АҚШ суд жараёни масаласида махсус баёнот тарқатди
АҚШ Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан суд жараёни бошланишини кузатаётганини айтиб, Ўзбекистон ҳукуматини жамоатчилик шаффофлиги бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга, шунингдек, қонунларни бузган хавфсизлик кучлари вакилларини ҳам жавобгарликка тортишга чақирди.
АҚШ элчихонаси баёноти мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчилиги расмий сайтида 28 ноябр куни пайдо бўлди.
"Америка Қўшма Штатлари июл ойида Қорақалпоғистонда содир бўлган фожиали воқеаларга алоқадорликда айбланган 22 киши устидан бугун Бухорода бошланган суд жараёнларини диққат билан кузатиб бормоқда. Биз ҳукуматни ижтимоий шаффофлик бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ва хавфсизлик кучлари ходимлари Ўзбекистон қонунчилигини бузган тақдирда уларни жавобгарликка тортишга ундаймиз. Биз Омбудсман бошчилигидаги тергов комиссиясини ўз хулосаларини имкон қадар тезроқ эълон қилишга чақирамиз", дейилади махсус баёнотда.
Кейинги маҳкамалар Урганч ва Нукусда ташкиллаштирилиши мумкин
Ҳодиса иштирокчиларига нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг бир қисми Қорақалпоғистон Республикаси суди судлов ҳайъати судьялари расилигида жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси судида кўрилиши мумкин.
Чунки айбланувчиларнинг бир қисми Хоразм вилояти, қолганлари Нукусдаги тергов изоляторларида сақланмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Репсубликаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили бошчилигидаги жамотачилик комиссияси кафиллигида озодликка чиқварилган 105 нафар шахснинг қилмишига оид масала биринчи инстанция судида Нукусда кўрилиши мумкин. Аммо бунга оид расмий хабарлар ҳозирча эълон қилинмади.
Судланувчилардан айримлари айбловни тўлиқ тан олди
Нукус воқеалари юзасидан судланаётган 22 кишидан айримлари билдирилган айбловни тўлиқ, айримлари эса қисман тан олди. Бу ҳақда “Газета.uz” маълум қилди.
Суд 28 ноябрь куни Бухорода бошланган эди. Унга Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ебулай Абибуллаев раислик қилмоқда. Жараён тўлиқ қорақалпоқ тилида бўлиб ўтмоқда.
.Хабарда айтилишича, судья ҳар бир судланувчидан айблов тушунарли ёки йўқлигини, қолаверса, ўз айбига иқрорлигини сўради.
Судланувчиларнинг жавоблари:
Даулетмурат Тажимуратов — қисман
Лолагул Қаллиханова — тўлиқ
Азамат Турданов — тўлиқ
Ахмет Сметуллаев — қисман
Даўлетмурат Джиемуратов — тўлиқ
Бахтияр Кадирбергенов — қисман
Байрам Сейтниязов — қисман
Аллабай Тоқимбетов — қисман
Қаҳарман Сейтимов — тўлиқ
Азамат Нуратдинов — тўлиқ
Сейдабулла Медетов — қисман
Нурлан Найипов — тўлиқ
Полат Шамшетов — тўлиқ
Разбек Бекмуратов — қисман
Султанбек Каипов — қисман
Бердах Генжебаев — тўлиқ
Саламат Калилаев — тўлиқ
Полат Нурниязов — тўлиқ
Саиипназар Калимов — тўлиқ
Нурлан Султамуратов — тўлиқ
Арислан Темирханов — тўлиқ
Амирбек Адилбеков — тўлиқ
Бухородаги суд: иккинчи кун. Жонли ёйин
Бухорода жорий йилнинг 1—2-июл кунлари Нукусда содир бўлган воқеалар бўйича жиноят иши бўйича очиқ суд жараёни давом этмоқда. Youtube порталида Gazeta.uz нашрининг жонли ёйини орқали суд маҳкамаси тафсилотларини кузатиб боринг.
Форум