Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:31

Қозоғистон бошпана сўраганларни депортация қилмоқда. Мобилизациядан қочган руслар хавотирда


Россия фуқаролари Олмаотадаги давлат хизматлари марказида
Россия фуқаролари Олмаотадаги давлат хизматлари марказида

Мобилизация бошланганидан кейин Россияни тарк этган Марат Қозоғистоннинг Орал шаҳрига келиб жойлашди. У ойига 215 доллар топади ва даромади бир ўзига яхши яшаш учун етарли эканини айтди.

У Россияда қолган онаси, укаси ва бувисининг хавфсизлигидан қўрқишини айтиб, тўлиқ исм-шарифини ошкор қилмасликни сўради.

Марат ҳам Қозоғистон ва минтақанинг бошқа жойларидаги кўплаб россияликлар сингари яқин орада ватанига қайтишни режалаштирмаяпти. Россиялик муҳожирлар иккинчи ҳарбий сафарбарлик бошланиши, Россиянинг келажакда иқтисодий инқирозга юз тутиши, санкциялар ва халқаро яккаланиш сабабли Россияга қайтишдан қўрқишмоқда.

Марат оила аъзоларининг ҳам Қозоғистонга кўчиб ўтишини хоҳлайди. "Улар кўчиб келишга рози бўлишди, чунки уруш тугаса ҳам, Россияга қарши санкциялар сақланиб қолади. Қолаверса, Қозоғистонда ҳаёт яхшироқ” - дейди Марат.

Маратнинг Россиядаги уйига бир неча бор чақирув қоғози келган.

2022 йил 21 сентябрдан сўнг Қозоғистонга 930 мингдан ортиқ россиялик – асосан чақирув ёшидаги эркаклар кириб келган. Уларнинг аксарияти бошқа мамлакатларга чиқиб кетган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 декабрда эълон қилган маълумотларига кўра, уларнинг 146 мингга яқини Қозоғистонда қолган.

Мобилизациядан қочган россияликлар Орал шаҳридаги темир йўл вокзалида.
Мобилизациядан қочган россияликлар Орал шаҳридаги темир йўл вокзалида.

Қозоғистон сафарбарликдан бўйин товлагани учун қидирувга берилган россияликлар Россия томонидан халқаро қидирувга берилган тақдирда экстрадиция қилинишини маълум қилган.

Россияликлар келиши билан баъзи шаҳарларда бир кечаниг ўзида ижара нархи уч баравар ошиб кетган. Криша.кз кўчмас мулк сайтига кўра, Олмаотанинг ўртача даромадли ҳудудларида бир хонали уй ижараси ойига тахминан 415 доллардан 1040 долларгача кўтарилган.

Қозоғистоннинг шарқий Абай вилоятидаги Аяғоз шаҳридаги туман шифохоналаридан бири россиялик шифокорлар учун 20 та бўш иш ўринларини эълон қилиб, имтиёз сифатида “қулай уй-жой” таклиф қилди.

Қозоғистон матбуотига кўра, Қозоғистонда қолишга қарор қилган россияликлар орасида шифокорлар, ўқитувчилар, компьютер мутахассислари, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари талайгина.

Яна бир россиялик қочқин Антон ватанига қайтиш истаги йўқлигини билдирди.

"Агар ойига 320 долларга яқин маошли иш топсам, Оралда қоламан. Бу ер менга ёқади, бу ерда яшашга кўникиб қолдим", - дейди у Озодлик радиосининг қозоқ хизматига.

Украина Кремль февраль ойида иккинчи ҳарбий сафарбарликни эълон қилиши мумкинлигини айтиб келмоқда. Москва эса буни рад этади.

"Ўлимга ҳукм этилган маҳкумдек". Мобилизациядан Ўзбекистонга қочган россиялик ҳикояси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:14 0:00

Остона нимадан чўчияпти?

2022 йил охирида Қозоғистон бошпанага муҳтож икки кишини депортация қилди. Улардан бири – ҳокимиятни террорчи “Толибон” босиб олган Афғонистондан, иккинчиси эса одамларни ўзи бошлаган урушга мажбурлаб жўнатаётган Россиядан қочиб келган эди.

Россия ФҚХнинг Сибирь федерал округидаги махсус алоқа ва ахборот бошқармасида ишлаган Михаил Жилин сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг Қозоғистонга қочган эди. Россиядан чиқиши расман тақиқлангани учун ўрмонлар оралаб яёв йўл босди. 36 ёшли Жилин ўз лавозимида президент Путиннинг ҳудудлар билан алоқасига масъул ва давлат сирларидан воқиф бўлган. Ишдан бўшашига бошлиқлари рухсат бермаган.

Қочоқ “фэсбэшник” Қозоғистонга келгач сиёсий бошпана сўрайди, аммо илтимосини рад қиладилар. 6 декабрда уни Арманистонга учиб кетмоқчи бўлганида Остона аэропортида ҳибсга оладилар. Маълум бўладики, Россия уни дезертир сифатида қидирувга берган экан. Қозоғистон суди эса чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун Жилинга олти ойлик шартли қамоқ ва мамлакатдан бадарға этилиш жазосини тайинлайди. Яъни унга ҳам депортация, ҳам экстрадиция хавф солади.

“Биз жамоатчиликни ёрдамга чақирамиз, – деган эди 9 декабрда Михаилнинг хотини, ҳозирда Қозоғистонда яшаётган Екатерина Жилина. – Уни Россияга депортация қилишса, менинг виждоним азобда қолади. Чунки бу сўнгги имконимиз дея аҳволимизни оммага маълум қилган менман. Эримни эса қамашлари турган гап, у ерда уни қийноқлар ва ҳатто ўлим кутяпти”.

Екатерина эри Россияга топширилмаслигига умид қилганди, чунки Қозоғистон Қочқинлар мақоми тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилган. Бироқ умиди пучга чиқди: 29 декабрь куни Михаил Жилин Россияга депортация қилинди, ҳатто қуйи суднинг қочқинлик мақоми беришни рад этиш ҳақидаги қарори устидан юқори судга шикоят беришига ҳам қўймадилар.

Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари ва қонунийликни таъминлаш бюроси бошлиғининг ўринбосари Денис Дживага ҳам Жилин шубҳали шошма-шошарлик билан депортация қилишганини, аслида у қочоқ мақомини олиш учун барча суд босқичларидан ўтгунича мамлакатдан чиқарилмаслиги лозимлигини урғулади. Боз устига, Жилин аэропортда қўлга олинган пайтда Россия уни қидирувга бергани ҳақидаги ҳужжатлар Қозоғистонга ҳали келмаган экан.

“Қандай ишда, қайси лавозимда ишлаганига қараганда ё у ёқдан “илтимос” бўлган, ё бизникилар бошини ғалвага қўйишни истамай, ундан тезроқ қутулишга қарор қилганлар. Ҳолбуки, учинчи мамлакатга чиқариб юбориб, юзларини сақлаб қолишлари мумкин эди. Чунки депортация қилиш қарорида айнан Россияга дейилмаган, Қозоғистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилсин, дейилган. Россия олдида бунақа мажбуриятимиз йўқлигини ТИВ ҳам тан олди”, деди Денис Дживага Озодликка берган изоҳида.

“Контракт имзоламаганлар калтакланмоқда!” Россия ўзбекистонликларни урушга мобилизация қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:15 0:00

Экспертга кўра, Қозоғистон 2011 йилда Ўзбекистондан қочиб келган 28 кишини депортация қилганидан бери бунақа қарорлар қабул қилмаган эди.

“Андижон воқеаларидан сўнг бизда бошпана қидириб юрган одамлар пайдо бўла бошлади. Сиёсий ёки диний сабабларга кўра таъқибга учраган қочқинлар, – эслайди Дживага. – 2010 йилга қадар Қозоғистонда қочқинларга доир қонун ва қочқинлик мақомини бериш тартиблари бўлмаган. Афғон қочқинлари билан давлат идоралари, қолганлар билан эса БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари маҳкамаси шуғулланарди”.

2010 йилда Қозоғистон ўз қонуни ва тартиб-таомилларини қабул қилди. Ўша йили ҳукумат Тошкентга барча “қочқинлар”ни топширди, ҳатто БМТ қарорига мувофиқ қочқин мақомига эга бўлганларни ҳам. Шундан сўнг Қозоғистон халқаро ҳамжамиятнинг кескин танқидига йўлиқди.

“Сўнгги экстрадициялар 2011 йилда бўлган. Ўтган 12 йилда бошпана қидирганлар депортация ёки экстрадиция қилинмаган. Қозоғистон бунақа тийилар ёки масала барча суд босқичларида кўрилгунича шошмасди. Бу йил эса икки киши пала-партишлик билан экстрация қилиб мени ҳайрон қолдирди”, дейди Дживага.

“90 фоиз ҳолатда – рад этилади”

Умуман олганда, Қозоғистон ҳеч қачон сиёсий бошпанага муҳтож одамлар интилувчи мамлакат бўлмаган.

“Қозоғистон қочқинлар учун ҳамиша транзит мамлакат ўлароқ кўриларди, улар бу ерда узоқ қолишмасди, – давом этади Денис Дживага. – Уруш бошланганидан сўнг дастлаб украин қочқинлари, кейинроқ, Россияда сафарбарлик эълон қилингач эса россияликлар келишди. Бироқ уларнинг 90 фоизи қочқин мақомини олиш учун мурожаат қилишмаган. Қочқин мақомига даъвогарлар асосан Жилин каби қочоқ офицерлар ва фаоллардан иборат. Аксар россияликлар бу ерга мигрант бўлиб келиб, чет эллик сифатида қолишди, кўпи учинчи давлатларга чиқиб кетди”.

Экспертга кўра, ҳукумат деярли ҳеч кимга қочқин мақомини бераётгани йўқ. Лекин украиналикларнинг аризаларини кўриш ҳали бошланмаган.

“2022 йилда қочқин мақоми ҳеч кимга берилмади, чунки ўтган йили бунақа ишлар ИИВдан Меҳнат вазирлигига ўтказилди. Комиссия эса йил охиридагина иш бошлади. Украинларнинг аризалари кўрилгани йўқ, афғонлар ва россияликларга эса 90 фоиз ҳолларда рад жавоби берилмоқда”, дейди Дживага.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда 438 қочқин рўйхатга олинган. Уларнинг 98 фоизи – афғонлар. Яна 722 киши “бошпана излаётганлар” саналади, аксари – Украина фуқаролари.

Форум

XS
SM
MD
LG