фанлар бўйича чет элдан келган ва халқаро таълим тажрибасига эга ўқитувчилар бепул таълим беради.

Cambridge University Press&Assessment хулосасига кўра, 2021 йилда Президент мактаблари ўқиган 96 талабанинг 68 фоизи, Cambridge имтихонида Адан Б гача бўлган даражага эришди.

96 нафар битирувчидан 88 нафари халқаро университетларга йўлланма олган.

Оқланмаган "Умид"

Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримов "ватанга фидокорона хизмат қиладиган, садоқатли, истеъдодли йигит-қизлардан юксак малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида" ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари оҳирида “Умид” жамғармасини ташкил этган эди.

Аммо жамғарма сарфланган маблағларни оқламади.

Президент гранти билан хорижда таълим олиб, чет эл ҳаёти билан танишган талабаларнинг Ўзбекистонга қайтишдан бош тортиши "Умид" миссиясини йўққа чиқарган.

Оқибатда, ёшларни пул тўлаб хорижга ўқишга юборишдан кўра, Ўзбекистонда чет элнинг Вестминстер, Ломоносов, Турин, Инҳа каби университетларини очиш мақбул, деган қарорга келинди.

"Умид" жамғармаси 2003 йилда фаолияти расман тугатилди.

Халқ таълими вазирлиги маълумотларига кўра, 6,2 миллиондан ортиқ ўқувчи Ўзбекистондаги 10 000 дан ортиқ мактабда ўқийди. Уларга ярим миллион ўқитувчи дарс беради.

Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг ўлимидан сўнг давлат тепасига келган Шавкат Мирзиёев бошқа соҳалар қаторида халқ таълими соҳасини ҳам ислоҳ қилишга уринмоқда.

Каримов даврида шакллантирилган 9 йиллик умумий таълимни бекор қилди, мамлакат бўйлаб қурилган юзлаб коллеж бинолари бўшаб қолди.

Форум

XS
SM
MD
LG