Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:39

Ўзбекистон ташқи сиëсатини Kремль белгилай бошладими?


Ўзбекистон БМТда Қримдаги инсон ҳуқуқлари бўйича резолюцияга қарши овоз берди. Шундан келиб чиқиб¸ Ўзбекистон ташқи сиëсатини Kремль белгилай бошладими? деган савол ўртага чиқди. Бу савол Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида муҳокама қилинди.

Эшиттиришда қатнашган Мустафо Жамил «Ўзбекистон Москвадаги "катта оға"сининг ноғорасига ўйнаяпти» дея таъкидлади.

Украина Олий Радаси депутати, Қрим татарлари лидери Мустафо Жамил "Қурултой" дастурида Россиянинг Қримдаги сиёсати қораланган БМТ резолюциясига Ўзбекистон қарши овоз берганига таассуф билдирди.

“Ўзбекистонда ўзгаришлар бўлаяпти, деб айтишаётганди, афсуски яхши томонга ҳеч қандай ўзгариш бўлмабди. БМТда Қрим масаласида бундай овоз бериши Ўзбекистоннинг ҳали ҳам Россияга сиёсий қарамлиги ифодасидир. Бир қатор давлатлар қатори Ўзбекистон ҳам Москвадаги катта оғаси ноғорасига ўйнаяпти”, - деди Мустафо Жамил.

Ўзбекистон ташқи сиëсатини кремл белгилай бошладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:37:48 0:00
Бевосита линк

БМТ Бош ассамблеясининг ижтимоий, гуманитар ва маданий масалалар бўйича қўмитаси Қрим ярим оролида инсон ҳуқуқларига оид вазият юзасидан Украина тайёрлаган резолюция лойиҳасини қабул қилди

Таъкидланишича, резолюция лойиҳасини 75 та давлат қўллаб-қувватлаган, 25 мамлакат унга қарши чиққан, 77 таси эса бетараф қолган.

Лойиҳани ёқлаб кўпчилик Европа мамлакатлари ва АҚШ овоз берди. Ўз навбатида, Россия, Хитой, Беларусь, Сербия, Ҳиндистон, Арманистон, Куба, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон қарши чиқди.

Резолюция БМТга октябрда киритилган эди. Ушбу ҳужжат, хусусан, «Қрим-татар халқи мажлиси» ташкилотини тақиқлашни бекор қилиш ҳамда украин ва қрим-татар тилларида таълим олишни таъминлаш каби талабларни назарда тутади.

XS
SM
MD
LG