Линклар

Шошилинч хабар
18 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:56

Қозоғистондаги ЙТҲда олти ўзбекистонлик ҳалок бўлди


16 октябрь куни Қозоғистоннинг Манғистау вилояти ҳудуди, Бейнеу-Тожен трассасида рўй берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг олти фуқароси ҳалок бўлди, яна тўрт нафари шифохонага ётқизилди.

“Казинформ” агентлиги маҳаллий полицияга таяниб ёзишича, Jac русумли енгил автомобиль чегарадан ўтиш ҳудудида, йўл четида тўхтаб турган MAN юк машинасига келиб урилган.

“Машинада 10 киши бўлган. Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган. Жароҳатланган тўрт киши эса Бейнеу туманидаги марказий шифохонага ётқизилган. Жабрланганларнинг аҳволи ўртача оғирликда. Беморларга керакли муолажалар кўрсатилмоқда”, дея маълум қилган Манғистау вилояти ички ишлар идораси.

ЙТҲ қатнашчилари бўлган автомобиллар Ўзбекистонда рўйхатга олингани аниқланган. Улар Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтаётган бўлган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодисадан Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги бош консуллиги хабардор қилинган.

“Daryo.uz” нашри ҳисоб-китобига кўра, 2017-2022 йилларда Қозоғистон ва Россияда рўй берган автоаварияларда 80 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудида автобус ёниши оқибатда 52 ўзбекистонлик бевақт ҳаётдан кўз юмгани жамоатчилик ёдидан чиққани йўқ.

XS
SM
MD
LG