Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:21

Қурултой: Амалдорнинг ҳаққини ҳимоя қиладиган қонун керакми?


Ўзбекистонда давлат идораларидаги хизмат, мулозимларга кадр танлаш, кадрларни алмаштириш бўйича қонун бўлиши керак, деган таклиф илгари сурилди. ​Давлат бошқаруви соҳасси бўйича мутахассис¸ БМТ Тараққиëт дастури ташклотининг Сингапурдаги маслаҳатчиси Азиза Умарованнинг бу таклифи Қурултой эшиттиришида қизғин муҳокама бўлди.

Озодликка мактуб йўллаган Азиза Умарова: “Агар мендан сўрасангиз, Ўзбекистонда давлат хизматини реформа қилиш - энг муҳим ишдир”, деб ёзди Умарова.

Унинг фикрича, Мирзиëев даврида “кадрларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчирилаëтгани самарасиздир”.

“Бу шароитда ярим-ёрти чоралар билан иш битмайди. Қонун керак. Бу қонун давлат хизматчиси ким ва унинг қандай ҳуқуқ, мажбуриятлари бор, деган саволга аниқ жавоб берсин”, деб ҳисоблайди Умарова.

Айни пайтида, бу мутахассис, ривожланган давлатлардаги стандартлар асосида давлат хизматчисини ишга олиш ҳақида тавсиялар берди:

“Давлат хизматчисини танлов асосида ишга оладиган марказлашган тизим лозим. Бу тизим метрик синов, лаëқат ва мулозимликка номзоднинг техникавий билимларини текширадиган универсал имтиҳонни ўз ичига олиши керак. Ходим ëллаш, лавозимлардан юқорилаш¸ мулозим фаолиятини баҳолаш тизими вазирлик ва идораларни ривожлантириш дастуридан ўрин олиши керак", дейди мутахассис.

Унга кўра, шу билан бирга сиëсий лавозимлар маъмурий лавозимлардан ажратилиши шарт. Бошқарув тизимидаги мулозимларни етиштириш учун эса махсус тизим (fast track leadership program) бўлиши лозим.

"Мулозимларнинг коррупцияга аралашмаслигини таъмонловчи механизм¸ этика низоми¸ этика комиссияси ва манфаатлар конфликтини декларация қиладиган низом ҳам яратилиши лозим. Янги тузилган маъмурий судлар, ягона дарча ва электрон ҳукумат портали ҳам бусиз ишламайди. Истак ва ғайрат бўлса, икки-уч йилда тизимни янги релсларга қўйиш мумкин. Зотан кўз қўрқоқ¸ қўл ботир”, дея таъкидлайди Азиза Умарова.

Бу мактуб ўқиб эшиттирилган Қурултой дастури иштирокчиси тошкентлик журналист Тўлқин Пўлатов Ўзбекистондаги кадрлар билан боғлиқ вазиятни инқилобий тўнтариш даврига қиëслади:

- Вазият 1917 йилги инқилобдан кейинги манзарага менгзайди. Ўша пайтда пул-молия тизимини билмаган одамни банк раҳбари, улкан молия оқимлари устидан назоратчи қилиб қўйиш ҳолатлари бўлган эди. Бу “кадрлар” вазиятни издан чиқарганидан сўнг болшевиклар чет элдан мутахассис ëллаб, вазиятни ўнглашга уринган. Болшевикларнинг бундан кейинги қадами давлат бошқаруви номенклатурасини яратиш бўлган. Дарвоқе, Ўзбекистонни 1991 йилдан кейин бошқарган элита ҳам номенклатура маҳсули эди. Шу маънода, янги раҳбарият тарихдан хулоса чиқариши керак. Маъмурий-буйруқбозлик системасининг таназзулга маҳкум эканини ҳисобга олиб, янги давлат мулозимини шакллантириш лозим. Шу маънода, Азиза Умарованинг давлат хизматчилари ҳақида қонун зарур, деган таклифига қўшиламан, - дейди Пўлатов.

Қуйда Қурултой эшиттиришини тўлиқ тингланг:

Қурултой эшиттириши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:52:23 0:00

Эшиттиришда қатнашган собиқ ўзбек мулозими Анвармирзо Ҳусаинов эса “бюрократ” деган калимадан салбий тўн ечиб олиниши зарурлигига эътибор қаратди:

- Бюрократ калимасини французчадан таржима қилсак, давлат идорасида мунтазам ишлайдиган мулозим, дега маъно чиқади. Европа бошқарув тизимининг самарадорлиги минглаб давлат хизматчиларининг кундалик меҳнатига асосланган ва бу хизматчилар яхши ойлик¸ ижтимоий ҳимоя ҳамда имтиëзлар эгаси бўлгани боис, ғайрат билан ишлайди¸- деди суҳбатдош.

Тошкентдаги Дипломатия ва жаҳон иқтисодиëти институтини тугатиб, Прагада истиқомат қилаëтган Абдусами Раҳмонов давлат хизматчилари мақоми ҳақидаги Британия¸ Франция ва Сингапур тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш зарурлигини урғулади.

Эшиттиришда қатнашаëтган бухоролик тадбиркор Ислом Холбой “қонун қабул қилиш қийин эмас, аммо унга амал қила оламизми” деган саволни қўйди.

Ислом Холбойга кўра¸ Ўзбекистон шароитида институтни имтиëзли тугатган талабадан кўра, ҳокимга ҳайдовчилик қилган кишининг мулозим бўлиш имкони кўпроқдир.

XS
SM
MD
LG