Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:12

"Болаларимизга бир жинсли севги очиқчасига тиқиштирилмоқда”. Қозоғистонда "ЛГБТ-пропаганда"га қарши петиция


Оқтўбада ЛГБТ йиғилиши ўтказилишига қарши пикет. Қозоғистон, 8 август, 2021
Оқтўбада ЛГБТ йиғилиши ўтказилишига қарши пикет. Қозоғистон, 8 август, 2021

Қозоғистонда жамоат фаоллари ўзлари “ЛГБТ тарғиботи” деб ҳисоблаётган, шу жумладан, гомосексуал алоқалар, трансгендерлар ҳамда жинсни ўзгартириш имкониятлари ҳақида ҳикоя қилувчи контентнинг тақиқланишини талаб қилишмоқда.

Май ойи охирларида петиция бериладиган расмий онлайн-майдончада Ота-оналар иттифоқининг болаларни “улар онгига сингдирилаётган бир жинсли муҳаббат”дан ҳимоя қилишга чақирилган мурожаати пайдо бўлди. Ушбу мактуб уни кўриб чиқиш учун зарур 50 минг имзони рекорд муддат ичида йиғди. Шундан сўнг Маданият ва ахборот вазирлиги петицияни кўриб чиқишга ваъда берди.

Афтидан, ушбу ташаббус Россияда бир неча йил олдин кучга кирган ва мамлакатдан оммавий эмиграцияга сабаб бўлган ЛГБТ-озчиликка қарши репрессив қонун яқин йилларда Қозоғистонда ҳам қабул қилинишига олиб келади. Кремл ўзига тобе бошқа мамлакатлар, хусусан, Беларус ва Грузияни шундай мазмундаги қонунларни қабул қилдиришга уринаётгани сир эмас.

Акмал Саидовнинг Женевадаги жазаваси ва ЛГБТ ҳуқуқлари ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:24 0:00

Қозоғистонда “ЛГБТ пропагандаси”ни тақиқлашга чақирувчи петиция 50 минг имзо тўплаш талабини бажарган учинчи петиция бўлди: ундан олдин утилизация йиғими ва ягона вақт минтақасини бекор қилиш масаласида петициялар уюштирилган. Бироқ кейинги иккитаси ростдан ҳам жамиятда кенг муҳокама қилинган. Қозоғистон Ота-оналар иттифоқининг мурожаати эса жиддийроқ резонанс чиқармаганди ҳам. Шунга қарамай, унга имзо чекишга тайёр 50 минг ташвишманд ота-она топилди.

“Фарзандларимизга бир жинсли севгини очиқчасига тиқиштиришмоқда. Китоблар, ТВ экранлари ва интернет орқали тиқиштиришяпти. Ёшлар ўз носоғлом алоқаларини ошкора ёйишмоқда ва тарғиб қилишмоқда, – дейди ЛГБТ пропагандасига қарши петиция муаллифи Багила Болтабоева. – Шу тариқа, бузуқ ғоялар ёшлар онггига сездирмай кириб олгач, уларда жинсий муносабатларнинг янги мезонлари шаклланяпти. Шу билан бирга, анъанавий қадриятлар ўтмиш сарқити, қолоқлик белгиси, деган фикр илгари суриляпти. Шу боис кўпчилик танқидга учрашдан қўрқиб, сукут сақлаётир. ЛГБТ-пропагандасига қарши чиқишга журъат этганлар эса консерватор, эскичи дея мазах қилинмоқда”.

Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги петиция кўриб чиқилишини, шунингдек “манфаатдор томонлар, давлат идоралари ва жамоат бирлашмалари вакилларидан иборат” ишчи гуруҳ фаолияти ташкил этилишини маълум қилди. Қонунга кўра, зарур миқдорда имзо тўплаган петициялар 40 иш куни ичида кўриб чиқилиши керак.

ЛГБТ-фаоллар петицияда баён қилинган талабларни инсон ҳақларини бузиш, деб аташди. Уларга кўра, Қозоғистон сўнгги йилларда ЛГБТ одамларни ниҳоятда шафқатсиз тарзда таъқиб қилаётган Россиядан улги олмоқда:

“Бу ерда Кремлнинг “юмшоқ кучи” яққол кўриниб турибди. Россия илгари СССР таркибида бўлган мамлакатларни ўз орбитасида тутиб туриш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. Москва ўз сателлитлари унинг фуқаровий эркинликлар ва демократик қадриятларни чеклаш сиёсатидан нусха кўчиришини истайди”, дейди ЛГБТ фаоли Гулзода Сержан.

Ўзбек транслар: бизни одам сифатида кўришмайди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:52 0:00

Юрист Сергей Уткин “пропаганда” сўзи айнан Қозоғистон Республикаси қонунлари билан тақиқланган ахборот, фаолият ва бошқа нарсаларга оидлигига эътиборни қаратади.

“Яъни, ЛГБТга алоқадор пропаганда ҳақида гап кетаётган бўлса, у ҳолда аввало давлат уни тақиқлаши лозим, худди Совет Иттифоқига ўхшаб мана бу нарса ман этилган, деб айтиши керак. Бу тақиқлангач, уни пропаганда қилиш ҳам ман этилган бўлади”, дея изоҳ беради эксперт.

Қозоғистонда ЛГБТ пропагандасини тақиқлаш дастлаб ОАВлар тўғрисидаги қонун лойиҳасида назарда тутилганди. Бироқ ҳужжатнинг якуний вариантида ушбу банд олиб ташланган.

Форум

XS
SM
MD
LG