Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:57

Россияда мухолифатга қарши кўча жангларини билувчи "ёшлар отрядлари" тузилмоқда (ВИДЕО)


Ҳукумат партияси саналган “Единая Россия”га қарашли “Молодая гвардия” ёшлар қаноти (МГЕР)​ мухолифат митинглари ва норозилик намойишларига қарши махсус отрядлар тузади. 100-200 кишилик жанговар отрядлар Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа йирик шаҳарларида махсус тайёргарликдан ўтади.

Ёшлар ҳаракати етакчиси Денис Давидов “Дождь” телеканалига берган интервьюсида 100-200 кишилик отрядлардан иборат ташкилот тузилмалари учун “кўча жанглари” технологиялари бўйича ўқув машғулотлари бошланганини билдирди.

Денис Давидов Москва ва Россиянинг аҳолиси миллион кишидан кўп бошқа йирик шаҳарларида тузилаётган бу гуруҳлар “1-2 соат ичида кўчага чиқиб”, мухолифатчиларга қаршилик кўрсата олиш қобилиятига эга бўлади, дейди.

- Агарда мухолифат тош отишни бошласа - биз қочиб кетишга ҳаққимиз йўқ. Ўзимиз тош отмаймиз, аммо ҳеч кимни хафа қилишга рухсат бермаймиз,- деди “Ёш гвардия” етакчиси.

Унинг фикрича, ёшлар отрядлари таркибига оммавий ахборот воситалари ва Телеграм-каналларни кузатиб бораётган “мафкуравий жиҳатдан яхши қуролланган шахслар” киритилади. Ёшгвардиячилар “мухолифат кўчаларни бошқаради” деган "рус жамиятида ўрнашиб қолган ғояларни” пучга чиқаришга уриниб кўриши ҳам айтилмоқда.

Кремлпараст Ёшлар ҳаракатлари Владимир Путинни қўллаб-қувватловчи митингларнинг асосий қатнашчиларидир
Кремлпараст Ёшлар ҳаракатлари Владимир Путинни қўллаб-қувватловчи митингларнинг асосий қатнашчиларидир

Денис Давидов “гвардиячилар”, хусусан Украинанинг Майдонига ўхшаш ҳаракатлар содир бўлмаслиги учун “курашишини” билдирди.

“Ёш гвардия” (МГЕР) 2005 йилда “Единая Россия” партияси мафкурачилари томонидан йўқ қилинган бошқа ёшлар ҳаракати - “Ёшлар бирлиги” ўрнида тузилган. МГЕРнинг асосий мақсадлари қаторида ташкилот Низомида “ёшларда ватанпарварлик ва ўз мамлакати учун ғурур ҳиссини шакллантириш”, ёшларни жамоатчилик ҳаётига жалб қилиш ва соғлом турмуш-тарзини тарғиб этиш қилиб кўрсатилган.

Россияда Владимир Путин ҳокимиятини ёш путинчилардан ташқари "Путин отрядлари" каби кекса ёшдагилар тузилмалари ҳам мухолиф кучлардан "ҳимоя" қилиб келади.

Бугунги кунда Россиянинг ўнлаб шаҳарларида мухолифатчи Алексей Навальний штаблари фаолият юритмоқда. Улар сиёстчининг 2018 йилги президент сайлови олдидан тузилган эди. Навальнийга сайловларда иштирок этиш тақиқланганидан кейин, бу тузилмалар сайловни бойкот қилиш кампаниясини бошлаб юборганди.

Навальний тарафдорлари маҳаллий полиция ва бошқа давлат идоралари босими остида қолмоқда.

"Молодая Гвардия" тузилмаларидан ташқари ҳокимият партияси - "Единая Россия" "Наши", "Сталь", "Оборона", "Юнармия" каби бошқа ёшлар ҳаракатларини бошқариб келади.

XS
SM
MD
LG