Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:47

Путин Мирзиёевни Александр Невский ордени билан тақдирлади. Тоқаев уни рад этган эди


Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Россия президентининг Тошкентга ташрифи чоғида. 19 октябрь, 2018
Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев Россия президентининг Тошкентга ташрифи чоғида. 19 октябрь, 2018

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Александр Невский ордени билан тақдирлади.

Путиннинг тегишли фармони 23 июль куни Россия ҳукуматининг расмий ҳуқуқий ахборот интернет-порталида эълон қилинди.

Фармонда Шавкат Мирзиёев "Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари учун" тақдирлангани айтилган.

Александр Невский ордени таниқли хорижий сиёсий ва жамоат арбобларига, хорижий давлатлар ишбилармон доиралари вакилларига РФ билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги хизматлари ва унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги кўмаги учун берилади. Александр Невский Россия тарихидаги уч давр - Россия империяси, совет даври ва бугунги Россия Федерациясида амал қилган ягона ордендир.

Қозоғистон сабоқлари: Мирзиёев чексиз муддатга ҳокимиятда қолишдан воз кечиши керак!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:44 0:00

Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 65 ёшга тўлади. Аммо Россия президенти фармони матнида Ўзбекистон раҳбарининг 65 ёшга тўлиши эслатилмаган.

Ўтган ой Қозоғистон президентининг матбуот хизмати Қасим-Жомарт Тоқаев Россия ҳукуматининг Александр Невский ордени олишдан бош тортгани ҳақида хабар тарқатганди. Қозоғистон раҳбарининг матбуот котиби Руслан Желдибай Тоқаев президентлик ваколатлари тугагунича миллий ва хорижий мукофотларни қабул қилмасликка аҳд қилганини билдирган.

Тоқаевни тақдирлаш маросими шу йилнинг 17 июнь куни Санкт-Петербург иқтисодий форумида ўтиши кутилганди.
Тоқаевни тақдирлаш маросими шу йилнинг 17 июнь куни Санкт-Петербург иқтисодий форумида ўтиши кутилганди.

Тоқаевни тақдирлаш маросими шу йилнинг 17 июнь куни Санкт-Петербург иқтисодий форумида ўтиши кутилганди. Тоқаев президент Путин иштирок этган форумда Қозоғистон Украинанинг бўлгинчи ДНР ва ЛНР республикаларини тан олмаслигини айтган.

Кремль Тоқаевни Александр Невский ордени билан тақдирлаш масаласи кўрилмаганини маълум қилган.

Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати Мирзиёев Александр Невский ордени билан тақдирлангани ҳақида ҳозирча расмий хабар тарқатгани йўқ.

Александр Невский ордени бундан аввал Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Беларус раҳбари Александр Лукашенко, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедовларга берилган.

Шавкат Мирзиёев қандай ҳокимиятга келди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:41 0:00

65 ёш ва яна икки муддат

65 ёшни қаршилаётган Шавкат Мирзиёев 2016 йил сентябрида президент лавозимини эгаллагунича 13 йил давомида Ўзбекистон ҳукуматига раҳбарлик қилган. Унинг Каримов ўлими ортидан мамлакат конституциясида назарда тутилган Сенат раиси ўрнига вақтинча президент лавозимини эгаллаши ҳокимият ўтиш жараёнининг легитимлиги борасида саволларни пайдо қилган эди.

Кейинроқ Мирзиёевнинг Каримов давридаги сиёсий маҳкумларни озодликка чиқариши, қора рўйхатларни тугатиши ва либерал ислоҳотлар кун тартибини эълон қилиши мамлакат ичкариси ва ташқарисида ислоҳотчи раҳбар имижининг шаклланишига туртки бўлди. Бироқ ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ўзгаришларни, кутишларнинг аксига, жиддий сиёсий ислоҳотлар таъқиб этмади. Хусусан, 2016 йил декабри ва 2021 йил октябридаги президент сайловлари Каримов давридагидан фарқ қилмагани халқаро кузатувчилар томонидан танқид қилинди.

Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишни тезлаштириши кутилган хусусийлаштириш ва иқтисодий эркинлашиш жараёнлари эса, мамлакатда олигархиянинг вужудга келиши борасида хавотирларни пайдо қилди. Мирзиёев ҳукумати бошқарувдаги непотизм, коррупция ва манфаатлар тўқнашувига доир саволларни жавобсиз қолдириб келмоқда.

Мирзиëевнинг сири: Тоғларга яширилган хазина
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:11 0:00

Айни пайтда бу танқид ва саволлар президент Мирзиёевга олдинги икки муддатини ноллаштириши кутилаётган конституцион ислоҳотларни илгари суришга тўсқинлик қилмади.

Шу ой бошида Қорақалпоғистонда зўравон намойишларга олиб келган ва камида 21 кишининг ҳаётига зомин бўлган конституциянинг янги таҳрири умумхалқ референдумида тасдиқлангани тақдирда, Шавкат Мирзиёев 83 ёшгача ёки умрбод ҳокимиятда қолиши мумкин. Унинг ўзи ҳозиргача президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш таклифи ва 2026 йилдан кейинги режалари ҳақида гапирмаган.

XS
SM
MD
LG