Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:32

2 инқилоб¸ 4 президент кўрган қирғизистонликлар 5-президентни сайлайди


Қирғизистон президенти сайлови 15 октябрда бўлиб ўтади.
Қирғизистон президенти сайлови 15 октябрда бўлиб ўтади.

Якшанба, 15 октябрда Қирғизистонда президент сайлови ўтказилади. Мамлакат халқи ўзининг Бешинчи президентини сайлайди.

Қирғизистон президентларининг инқилоблар билан боғлиқ тарихи драматизмга тўла. Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев, Роза Отунбаева, Алмазбек Атамбаевлар ортидан мамлакат раҳбари лавозими учун шу кунда кечаётган кураш драматизми ҳам кам эмас.

Ўзбекистоннинг ён қўшнисида ўтаётган сайлов кампаниясини акс эттирувчи баъзи рақамлар билан танишинг.

2 инқилоб¸ 4 президент кўрган қирғизистонликлар 5-президентни сайлайди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк

59 киши – номзодликка номзод

Президентликка номзод сифатида рўйхатга олиш илтимоси билан Марказий сайлов комиссиясига 59 одам ариза топширган эди. Бироқ уларнинг кўпчилиги президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун қўйиладиган талабларни бажара олмади.

Номзодликка номзодлар қирғиз тилидан имитиҳон топшириш, камида 30 минг тарафдори имзосини йиғиш ва Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиш ҳамда ва сайлов жамғармасига 15 минг долларга эквивалент маблағ ўтказиш каби шартларни бажариши лозим эди.

13 –2 номзод

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 10 сентябрь куни президентликка номзодларнинг расмий рўйхатини эълон қилди.

Қирғиз Республикаси Марказий сайлов комиссияси
Қирғиз Республикаси Марказий сайлов комиссияси

Комиссия 59 талабгордан 13 нафарини президентликка номзод сифатида рўйхатга олди. Булар Темир Сариев, Ўмурбек Бабанов, Сўўрўнбай Жээнбеков, Бакит Тўрўбаев, Эрнис Зарликов, Адахан Мадумаров, Азимбек Бекназаров, Токтайим Умўталиева, Улукбек Кўчкўров, Арсланбек Малиев, Таалатбек Масадиков, Камчибек Ташиев ва Арстанбек Абдилдаевлардир.

Кейинроқ 2 номзод: Камчибек Ташиев ва Бакит Тўрўбаев сайловда номзод сифатида иштирок этишдан бош тортди.

15 октябрь куни сайловчилар қолган 11 номзоддан бири учун овоз беради.

Қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Иззатилло Раҳматиллаев ўз кузатишларига таяниб, асосий кураш икки номзод ўртасида кетаётганини айтди:

- Номзодлар 11 киши, лекин асосий кураш Бабанов билан Жеенбеков ўртасида кетаяпти. Гўёки бошқа номзод йўқдай. Қолганлар орасидан Темир Сариев куни-кеча Ўшга келиб учрашув ўтказиб кетди, лекин бошқалар фаол эмас, деди Иззатилло Раҳмутиллаев

Ўмурбек Бабанов
Ўмурбек Бабанов

Суҳбатдошимиз айтган Ўмурбек Бабанов Қирғизистоннинг 2011-2012 йиллардаги бош вазири, Жўғўрқу Кенеш депутати, “Республика – Ата-Журт” фракцияси лидери, 47 ёшда. Президентликка ўз партиясидан кўрсатилган.

Сўўрўнбай Жеенбеков
Сўўрўнбай Жеенбеков

Сўўрўнбай Жеенбеков Қирғизистоннинг ҳозирги бош вазири Сапар Исаковдан олдинги бош вазир. Президентликка Алмазбек Атамбаевнинг партияси – Қирғизистон социал-демократлар партияси (ҚСДП) дан кўрсатилган, 59 ёшда.

$2 881 406,88

Марказий сайлов комиссияси 11 номзод сайловолди тарғибот ишлари учун 9 октябргача сарфлаган маблағлар тўғрисида ҳисобот эълон қилди.

Ҳужжатдан президентликка номзод Ўмурбек Бабанов 197 203 561 қирғиз сўми сарфлагани маълум бўлади. Бу ақча бугунги курс бўйича АҚШ пулига 2 881 406 доллар, 88 центдир.

Сарф-xаражатлар ҳажми бўйича 2-ўринни 98 527 041 сўм сарфлаб, президентликка номзод Сўўрўнбай Жеенбеков эгаллаган.

Номзодлар орасида энг кам пулни Адаxан Мадумаров сарфлаган. Ҳужжатда у 9 октябргача 1 372 474 сўм сарфлагани айтилган.

47 зиёли

Сайловолди кампанияси бошланганидан буён Сўўрўнбай Жеенбеков тарафдорлари Ўмурбек Бабановни сайловчиларни пулга сотиб олишга уринаётганликда, қўшни давлатдан ёрдам олаётганликда;

Ўмурбек Бабанов тарафдорлари эса, Сўўрўнбай Жеенбеков ва унинг ортида турган ҳукмрон партия - ҚСДП ва президент Атамбаевни маъмурий ресурс қўллаётганликда айблаб келмоқда.

Азаттиқ радиосининг 12 октябрь куни хабар қилишича, интеллигенция вакилларидан иборат 47 кишилик гуруҳ президент Атамбаевга мурожаат қилиб, ҳокимият кўрсатган номзод фойдасига маъмурий ресурсдан фойдаланилаётганидан ташвишда эканликларини билдирган.

Алмазбек Атамбаев
Алмазбек Атамбаев

12 октябрь куни президент Атамбаев Футбол федерациясининг Ўшда қурилган мактаби очилиш маросимида қилган чиқиши чоғида сайлов ҳалол ўтказилажаги тўғрисида яна бир бор баёнот берди.

Қирғизистон раҳбари, жумладан мана бу гапни айтди:

“Бошқа давлат президентига қулоқ солмай менга қулоқ солинглар. Мен ўзим ҳам алданиб юрган эканман. Кўзим 1,5 ой олдин очилди. Бизнинг энг қиммат бойлигимиз аҳиллигимиздир”.

Атамбаев “бошқа давлат президенти” деганда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни назарда тутаётганини унинг 7 октябрдаги нутқида Қозоғистон раҳбарини очиқдан-очиқ айблаганидан келиб чиқиб тахмин қилиш мумкин.

3 млн 25 минг 770 сайловчи

Марказий сайлов комиссиясига кўра, шунча киши сайловчилар рўйхатига киритилган. Лекин бу якуний рақам эмас. Ушбу сатрлар ёзилаётган соатда Комиссия якуний рақамни эълон қилиши кутилаётган эди.

2006 йилнинг охирига келиб, Қирғизистон аҳолиси 6 млн. кишидан ортган.

2 инқилоб ва 4 президент

Асқар Акаев
Асқар Акаев

Қирғизистоннинг Биринчи президенти Асқар Акаевни 2005 йилги Март инқилоби,Иккинчи президенти Қурманбек Бакиевни 2010 йилги Апрель инқилоби лавозимидан четлатган эди.

Шу кунда Акаев Россияда, Бакиев Беларусда.

Курманбек Бакиев
Курманбек Бакиев

Апрель инқилобидан сўнг мамлакатни қарийб 1,5 йил давомида Ўтиш даври президенти сифатида Роза Отунбаева бошқариб турди.

Алмазбек Атамбаев президентлик ваколатларини бажаришга 2011 йилнинг 1

Роза Отунбаева
Роза Отунбаева

декабрида киришган эди.

2010 йилнинг ёзида қабул қилинган Конституцияга биноан, Қирғизистон президенти ваколатлари муддати 6 йилдир. Бу лавозимга 1 киши фақат 1 марта сайланиши мумкин.

Янги – Бешинчи президент давлат раҳбари ваколатларини бажаришга 2017 йил 1 декабрда киришади.

XS
SM
MD
LG