Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:21

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари келаётган автобус автоҳалокатга учради (ВИДЕО)


Қарийб 50 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири кетаётган автобус 21 декабр куни Россиянинг Волгоград вилоятидаги Чернишковский туманида автоҳалокатга учради.

Воқеа Волгоград-Каменск-Шахтинск автомагистралининг 188-километрида содир бўлди.

Муҳожирлар кетаётган Mersedes-Benz автобуси КамАЗ юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Чернишковский тумани маъмурияти сайтининг ёзишича, автоҳалокат оқибатида уч нафар қозоғистонлик ҳайдовчи ўрта даражадаги жароҳат олиб, туман касалхонасига ётқизилган.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари

Автобусда бўлган қарийб 50 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири "Жисмоний тарбия ва оммавий спорт" мажмуасига вақтинча жойлаштирилган. Уларнинг жароҳат олгани ҳақида маълумот йўқ.

Жабрланганлар билан психологлар ишлаётгани айтилади.

Миграция хизмати ходимлари, айни пайтда, ўзбекистонликларнинг ҳужжатларини ҳам текширмоқда.

Россия ва Қозоғистон йўлларида ўзбекистонлик муҳожирлар минган автобусларнинг бузилиб қолиши, автоҳалокатларга учраши тез-тез содир бўлиб туради.

2019 йил 14 декабрь куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 54 киши, жумладан 50 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус Ақтўбе вилояти Айтекеби тумани ҳудудида техник носозлик туфайли бузилиб қолган эди.

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 20 ноябрда бузилиб қолган автобусда бўлган Ўзбекистоннинг 55 нафар фуқароси тезкор равишда иссиқ жойга эвакуация қилинган эди.

2018 йилнинг 18 январь куни “Самара-Чимкент” автойўлининг Ақтўбе вилоятидан ўтадиган қисмида автобусда кетаётган 52 нафар Ўзбекистон фуқароси тириклайин ёниб кетган эди.

XS
SM
MD
LG