Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:57

Россияда мотам. Кемерово фожиаси қурбонларининг биринчи гуруҳи бугун дафн этилади


"Зимняя вишня" савдо марказида содир бўлган ёнғин қурбонлари бир гуруҳининг суратлари эълон қилинган газета саҳифаси
"Зимняя вишня" савдо марказида содир бўлган ёнғин қурбонлари бир гуруҳининг суратлари эълон қилинган газета саҳифаси

Россияда 28 март Кемероводаги ёнғинда халок бўлганлар учун миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Кемероводаги “Зимняя вишня” савдо марказида 25 март куни чиққан ёнғинда 64 одам ҳалок бўлган. Уларнинг 41 нафари болалардир. Ёнғинда тириклайин ёниб кетган болаларнинг энг кичиги 2 ёшда бўлган.

27 март куни минглаб одамлар Кемерово марказига йиғилиб, вилоят губернатори ва бошқа расмийларнинг истеъфосини талаб қилди.

Кемеровога келган президент Владимир Путин ҳалок бўлганларнинг яқинлари билан бўлган учрашувда воқеани юз нафар терговчи ўрганаётганини айтди ва барча айбдорлар жазоланишига ваъда берди.

Россия фавқулодда ҳолатлар вазири Владимир Пучков ёнғин жойида жасадларни қидириб топиш ишлари якунланганини айтди:

- Қидириш ва қутқариш бўйича ишлар якунланди. 64 одамнинг жасади экспертизага топширилди. Бугун энг биринчи дафн маросимлари ўтказилади. Биз ҳалок бўлганларни идентификациялаш жараёнини ўз назоратимизга оламиз, - деди Пучков.

Кемеровода "Зимняя вишня" савдо марказида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар билан видолашилмоқда. Бугун фожианинг 14 нафар қурбони дафн этилади. Мотам маросимлари ибодатхона ва шаҳардаги тўртта қабристонда ўтказилмоқда.

27 март куни қутқарувчилар ёнғин юз берган жойда қидирув амалиётларини якунлашди. Ёниб кетган бинодан 64 кишининг жасади топилди, дея хабар берди ФВВ раҳбарнинг ўринбосари Владлен Аксёнов. У шунингдек, бугунги кунда бедарак йўқолганлар қолмаганини айтди.

Бундан аввал Тергов қўмитаси вакили терговчилар марҳумларнинг қариндошларидан 67 кишининг йўқолгани ҳақида ариза олганларини маълум қилган эди. Муассаса генетик экспертиза натижаларига қадар вафот этганларнинг рўйхатини эълон қилишнинг имкони йўқ деб ҳисоблайди, дейилади хабарда. 25 март куни юз берган ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмади.

27 март куни Кемерово маъмурияти биноси олдида сешанба куни стихияли митинг ўтказилди. Иштирокчилар юз берган ҳодиса айбдорлари жазоланишини ва ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ҳақида маълумот берилишини талаб қилдилар. Митингда вилоят губернатори Аман Тулеевнинг истеъфоси талаб қилинди. Губернаторнинг ўзи митинг иштирокчилари олдига чиқмади. Шунингдек, Кемеровода бўлиб турган Россия президенти Владимир Путин ҳам уларга мурожаат қилмади.Р

Москва, Петербург ва бошқа шаҳарларда ҳам Кемеровога ҳамдардлик билдирилган намойишлар бўлиб ўтди. Намойишлар "Корруция одамларни ўлдирмоқда”, “Ҳақиқатни гапир”, каби шиорлар остида ўтди.

XS
SM
MD
LG