Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:49

Россияликлар дори-дармон захиралашни бошлади


Россия дорихоналарида бир қанча дорилар танқислиги ҳақида хабар берилди
Россия дорихоналарида бир қанча дорилар танқислиги ҳақида хабар берилди

Яқинда юрак операциясидан сўнг, Елена Дмитриевага тўрт хил дори алмаштирилди. Бу дориларнинг барчаси импорт маҳсулотлар бўлиб, ҳозирда Россия жанубидаги Ростов Дон шаҳрида етишмаяпти.

“Менга керак бўлган бир дорини дорихоналардан қидирдим. Ўғлим ҳам кўплаб дорихоналарни айланиб чиқди. Бу дори йўқ. Қалқонсимон безга қарши дори керак бўлса, Ростовда уни ҳеч қаердан топиб бўлмайди”, деди у “Current Time” нашрига.

Волга дарёси бўйида жойлашган Мензелинск шаҳрида 1700 километр шимолда яшовчи Наиля Мусина бачадон саратони олдини олишга ёрдам берадиган дори топишга қийналмоқда. Яхшиямки, унинг Туркияда яшовчи қизи шунга ўхшаш дорини топиб, уни Россияга почта орқали жўнатди.

“Мен жуда хавотирда эдим. Нафас олишим қийинлашди. Хорижда яшайдиган қизим борлигидан хурсандман, лекин ҳамма ҳам бундай имкониятга эга эмас. Мен эпилепсия билан оғриган барча одамларга ачинаман. Уларнинг тақдири нима бўлади?”

Россия 1990‑йиллар бошидаги каби шокни бошидан кечирмоқда. Украинага бостириб киришига жавобан Москвага қарши қўйилган Ғарб жазо санкциялари киритилганининг бешинчи ҳафтаси яқинлашмоқда. Хорижий компаниялар ўз фаолиятини тўхтатмоқда ёки Россиядан бутунлай чиқиб кетмоқда.

Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, хорижий компаниялар ўз фаолиятини тўхтатиши, экспорт тўхташи ва рубль кескин тушиб кетиши сабабли, 2022 йилда Россия иқтисодиёти 15 фоизга қисқариши мумкин.

Баъзи истеъмол товарлари етишмаётганлиги ҳақидаги хабарлар аллақачон пайдо бўлган. Жумладан, шакар ва гречка каби асосий маҳсулотлар баъзи озиқ-овқат дўконларида етишмаётганлиги хабар қилинди.

Дори-дармон танқислиги ҳам кузатилмоқда.

Ҳозирча, бу ҳолат қанчалик импортнинг тўхтатилгани ёки одамларнинг ваҳима туфайли кўпроқ дори-дармон сотиб олиши билан боғлиқлиги номаълум.

Айрим дорихона сотувчилари ҳам сўнгги ҳафталарда дори-дармон нархининг кескин ошганидан шикоят қилди.
Айрим дорихона сотувчилари ҳам сўнгги ҳафталарда дори-дармон нархининг кескин ошганидан шикоят қилди.

Бироқ нима бўлишидан қатъи назар, Россия фармацевтика саноати нисбатан кичик ва дори-дармонларнинг аксарияти хорижий ишлаб чиқарувчилардан импорт қилинади ёки улар томонидан ишлаб чиқарилади.

Россияга экспортни қисқартирган кимё гигантлари орасида Германиянинг “Bayer”, АҚШнинг “Pfizer” ва “Eli Lily” компаниялари бор.

Москвадаги дорихоналарда иситмани туширувчи дорилар – парацетамол, ацетаминофен, ибупрофен кабилар, шунингдек, болалар учун оғриқ қолдирувчи дори воситалари етишмаётгани ҳақида хабар қилинди.

Етишмовчиликлар ҳақидаги хабарлар ва шикоятлар нафақат беморлардан, балки шифокорлардан ҳам келмоқда. “ВрачиРФ” профессионал ҳамжамияти томонидан 14 мартдан 21 мартгача 3317 нафар шифокор ўртасида ўтказилган сўровда респондентларнинг аксарияти 80 дан ортиқ дори воситалари етишмаслиги ҳақида маълум қилган.

Шифокорлар яллиғланишга ва эпилепсияга қарши ёки антиконвулсант дорилардан тортиб антидепрессантлар, орал контрацептивлар, айрим турдаги инсулинлар ва диабетнинг баъзи турларини даволашда ишлатиладиган дориларгача танқислик юзга келгани ҳақида билдирди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, санкциялар келтирган оқибатларидан сўнг, Россия импорт бозорлари ва маҳаллий ишлаб чиқариш вазиятга мослашиши мумкин. Мисол учун, Ҳиндистон умумий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича улкан саноатга эга ва Ғарб киритган санкцияларга қўшилмаган.

Шунга қарамай, Россия ҳукумати ички тартибсизликларнинг ҳар қандай кўринишига хушёр. Таҳлилчилар инфляция, озиқ-овқат нархининг кўтарилиши ёки асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар танқислиги кенгроқ намойишларга олиб келиш эҳтимоли юқорилигини таъкидламоқда.

22 март куни парламент қуйи палатаси Россияда рецепт бўйича бериладиган дори воситалари ва бошқа тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни кучайтиришга қаратилган бир қанча янги қоидаларни қабул қилди. Янги қоидаларга кўра, тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар олти ой аввалдан огоҳлантирмасдан Россиядаги фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатиши тақиқланди.

“Мен олдинги бу каби инқирозлардан биламанки, хорижлик ишлаб чиқарувчилар, одатда Россия бозорини қадрлашади. Улар бизнинг беморларга нисбатан давлат ўз ишини қилаётганини тушунишади”, деди Америка фармацевтика компанияларининг собиқ вакили.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат импорт қилувчилар ва етказиб берувчиларнинг қарзларини қайта кўриб чиқиши мумкин.

"Аммо бу музокаралар давом этаётган бир пайтда, яқин уч-тўрт ой ичида, албатта, қандайдир танқислик бўлади", дейди у.

Россиянинг иккинчи йирик шаҳри Санкт-Петербургда ҳам айрим дори-дармонлар танқислиги қайд этилган.

Крон касаллиги билан оғриган Вероника Кушлянскаяга керак бўлган дори-дармонлар аллақачон дорихоналарда тугаган. Охирги марта у март ойи бошида мазкур дориларни сотиб олишга муваффақ бўлган.

“Умуман олганда, менимча, мен каби касаллиги бўлган барча беморлар кейинги бир неча ой давомида кўпроқ дори-дармонларни захиралаши мантиқан тўғри, чунки дорилар тугаб қолади ёки жуда қиммат бўлиб кетади", деди у.

Баъзи дориларни умуман топиб бўлмаяпти. Биз уларни сотиб олгани бордик аммо, захиралар йўқ”, дейди нодавлат хайрия ташкилотнинг ривожланиш бўйича директори Лида Мониава.

XS
SM
MD
LG