Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:45

Тошкентлик ота қамоқдаги ўғлини қийноққа солган терговчи жазоланишини талаб қилмоқда


Тошкентлик Шавкат Султонов, ҳозирда Навоийдаги қамоқхонада жазо ўтаëтган ўғли 21 яшар Даврон Султоновга нисбатан тергов пайтида даҳшатли қийноқ қўлланилгани ҳақидаги шикояти билан, Олий судгача бориб адолат топмаганидан кейин, Озодликка мурожаат қилганини 28 декабрь кунги суҳбатда гапириб берди.

- Ўғлим 2016 йил декабрда жиноятга аралашиб қолиб қўлга олинганда ўласи қилиб урилган. У ҳушидан кетган ўшанда. Кейин РОВДнинг биносига обориб роса уришган. Эрталабгача уришган. Соғ жойини қолдиришмаган. Қон кетиш бошлангандан кейин терговчилар тез ëрдам чақиришган. Мана қўлимда турибди тез ëрдам справкаси¸ дейди фарзанди қийноқларга солинганидан шикоят қилавериб чарчаганини айтаркан Шавкат Султонов.

Тергов пайтида калтакланган Даврон Султоновга шошилинч тибий ëрдам кўрсатган Тошкент шаҳар Ибн Сино номидаги Биринчи клиник шифохонаси берган маълумотнома Озодликда мавжуд.

Маълумотномда Султонов Давроннинг 2016 йил 10 декабрь куни хирургия хонасига Шайхонтохур ИИБ ходими тарафидан олиб келингани ëзилади. Ҳужжатга кўра¸ “беморга хирург Х.Рўзиметов томонидан ўнг оёқ сон орқа юзаси, ўнг билак, чап соҳасидаги шилинган жароҳат ташҳиси қўйилган”.

Ҳужжатда айтилишича¸ “беморга хирург Х. Рўзиметов томонидан зарур ëрдам кўрсатилган”.

Тиббий маълумотнома

Фарзанди қийноққа солинганидан шикоят қилган Шавкат Султоновнинг иддаосига кўра¸ ўғли доктордан қайтиб тергов изоляторига келган 11 декабрь тонгида Шайхонтохур туман ИИБ терговчиси Фиридун Шокиров уни яна калтакланган:

- Ўғлимни яраларини тикиб, йод суриб олиб келишса, терговчи Шокиров яна баттар калтаклаб бурнини синдирди¸ деб иддао қилди суҳбатдош.

Қийноқ қўлланилгани айтилган маҳкум Даврон Султонов паспорти

Қийноқ қўлланилмаган

Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот органларидаги исмини айтишни истамаган мулозим Озодлик билан суҳбатда¸ суд қарори билан озодликдан маҳрум қилинган маҳкум Даврон Султоновга нисбатан қийноқ қўлланилмаганини айтди:

- Техник травма олган у. Қўлга олиш пайтида қочаман деб йиқилиб тушган ва ИИБ ходимлари уни тезда шифохонага олиб бориб тиббий ëрдам кўрсатилишини таъминлашган. Қийноқлар ҳақидаги шикоят, туман¸ шаҳар ва Олий судда кўрилган суд мажлисларида инобатга олинмаганига эътибор қаратишингизни сўраймиз¸ деди Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот органларидаги исмини айтишни истамаган мулозим.

"Суд ҳукми билан Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича айбли деб топилган Даврон Султонов шу кунларда Навоийдаги 9- зонада жазо ўтамоқда¸ у судда ўз айбини тўла бўйнига олган", деб қўшимча қилди мулозим.

Нима бўлган эди?

Озодлик тасарруфида мавжуд бўлган суд-тергов ҳужжатларида 21 яшар маҳкум Даврон Султонов Ўзбекистон Жиноят кодексиниинг 165- моддаси (Товламачилик), 227-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 166- модда (талончилик), 267- моддаси (Транспорт воситасини олиб қочиш) бўйича айблангани айтилган.

Ҳукм қатъий шикоятга ўрин йўқ

Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот органларидаги исми мақолада қайд этилишини истамаган мулозимнинг айтишича¸ маҳкум Даврон Султонов Тошкент шаҳридаги уюшган жиноий гуруҳ таркибида чет эллик меҳмонларни шантаж қилиш жиноятида иштирок қилган:

- Бу банда бир-бири билан узвий боғланган уч гуруҳдан иборат бўлган. Биринчи гуруҳ чет элликларни топиб уларга хата (махсус квартира) да фоҳишалар билан пул эвазига кўнгил очишни таклиф қилган. Иккинчи гуруҳдаги ëши 18 га тўлмаган қизлар фоҳиша ролида бўлишган. Учинчи группа эса гўëки махсус ҳизмат СНБ МВД ходимлари ролини ўйнашган. Чет элликлар қизлар билан жинсий алоқага киришган пайтда учинчи гуруппадаги товламачилар келиб чет элликларни шантаж қилиб катта пулини олишган. Бу банда ушланган пайтда маҳкум Султонов ўзининг Нексия машинасида қочишга уринаëтиб ИИБ ходимини оëғини босиб кетди. Кейин у ўз машинасини ташлаб¸ кўчада турган бегона кишининг Матиз русумидаги машинасидан тушириб юбориб угон қилган (олиб қочган). Бу эпизодларни кўриб чиқққан суд адолатли ҳукм чиқарди. Султоновга 7 йилу 1 ой берилди.Бу Олий судда кассация шикояти асосида кўрилганда ҳам ҳукм кучда қолдирилди¸ дейди мулозим.

Озодлик тасарруфида туман ва шаҳар судлари чиқарган ҳукм нусҳалари бор.

Бу ҳужжатларга кўра¸ Шайхонтохур туман жиноят ишлари судининг 2017 йил 27 апрелдаги мажлисида Даврон Султонов ЖКнинг учта моддасида айбли деб топилган ва унга 8 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бу ҳукм юзасидан кассация шикоятини кўриб чиққан Тошкент шаҳар жиноят ишлари судининг 2017 йил 28 июлдаги мажлиси Даврон Султоновга берилган жазони юмшатиб уни 7 йилу 1 ой озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган.

Маҳкумнинг яқинлари бу ҳукм устидан Ўзбекистон Олий судига мурожаат қилган. Ўзбекистон Олий суди бу шикоят юзасидан жорий йил 29 ноябрида маҳкумнинг отасига расмий жавоб бериб "Тошкент шаҳар жиноий ишлар судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилганини" билдирган.

Тошкентлик ота қамоқдаги ўғлини қийноққа солган терговчи жазоланишини талаб қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:21 0:00
Бевосита линк

Маҳкумнинг отаси¸ ўғлининг жиноят қилганини тан олишини айтди:

- Жиноятга аралашиб қолгани тўғри. Лекин машина угон масаласи бўрттирилган. У машина эгасидан илтимос қилиб машинасини олиб кетган. Кейин машинани эгасига ўзим қайтариб обориб бердим. Машина эгаси тилхат ëзиб берди. Машина бардачогидаги 550 000 сўмга ҳам тегилмаган.Майли, менинг ўғлим жиноят қилди¸ буни тан оламан. Ўғлим ҳам айбига иқрор бўлди. Лекин нега уни уришди?! Нега қийноққа солишди?! Нега уни майиб қилишди?! Нега совуқларда уни қақшатишди?! Президентимиз қийноқларга қарши маъруза қилганини эшитиб¸ боламни қийнаган терговчилар жазоланишини талаб қиламан, деди тошкентлик Шавкат Султонов.

Шикоятга ўрин бор

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 январь кунги чиқишида қийноқларга буткул барҳам берилишини таъкидлаган эди.

30 ноябрда эса президент “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларнни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармонни имзолаган.

Ўзбекистон президенти фармонига биноан тергов пайтида қийноқ қўллаш тақиқланади, шунингдек, қийноқ ва ноқонуний йўллар билан олинган кўрсатмалар судда инобатга олинмайди.

Ўғли қийноққа солингани юзасидан турли инстанцияларга шикоят ëзиб чарчаган Шавкат Султонов бу фармон асосида ўғлининг иши қайта кўриб чиқилиши ва қийноқ қўллаган ИИБ ходимлари жазоланишини сўрамоқда.

XS
SM
MD
LG