Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:22

Подмосковьеда икки ўзбек муҳожири бетон плита остида қолиб, нобуд бўлди


Москва вилоятининг Клин шаҳрида бетон плита босиб қолган икки ўзбек ватандоши нобуд бўлди. Ҳодиса жойида суриштирув ишларини олиб бораётган терговчилар фалокат иш жойида хавфсизлик чоралари кўрилмагани оқибати эканини тахмин қилмоқда.

Терговчилар тафтиш якунига қадар мигрантларга оид шахсий маълумотлар очиқланмаслигини маълум қилди.

2019 йилнинг 14 январида Москва вилоят, Клин шаҳрида жойлашган собиқ Станкозавод ҳудудида икки меҳнат муҳожирини бетон плиталар босиб қолди.

Москва вилоят Тергов қўмитаси мулозими Озодликка нобуд бўлганлар 1991 ва 1989 йилда туғилган икки йигит - Ўзбекистон гражданлари эканини тасдиқлади.

- Дастлабки тахминларга кўра, ишчилар собиқ Станкозаводда бир қаватли бинонинг темир-бетон тўшамасини демонтаж қилаётганида горизонтал ҳолатда турган темир-бетон плита қулаб тушган ва муҳожирларни босиб қолган, деди исмини билдирмаган Тергов қўмитаси навбатчиси.

Маълум бўлишича, завод ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди.

Москва вилоят Тергов қўмитасининг Клин шаҳри бўйича бўлими ходимлари томонидан факт юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий ўликхонага олиб кетилган ўзбек муҳожирлари жасадлари устидан суд-тиббий экспертиза тайинлангани маълум бўлди.

Терговчилар тафтиш якунига қадар мигрантларга оид шахсий маълумотлар очиқланмаслигини маълум қилди. Тергов қўмитаси хорижлик ишчиларнинг нобуд бўлишига техника хавфсизлигига риоя қилинмаганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Ҳодиса жойига етиб келган Клин шаҳар қутқарувчилари ўзбекистонлик мигрантлар жасадлари бошқа ишчилар томонидан бетон плита остидан олиб чиқилганини аниқлади.

Полиция бўлимида нобуд бўлган мигрантлар ҳақида Ўзбекистон элчихонасига сўровнома юборилганини билдиришди.

XS
SM
MD
LG