Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:17

Газ иттифоқи ўрнига "Йўл харитаси". Москва ўз режасини бошқа ном билан амалга оширишга киришди - Eurasianet


Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва "Газпром" раҳбари Алексей Миллер. Санкт-Петербург, 24 январь, 2023.
Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва "Газпром" раҳбари Алексей Миллер. Санкт-Петербург, 24 январь, 2023.

Москванинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ иттифоқи тузиш ғояси Марказий Осиё республикаларида қаршиликка учради, аммо Россия уларнинг ҳудуди орқали зангори олов ташиш ташаббусидан воз кечмади, деб ёзмоқда инглиз тилидаги Eurasianet нашри.

Европа рус газидан воз кечган бир шароитда янги бозорларни қидираётган Москва минтақада ўз амбицияларини амалга оширишни бошлаб юборди.

Остона ва Тошкент аввалига Россиянинг уч томонлама газ иттифоқини таъсис этиш таклифини совуқ қарши олишди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Роман Василенко мамлакати "ўз ҳудудидан санкцияларни айланиб ўтишга йўл қўймаслиги"ни таъкидлади. Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов эса Тошкент газ эвазига сиёсий шартларни қабул қилмаслигини билдирди.

Аммо Eurasainet нашридаги мақола муаллифи Жоанна Лиллис яқинда Қозоғистон ва Ўзбекистон Россиянинг "Газпром" ширкати билан "йўл харитаси" имзолашганини хотирлатади. Унга кўра, "Газпром" Ўзбекистон ва Қозоғистон учун иккита алоҳида ҳужжат ишлаб чиққан ва ҳозирча уч томонлама газ иттифоқи ҳақида сўз бораётгани йўқ.

ZIMISTON-UZ. 19-қисм: Ўзбек ҳукумати газни Россияга берганини рад этмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:43 0:00

Аммо Россиянинг энергетика масалаларига ихтисослашган Neftegaz.ru сайтинининг хабар беришича, бу борадаги музокаралар тўхтамаган - улар уч давлатнинг алоқадор вазирликлари даражасида давом этмоқда. Бу эса Россия ўз режасини бошқа йўл билан ва бошқа ном остида амалга оширишни бошлаганини англатади, дея хулоса қилади муаллиф.

Музлаб ётган Ўзбекистон ҳамон Хитойга газ сотяптими?

Олмаотада яшайдиган британиялик журналист Жоанна Лиллис аввалроқ эълон қилинган мақоласида Ўзбекистон Хитойга газ экспортини тўхтатиб-тўхтатмагани масаласига эътибор қаратган.

Сўнгги ярим асрдаги энг совуқ қишда электр тақчиллиги туфайли музлаб қолган Ўзбекистонда титраётган фуқароларнинг оғзида миллион долларлик савол турибди, деб ёзади у “Eurasianet” нашридаги мақоласида.

Иситиш станцияларини таъминлаб, одамлар уйини иситадиган газни ҳукумат экспорт қилмоқдами?

Расмийлар Тошкент энг зарур маҳсулотни хорижга жўнатмайди, деб қатъий айтмоқда.

Арктика ҳарорати Ўзбекистон бўйлаб тарқалиб, аҳолининг электр таъминотидаги узилишлардан норозилиги кучайган бир вақтда “Газ экспорти, жумладан, Хитойга экспорт ҳам 100 фоизга тўхтатилди”, деди ўтган ой «Ўзтрансгаз» транспорт компанияси раҳбари Беҳзод Норматов,

Вазият барқарорлашгунча, катта қисми Хитойга кетадиган газ экспорти тикланмайди дея у одамларни ишонтиришга уринди.

Ўзбекистон декабрь ойида Хитойга роппа-роса нолга тенг газ экспорт қилди, дея таъкидлади мамлакат статистика агентлиги, бу азоб чекаётган аҳоли учун хушхабардек эди.

Бироқ Хитой статистикаси бошқа нарсани кўрсатади: Пекин божхона маълумотларига кўра, ўтган ой Хитой 40,1 миллион долларлик ўзбек газини импорт қилган. (Маълумотлар газ миқдорини эмас, пул қийматини кўрсатади.)

Бу кўзга ташланадиган тафовутни «Gazeta.uz» нашри расмий статистик маълумотларни таҳлил қилиш асосида аниқлади.

Бу сайт икки давлат маълумотлари ўртасидаги фарқлар ҳақида биринчи марта хабар бераётгани йўқ. Нашр ноябрь ойида Хитой томони Ўзбекистондан 114,2 миллион долларлик газ импорт қилганини айтгани, Тошкент эса 39,6 миллион долларлик экспорт қилинганини кўрсатганини хабар берган эди.

Ўзбеклар қишда исинишнинг ибтидоий усулларига қайтмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:20 0:00

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистоннинг Туркманистондан Хитойга газ транзити учун олаётган маблағини ҳам Хитой томони қўшиб ҳисоблаганини айтди.

Аммо «Gazeta.uz»нинг ҳисоб-китоблари шуни кўрсатадики, бу тушунтириш бундай катта фарқни изоҳлаш учун етарли эмас.

Агар транзит тўловлари ҳам Хитой маълумотида қўшиб ҳисобланган бўлса, нашрнинг қайд этишича, Хитойнинг Ўзбекистондан газ импорти бўйича маълумотлари ҳар ойда Туркманистон экспорти бўйича Ўзбекистон маълумотларидан юқори бўлиши керак эди.

Аммо ундай эмас: ўтган йилнинг беш ойида Ўзбекистон газ экспорти бўйича Хитой томони берган рақамдан каттароқ рақам кўрсатган эди.

Бутун йил давомида Хитой статистик маълумотларига кўра, мамлакат Ўзбекистон экспорт қилганидан (910,9 миллион доллар) кўпроқ газ импорт қилган (1,07 миллиард доллар). Бу тафовут 159 миллион доллардан сал кўпроқ ёки 18 фоиздан кўпроқни ташкил қилади.

Ўзбекистон Статистика агентлиги турли мамлакатлар ўртасидаги статистик ҳисоботлардаги фарқни ҳисобга олса, бу мутлақо “нормал, табиий ҳолат” деб жавоб берди.

Буни кўрсатиш учун у АҚШ ва Мексика ўртасидаги газ савдоси маълумотларидаги фарқлар кўрсатилган жадвални нашр этди.

Тошкент 2025 йилга бориб мамлакат электр энергияси ишлаб чиқариши ҳамда нефть-кимё саноати учун кўпроқ газ етказиш учун экспортни бутунлай тўхтатишга ваъда берган.

Аммо бу йилги оғир қишдаги энергетика инқирози халқнинг президент Мирзиёев ҳукуматига нисбатан ишончига қанчалик зарба беришини кўрсатди, деб ёзади Жоанна Лиллис.

Форум

XS
SM
MD
LG