Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:35

Квант компьютери яратиш сари яна бир қадам ташланди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Квант компьютерлари ҳозирги кундаги компьютерлардан бир неча ўн марта тез ишлаши мумкин. Аммо олимлар ҳали бундай компьютерни ишлаб чиққани йўқ. Ҳозирча улар бундай машиналар асоси бўладиган технология устида ишламоқда.

Жорий ҳафтада тарқатилган хабарларга кўра, Оксфорд университети олимлари бундай компьютерларда ишлатиладиган "мантиқ дарвозалари"ни янада тезлатишга муваффақ бўлган.

Оксфорд ходимлари "забт этилган ион" услубидан фойдаланган. Бу амалда икки зарядланган атом "квант чигаллиги" ҳолатида туширилади. Ушбу ҳолатда атомлар бир-биридан узоқ бўлишига қарамасдан, бир-бирига ўзаро таъсир ўтказиши мумкин.

Зарядланган атомлар маълумотни квант битлари ёки квабитлар ўлароқ сақлай олади. Квабитларни бошқариш квант компьютерлари келажаги учун муҳимдир.

Оксфорд тадқиқотчилари аввалроқ мазкур технология ёрдамида "мантиқ дарвозалари"ни яратишга муваффақ бўлган эди. Эндиликда улар бундай дарвозалар ишини 60 мартагача тезлатишга эришди.

Изланишда иштирок этган докторантура талабаси Вера Шафер:

- Биз энг аниқ ва энг тез дарвозани ишлаб чиқдик. Ҳозирда дарвозаларимиз, умуман олганда, квант компьютерларида ишлатиш мумкин бўлган ҳолатга келди. Навбатдаги қадам энди буни амалда татбиқ қилиш ҳақида ўйлаб, тизимимизни амалда қўллаш мумкин бўлган квант компьютери яратиш учун тайёрлашдир, - деди.

XS
SM
MD
LG