Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:27

Нукус воқеалари бўйича суд ҳукми: Тажимуратов 16 йилга қамалди

Бухоро вилоят судида 2022 йил июлида Нукусдаги намойиш ва зўравонликларга алоқадорликда айбланаётган 22 киши устидан суд якунланмоқда. 31 январда суд айбланувчиларга нисбатан ҳукмни ўқиб эшиттирди. Ҳукмга асосан, асосий айбланувчи сифатида кўрилаётган Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди.

17:12 29.11.2022

Судланувчилар кўрсатма бермоқда

Олий суд судланувчи Ахмет Сметуллаевнинг кўрсатма бериш жараёнидан лавҳаларни ўзининг Телеграм каналида эълон қилди.

Чимбой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси Сметуллаев 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилганлик ва ўзи ҳам фаол иштирок этиб, Д. Тажимуратовни қўллаб-қувватлаганликда айбланмоқда.

17:25 29.11.2022

Етказилган моддий зарар

Прокуратура хулосасига кўра, Нукус шаҳридаги тартибсизликлар натижасида 6 млрд. 681 млн. 247 минг 508 сўм моддий зарар етказилган.

18:05 29.11.2022

Ҳуқуқ фаоли: Судланувчиларга қийноқлар қўлланилган бўлиши мумкин

“Мемориал” инсон ҳуқуқлари марказининг Марказий Осиё дастури директори Виталий Пономарев суд жараёнини кузатиб бораётганлардан олинган маълумотга таяниб, судланувчилардан бирининг аҳволи бирдан ёмонлашганини хабар қилди.

"Қорақалпоғистон мухолифатига етиб келган маълумотларга кўра, Бухорода судланувчилардан бири 46 ёшли Саламат Калилаев бугунги суд мажлисларидан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган ва шифокорларга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Июл ойида Қорақалпоғистонда рўй берган тартибсизликлар чоғида уган шовқинли граната келиб урган, натижада у оғир жароҳат олган ва шифокорлар оёғини (тиззасигача) кесиб ташлашган. Суд залида чоп этилган фотосуратларда кўриниб турибдики, у ногиронлар аравачасида. Калилаев судланувчилардан ягона бўлиб, унга нисбатан “уй қамоғи” эҳтиёт чораси танланган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, “22 кишидан”дан яна икки нафар судланувчи сўроқ пайтида қийноқлар натижасида оёғидан оғир жароҳат олган",
деб ёзди таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Виталий Пономарёв ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Бу маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

Тергов материалларига кўра, 47 яшар Саламат Калилаев 2 июль куни Кегейли туманида оммавий тартибсизликларга етакчилик қилиб, миллатчилик замирида Андижон вилояти ҳокимлиги штабига ўт қўйиб, мулкларини нобуд қилганликда айбланмоқда.

18:19 29.11.2022

Мустақил комиссия: Қолган қўлга олинганлар қани?

Қорақалпоғистондаги оммавий намойишлардан кейин ҳуқуқ-тартибот органлари 516 кишини қўлга олганини маълум қилган эди. Бухоро вилоят судида эса 22 киши судланмоқда.

Шу муносабат билан, Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича Мустақил комиссия "жамоатчиликда "қолган шахслар қаерда?" деган мазмунда" саволлар юзага келганини айтмоқда.

"Миллий гвардия ҳамда Бош прокуратура масъулларининг июль ойидаги оммага эълон қилган маълумотларида намойишлардаги иштироки учун 516 киши қўлга олингани маълум қилинган эди. Жамоатчиликда қолган шахслар қаерда деган мазмундаги саволлар юзага келди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Мустақил комиссия шуни маълум қиладики, суд жараёнларида 22 нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилаётган бўлса, қўлга олинганларнинг 107 нафари Комиссия ташаббуси билан жамоат кафиллиги ва қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилиши орқали ўз оиласи бағрига қайтарилган. Қолган шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган",
дейилади Мустақил комиссия расмий Телеграм каналида.

Давомини ўқинг

Форум

XS
SM
MD
LG