Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:10

Нукус воқеалари бўйича суд ҳукми: Тажимуратов 16 йилга қамалди

Бухоро вилоят судида 2022 йил июлида Нукусдаги намойиш ва зўравонликларга алоқадорликда айбланаётган 22 киши устидан суд якунланмоқда. 31 январда суд айбланувчиларга нисбатан ҳукмни ўқиб эшиттирди. Ҳукмга асосан, асосий айбланувчи сифатида кўрилаётган Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди.

20:43 28.11.2022

Кейинги маҳкамалар Урганч ва Нукусда ташкиллаштирилиши мумкин

Давлат айбловчилари гуруҳи
Давлат айбловчилари гуруҳи

Ҳодиса иштирокчиларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг бир қисми Қорақалпоғистон Республикаси суди судлов ҳайъати судьялари расилигида жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси судида кўрилиши мумкин.

Чунки айбланувчиларнинг бир қисми Хоразм вилояти, қолганлари Нукусдаги тергов изоляторларида сақланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Репсубликаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили бошчилигидаги жамотачилик комиссияси кафиллигида озодликка чиқварилган 105 нафар шахснинг қилмишига оид масала биринчи инстанция судида Нукусда кўрилиши мумкин. Аммо бунга оид расмий хабарлар ҳозирча эълон қилинмади.

19:04 28.11.2022

АҚШ суд жараёни масаласида махсус баёнот тарқатди

АҚШ Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан суд жараёни бошланишини кузатаётганини айтиб, Ўзбекистон ҳукуматини жамоатчилик шаффофлиги бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга, шунингдек, қонунларни бузган хавфсизлик кучлари вакилларини ҳам жавобгарликка тортишга чақирди.

АҚШ элчихонаси баёноти мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчилиги расмий сайтида 28 ноябр куни пайдо бўлди.

"Америка Қўшма Штатлари июл ойида Қорақалпоғистонда содир бўлган фожиали воқеаларга алоқадорликда айбланган 22 киши устидан бугун Бухорода бошланган суд жараёнларини диққат билан кузатиб бормоқда. Биз ҳукуматни ижтимоий шаффофлик бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ва хавфсизлик кучлари ходимлари Ўзбекистон қонунчилигини бузган тақдирда уларни жавобгарликка тортишга ундаймиз. Биз Омбудсман бошчилигидаги тергов комиссиясини ўз хулосаларини имкон қадар тезроқ эълон қилишга чақирамиз", дейилади махсус баёнотда.

18:41 28.11.2022

Судланувчилар нимада айбланмоқда?

28 ноябр кунги суд мажлисида давлат айбловчиси айблов хулосасининг қисқача мазмунини ўқиб эшиттирди. Унга кўра, қорақалпоғистонликларга қуйидаги мазмунда айб қўйилмоқда:

Д. Тажимуратов уюшган гуруҳ ташкил килиб, Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тайинлаш мақсадида жорий йилнинг 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликларни ташкиллаштирганликда;

Л. Каллиханова ушбу уюшган гуруҳга бирлашиб, ижтимоий тармоқлар орқали сепаратизм ғоялари билан йўғрилганликда, аҳолини оммавий тартибсизликка даъват қилувчи материалларни тарқатиб келганликда;

А. Турданов 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларда спортчиларни иштирок этишини таъминлаган ва Д. Тажимуратовни елкасига ўтказиб, Жўқорғи Кенгесни эгаллаш мақсадида олиб борганликда;

А. Сметуллаев ва Д. Джиемуратов 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилганлик ва ўзи ҳам фаол иштирок этиб, Д. Тажимуратовни қўллаб-қувватлаганликда;

Б. Кадирбергенов одамларни оммавий тартибсизликка жалб қилиб, Жўқорғи Кенгес ва Нукус халқаро аэропорти биноларини босиб олишга даъват қилганликда;

Б. Сейтниязов Қозоғистон Республикасидаги "Аллаяр жолы" диаспора аъзоси бўлиб, оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришга ва Д. Тажимуратовни қўллаб-қувватловчи баннерлар тайёрлашга ёрдам берганликда;

А. Тоқимбетов 2 июль куни Хўжайли туманида йиғилган одамларга Қорақалпоғистон Республикаси мустақил бўлиши лозимлигини маълум қилиб, уларни оммавий тартибсизликка даъват қилиб, уларга етакчилик қилганликда;

Қ. Сейтимов 2 июль куни Қораўзак туманида одамларни тўплаб, уларни оммавий тартибсизликларга жалб қилиб, уларга етакчилик қилганликда;

А. Нуратдинов 2 июль куни Қонликўл туманида одамларни оммавий тартибсизликларга даъват қилувчи материалларни тарқатиб келиб, оммавий тартибсизликларда етакчилик қилганликда;

С. Медетов 2 июль куни Шуманай туманида одамларни оммавий тартибсизликларга даъват қилувчи материалларни тарқатиб келиб, оммавий тартибсизликларда етакчилик қилганликда;

Н. Найыпов 2 июль куни оммавий тартибсизликларга даъват қилувчи видеомурожаат тайёрлаб, уни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатганликда;

П. Шамшетов 2 июль куни одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилган ва ўзи ҳам уларда фаол иштирок этганликда;

Р. Бекмуратов 2 июль куни “Наупир” МФЙ ҳудудида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун сафарбар қилинган Миллий гвардия ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан-жароҳат етказиб, “ПМ” маркали пистолетини олиб қўйганликда;

С. Каипов 2 июль куни “Наупир” МФЙ ҳудудида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун сафарбар қилинган Миллий гвардия ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан-жароҳат етказган. Бундан ташқари, сепаратизм ғоялари билан йўғрилган видеомурожаат тайёрлаб, уни тарқатиш мақсадида сақлаб келганликда;

Б. Генжебаев 2 июль куни Шуманай туманида оммавий тартибсизликларда Фарғона вилоятидан келган ўзбек миллатига мансуб 3 нафар шахсни тўхтатиб, уларга тан-жароҳати етказиб, 3,6 млн. сўм миқдоридаги пулларини ва қатъий ҳисобдаги ҳужжатларини босқинчилик йўли билан олиб куйганликда;

С. Калилаев 2 июль куни Кегейли туманида оммавий тартибсизликларга етакчилик қилиб, миллатчилик замирида Андижон вилояти ҳокимлиги ШТАБига ўт қўйиб, мулкларини нобуд қилганликда;

П. Нурниязов 2 июль куни Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фаолиятини чеклаш мақсадида йўлларни тўсиб, автошина ёқишда етакчилик қилганликда;

С. Калимов 1 июль кунидаги оммавий тартибсизликлар учун маъмурий қамоққа олинганларни озод қилиш мақсадида уларни сақлаш жойига ҳужум қилиб, ўт қўйганликда;

Н. Султамуратов 2 июль куни Нукус шаҳар ИИО ФМБга қилинган ҳужумда фаол иштирок этиб, дарахт ёқиб, йўлларни тўсганликда;

А. Темирханов 2 июль куни оммавий тартибсизликларда Хўжайли гузари кўчасида “Молотов коктейли”дан фойдаланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фаолиятига қаршилик қилганликда;

А. Адилбеков 2 июль куни оммавий тартибсизликларда Тўрткўл гузари кўпригида “Молотов коктейли”дан фойдаланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фаолиятига қаршилик қилганликда.

18:07 28.11.2022

Судланаётганлар орасида блогер ва журналистлар бор

Судланаётганлар орасида журналист ва блогер Даулетмурат Таджимуратов, Makan.uz сайти асосчиси ва CABAR.asia нашри журналисти Лолагул Каллиханова, "Ayama" веб-сайти маъмури Бахтияр Кадирбергенов, блогер ва жамоатчилик фаоллари Азамат Турданов, Азамат Нуратдинов ва бошқалар бор.

Шу йилнинг 5 июлида Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (Committee to Protect Journalists) Лолагул Каллиханова ҳимоясига махсус мурожаат билан чиққан эди.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG