Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:00

Қозоғистондаги авиаҳалокат: ўнлаб қурбон, 30 дан ортиқ одам тирик қолди


Самолёт Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида қулаган.
Самолёт Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида қулаган.

Қозоғистон ҳукумати 25 декабрь куни бортида 67 нафар йўловчи бўлган Бокудан Грознийга парвоз қилган йўловчи учоғи Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраганини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ киши тирик қолган. Озарбайжон Бош прокуратураси камида 32 киши тирик қолгани ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётганини айтди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 27 киши, жумладан, икки бола вилоят шифохонасига ётқизилган. Улардан 11 нафари оғир аҳволда жонлантириш бўлимига жойлаштирилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг баёнотида айтилишича, қутқарув гуруҳлари ҳалокат содир бўлган жойга етиб бориб, юзага келган ёнғинни бартараф этган.

Ҳалокат жойидан олинган тасвирларда фюзеляжининг бир бўлаги самолётнинг қанот ва кузов қисмидан ажралганини кўриш мумкин.


Озарбайжон Ҳаво Йўллари хабарига кўра, J2-8243 рейси билан Боку-Грозний йўналишида парвоз қилган "Эмбраер 190" самолёти Ақтаудан тахминан уч километр узоқликда фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Самолёт йўловчилари Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия фуқаролари экани айтилмоқда.

Авиакомпания ҳалокат билан боғлиқ тафсилотларни жамоатчиликка етказиб туришини билдирди. Авиакомпания ҳалокат муносабати билан интернет саҳифасидаги баннерларини қора рангга ўзгартирди.

Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум. Қозоғистон полицияси тергов бошлаган.

Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги вакилининг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, қушларнинг урилиши “бортда фавқулодда вазият”ни юзага келтирган ва шундан кейин экипаж самолётни Ақтауга йўналтиришга қарор қилган.

ОАВ аввалроқ Грознийда туман сабабли самолёт йўналиши ўзгаргани ҳақида хабар берганди.

Украинага босқин: 700-кун | Белгородда Россиянинг Ил-76 си қулаб тушди: у украин асирларини ташиган бўлиши мумкин
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:28 0:00

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев воқеани текширишни Бош вазир ўринбосари Қанат Бозимбоев бошчилигидаги махсус комиссияга топширди.

Президент шунингдек, омон қолганларни даволаш учун Остонадан бир гуруҳ шифокорларни Ақтауга юборишга ҳам кўрсатма берган.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россияда бўлиб ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитидаги иштирокини тўхтатиб, Бокуга қайтган.

Рақамли авиация, транспорт ва фавқулодда вазиятлар вазири, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, бош прокурор ўринбосарлари, фуқаро авиацияси агентлиги директори ўринбосари ва бошқалардан иборат делегация Алиевнинг топшириғи билан Ақтауга жўнаб кетди, деб хабар берди Озарбайжон матбуот агентлиги.

Форум

XS
SM
MD
LG