Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:30

Техник ва сиёсий муаммолар. Россия газини Ўзбекистонга экспорт қилиш режасига нима бўлди?


Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва "Газпром" раҳбари Алексей Миллер. Санкт-Петербург, 24 январь, 2023.
Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва "Газпром" раҳбари Алексей Миллер. Санкт-Петербург, 24 январь, 2023.

Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев Тошкент ва Москва ўртасидаги музокаралар якунланса, 2024 йил куз-қиш мавсуми учун Россия газининг Ўзбекистонга транзитини инфратузилма билан таъминлашга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзмоқда The Diplomat нашри.

Бу Россиянинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга газ экспорти билан боғлиқ сўнгги янгиликдир. Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ўзи газ ишлаб чиқариб, экспорт қилувчи давлатлар бўлса ҳам, ички эҳтиёжнинг ортиши ва Хитой билан тузилган шартномалар сабабли энергетика инқирозига дуч келмоқда ва бу эскирган инфратузилма сабабли янада оғирлашган, дейди нашр.

Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Россиядан газ импорт қилиш ғоясида мантиқ бор эди. Январь ойида «Газпром» Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари билан ҳамкорлик бўйича йўл хариталарини имзолаган эди. “Йўл хариталари” бўйича тафсилотлар оз эди, бироқ Ўзбекистон 1 мартдан Россия гази импортини бошлашини айтди.

Февраль ойида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва унинг қозоғистонлик ҳамкасби Болат Акчулаков (у апрель ойида президент маслаҳатчиси этиб тайинланди) Санкт-Петербургда «Газпром» раҳбари Алексей Миллер билан учрашиб, газ бўйича уч томонлама келишув «имкониятлари»ни муҳокама қилган эди.

«Gazeta.uz» нашри берган хабарга кўра, февраль ойида бўлиб ўтган йиғилишда расмийлар газни “Марказий Осиё – Марказ” (МОМ) газ қувури (Туркманистондан Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Россияга ўтади) ва Ўзбекистондан Қозоғистон орқали ўтувчи «Бухоро-Урал» газ қувури орқали йўналтириш масаласини кўриб чиққан.

Манбанинг нашрга билдиришича, Россиядан Марказий Осиё давлатларига МОМ қувури орқали табиий газ етказиб бериш учун катта сармоя ва янги компрессор станциялар керак бўлади. Февраль ойи охирида эса Қозоғистон қиймати 95,6 миллион доллар бўлган Бухоро-Урал қувурининг учинчи линиясини қуриш бўйича ишларни бошлашни режалаштираётганини маълум қилди.

1 март куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакат Россия газини импорт қилишни амалда бошламаганини, чунки аниқ келишувларга эришилмаганини айтди. Бундан бир неча кун аввал Мирзамаҳмудов буни амалга ошириш “деярли имконсиз” эканини айтган эди.

Кремль чангалидаги ўзбек гази
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:19:16 0:00

Апрель ойига келиб Ўзбекистон МОМ йўналишини маъқул кўраётгандек эди. Мирзамаҳмудов “Бухоро-Урал қувури эскиргани учун талабга жавоб бермайди”, деди. Қозоғистоннинг учинчи йўналиш бўйича режалари амалга ошса, уни қайта ишга тушириш мумкин, лекин тез орада эмас. Шунингдек, Россия учун Қозоғистон ва Ўзбекистонга экспортдан кўра Хитойга газ сотиш манфаатлироқлиги тобора аниқроқ кўринмоқда.

ТАСС Россия Энергетикани ривожлантириш маркази таҳлилига таяниб хабар беришича, «Газпром» Ўзбекистон ва Қозоғистонга 10 миллиард куб метргача газ етказиб бериш бўйича келишиб олиши мумкин, шундан 4-6 миллиард куб метри Хитой учун транзит газ бўлади."

Май ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи юзма‑юз саммитида иштирок этиш учун Сианга борган эди. 22 май куни Ўзбекистон жорий йилнинг апрель ойида биринчи марта Хитойга 40,47 миллион долларлик газ экспортини қайта йўлга қўйганини маълум қилди. Орадан кўп ўтмай, 30 май куни Мирзамаҳмудов Россия режаси ҳақида томонлар ҳали ҳам имкониятларни ўрганиб, техник муаммоларни ҳал қилишда давом этаётганини таъкидлади. “Техник масалалар ҳал этилгач, тижорат шартларини муҳокама қиламиз”, деди у.

Ўтган бир неча ойда муайян силжишлар кузатилган бўлса ҳам, техник ва иқтисодий, эҳтимол сиёсий муаммоларгача бўлган қийинчиликлар ҳамон сақланиб турибди. Ўзбекистон музокараларда ўзига қулай позицияда турибди ва Тошкент буни билади. Ўзбекистонга керак бўлган нарса – Хитойга берган ваъдаларидан қайтмасдан, қишки ички эҳтиёжни Россия гази эвазига қондириш. Ҳозир эса қаҳратон қиш эмас ва Ўзбекистон бемалол бир неча ой кутиб, яхшироқ келишув бўйича музокаралар олиб бориши мумкин. Айни пайтда, Москва Украинадаги уруш туфайли заифлашган ва Хитойга газ сотиш учун унга кўпроқ имконият керак.

Форум

XS
SM
MD
LG