Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:25

Россия минтақаларида патент тўловлари оширилади


Сергей Собянин мигрантлар сонини камайтиришни таклиф этди
Сергей Собянин мигрантлар сонини камайтиришни таклиф этди

2018 йилда Россиянинг аксар минтақаси, жумладан Москва ва Петербургда, мигрантлар учун патент нархлари оширилади. Москва мэри Сергей Собянин Россия пойтахтига ишлашга келаётган муҳожирлар учун патент тўловларини ошириш ва шу тариқа мигрантлар оқимини камайтириш таклифи билан чиқди.

Москва ҳокими лавозимига яқинда бўлажак сайловларда ўз номзодини қўйишини билдирган Собянин, айни пайтда, шаҳар нафақахўрлари ва ёш болаликларга бериладиган ижтимоий тўловларни бир неча баробарга кўпайтириш кераклигини ғоясини илгари сурди.

Собянин Москвадаги мигрантлар сонини камайтириш мақсадида улар тўлаётган ишга рухсат берувчи патентлар ойлик нархини оширишни таклиф қилди.

Москва шаҳар Думаси йиғилишида йиллик ҳисобот билан чиқиш қилган ҳоким “пойтахтдаги барча ишлар москваликлар томонидан бажарилиши керак”, деди:

- Албатта, биз шаҳарда муҳожирлар сони оптимал бўлиши устида иш олиб боришимиз керак. Шу сабабли ҳам патент тизимини жорий қилган эдик ва ҳозирда мигрантлар бюджетимизга нефт компанияларидан кўпроқ даромад келтираяпти ва бу қўшимча даромад манбаидир. Жорий йилда, менимча, мигрантларга патент учун тўловларни москвалик ишчиларимиз тўлаётганга мослаб ошириш лозим, деди Сергей Собянин.

Бунинг ортидан, Москва шаҳар парламенти биринчи ўқишда патент нархларини 7 фоизга оширгани ва 4,5 минг рублга етгазгани хабари чиқди (Ҳозирда ойлик патент тўлови 4200 рублни ташкил этади).

Россиянинг иккинчи йирик мегаполиси - Санкт-Петербургда ҳам ишга рухсатномалар нархи 500 рублга оширилгани ва 3,5 минг рублга етгани эълон қилинди.

Сахароводаги Москва миграция маркази бош директори Николай Федосов Россия пойтахтида нолегал мигрантлар сони жорий этилган патент тартиби туфайли 10 фоизга камайганини билдирган эди.

2017 йилнинг 9 ойи давомида Москвада берилган патентлар сони 323 мингга етган. Патент расмийлаштирган муҳожирлар орасида биринчилик Ўзбекистон (46%) ва Тожикистон (32%) ватандошларига тегишли экани маълум қилинди. Шу тариқа, 2017 йилда Россияга келаётган муҳожирлар оқими илк маротаба 2011 йилги кўрсаткичларга етди.

Меҳнат мигрантлари Москва бюджетига келтираётган даромад ҳам йилдан йилга ошиб бормоқда. Хусусан,муҳожирлар ҳақи эвазига шаҳар бюджети 2015 йилда - 11 млрд. рублга (~190 млн АҚШ долл.), 2016 йилда - 14 миллиард рублга (~242,1 млн АҚШ долл.) кўпайди.

Россия Ички ишлар вазирлиги расмий ҳисоб-китобларига кўра, Россияда 2,6 миллион ноқонуний яшаб келаётган муҳожирлар мавжуд.

XS
SM
MD
LG