Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:26

Русларнинг ўлигини тўплаш. Марказий осиёлик мигрантлар ишғол остидаги Украинада ишга ёлланмоқда


Россия назорати остидаги Мариуполда вайрон қилинган бинолардан бири.
Россия назорати остидаги Мариуполда вайрон қилинган бинолардан бири.

Урмат Украинада ҳалок бўлган рус аскарлари жасадини йиғиш учун кунига 120 долларча ҳақ тўлайдиган Россия компанияси билан шартнома имзолади.

Исми ошкор этилишини истамаган қирғизистонлик меҳнат муҳожирининг айтишича, у хавф-хатардан хабардор ва буни Украинадаги уруш зоналарида ишлаётган қирғиз муҳожирлари билан ҳам гаплашган.

“Улар менга баъзан ўқ остида қолишганини ва одамлар ўлганини айтишди, – дейди Урмат Озодлик радиоси қирғиз хизмати билан суҳбатда. –[Одамлар] шу ишни қилишяпти, бошқа чораси ҳам йўқ. Баъзилар қарзга ботган".

Марказий Осиёдан келган юзлаб муҳожирлар ҳукуматлари Украинага бормаслик ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамай, Россия фирмалари томонидан Украинада ишга ёлланган. Киев эса бу ишчилар рус босқинчиларига шерик сифатида кўрилишини таъкидлаган.

Аксарият муҳожирлар Мариупол каби урушда вайрон бўлган шаҳарлардаги қурилиш майдонларида ишламоқда. Айримлар хандақ қазимоқда, кимлардир жасад тўпламоқда.

Қамоқ ёки “Вагнер”: Мигрантлар Украина урушига мажбуран ёлланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:52 0:00

Марказий Осиёдан келган бир қанча муҳожир аёлларнинг айтишича, Украина шарқидаги ҳарбий госпиталлар, ошхоналар ва фабрикаларга ҳам уларни ишга таклиф қилишган.

Муҳожирларнинг асосий қизиқиши пул ишлаш.

Мисол учун, Украинанинг Россия босиб олган қисмларида қурилиш ишларига ойига 2000 доллардан 3300 долларгача бўлган иш ҳақи билан одам ёллашмоқда, бу Россияда топиладиган пулдан анча юқори.

Гарчи Россия бўйлаб меҳнат муҳожирларининг маоши ҳар хил бўлса ҳам, уларнинг баъзилари 7 март куни Озодлик радиосига ойига 600 доллардан 1200 долларгача маош олишларини айтди.

Украинадаги иш ўринлари вебсайтларда, Телеграм гуруҳларида ва бошқа ижтимоий тармоқларда эълон қилинади. Тожикистонлик ишчи Сорбон K.га кўра, муҳожирлар бўш иш ўринлари ҳақида иш берувчиларидан ёки ватандошларидан эшитишади.

Сорбоннинг айтишича, у йўл қурилишида ойига 1200 долларга яқин маош олади. У бу ишни ўзи яшайдиган Ғарбий Сибирдаги Сургут шаҳридаги малакасиз мавсумий ишчилар учун "энг юқори маошли иш" дейди.

“Бу ерда мен билган муҳожирларнинг аксарияти Украинага боришдан умуман манфаатдор эмас, лекин вақти-вақти билан у ерга кимдир кетганини эшитаман, – деди у. – Мен Мариуполга ишлагани борган тожикистонлик йигитни биламан, кейинроқ қариндошларини ҳам чақирган эди".

Украинадаги иш ўринлари хавфсиз ва яхши маошли деб эълон қилишади. Аммо Украинада ишлаётган ўнлаб муҳожирлар ваъда қилинган маошни олмаётганидан нолимоқда.

Украинадан кетишга уринган ишчиларни Россия чегарачилари ўтказмаяпти.

25 февраль куни Украинадаги Россия ширкатларидан бирида ишлаётган Қирғизистон фуқароси Озодлик радиосига чегарачилар Россияга қайтишига тўсқинлик қилганини айтди.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз исмини ошкор қилишни истамаган бу одам Мариуполга 400 га яқин ишчи, жумладан, 20 Қирғизистон фуқароси билан 2022 йилнинг май ойида келганини айтди.

«Россиянинг қурилиш компанияси билан шартнома имзолаганимдан сўнг Мариуполга келдим ва бу ерда саккиз ойдан ортиқ ишладим”, дейди у Озодлик радиоси қирғиз хизматига. “24 февраль куни Украинадан кетмоқчи бўлдим, лекин Россия чегарачилари мени Россияга ўтказишмади. Менинг исмим “қора рўйхат”да эканлигини айтишди. Қандай қилиб, билмайман."

Озодлик радиоси бу даъволарни тасдиқлай олмайди. Москвадаги қирғиз дипломатлари вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилаётганликларини айтишди.

Россияда собиқ совет давлатлари – Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган миллионлаб меҳнат муҳожирлари яшайди.

"Бу ахлоқий қарор эмас"

Россия компаниялари ҳатто Россия қамоқхоналаридаги Марказий Осиёдан бўлган маҳбус аёлларни пул эвазига ва судланганлигини олиб ташлаш эвазига Украинада ишлашга жалб қилаётгани айтилмоқда.

Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида яшовчи Тилакмат отанинг айтишича, унинг 31 ёшли қизи гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб, Россияда олти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Ота касби ҳамшира бўлган қизи Украинага олиб кетилишидан хавотирда. Яқинда у отасидан унга тиббиёт коллежи дипломини юборишни сўраган эди.

“Мен унга ҳеч қандай ҳужжат юбормайман, – деди Тилакмат ота «Озодлик» билан суҳбатда. – Унга ойига тахминан 1200 доллар маош ваъда қилишганмиш. Айтишларича, руслар қамоқхоналардан шифокорларни жалб қилишмоқда”.

Тилакмат ота қизим Украинага кетгандан кўра, “ўз жойида қолиши” ва қамоқ муддатини охиригача ўташи керак, дейди.

Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятидан бўлган собиқ математика ўқитувчиси Хосият Сафарматова сўнгги ўн йил давомида Россиянинг Тюмен вилоятида яшаб келади.

Сафарматова ўзи яшаётган жойда Россия томонидан босиб олинган Украина шаҳарларида ишлаган ёки “у ерга боришни ўйлаётган” бир қанча тожик ва ўзбекни танишини айтади.

“Мени ҳайратда қолдиргани шундаки, уларнинг аксарияти Украинага ишлаш учун бориш тўғри ёки нотўғри эканлиги ҳақида ўйламайди. Улар учун бу бошқа масала”, дейди у.

Аксар россияликлар сингари Россиядаги кўпчилик меҳнат муҳожирлари ҳам уруш ҳақида Кремль пропагандасига ишонади ва унда Украина ҳамда Ғарб давлатларини айблашади.

"Баъзи одамлар Украинага бормоқчи бўлиб, фикрларидан қайтадилар. Нотўғри деб ўйлаганлари учун эмас, балки хавфли бўлгани туфайли", дея қўшимча қилади у.

Форум

XS
SM
MD
LG