Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:00

"Тожикистонликларнинг аксари Россия телеканалларини афзал кўради"


Тожикистондаги "Зеркало" ижтимоий тадқиқотлар марказига кўра, мамлакатнинг аксар фуқаролар Тожикистон телевидениясидан Россия телевидениясини афзал кўрадилар.

"Зеркало" ўтказган тадқиқотга биноан, Россия каналлари орасида "Россия-24" ахборот телеканали Тожикистонда шуҳрат қозонган ва уни 30 фоиз тожик ватандошлари томоша қилишади.

Шунингдек, НТВ, ТНТ, ОРТ ва Спорт тожикистонликлар кўп томоша қиладиган каналлардан ҳисобланади.

Ушбу тадқиқотда таъкидланишича, Тожикистондаги давлат каналларига ахборот майдонида рақобат йўқлиги ва уларда қизиқарли дастурлар камлиги боис томошабинлар сони ҳам оздир.

"Медиа-консалтинг" маркази раҳбари Наби Юсуповнинг 9 апрель куни Озодликка айтишича, Тожикистон ҳукумати бундай вазиятни ўзгартириш бўйича чора-тадбирлар кўриши лозим.

- Тожикистон ҳукумати давлат каналларига одамлар диққатини ўзига тортадиган ва қизиқларли дастурларни тайёрлаш учун шароит муҳайё қилиши лозим. Акс ҳолда томошабинлар Россия, Эрон ва Афғонистон каналларини танлайдилар, - деди Наби Юсупов.

Таҳлилчилар фикрича, Тожикистон ватандошлари Россия телеканалларини томаша қилиб, ушбу давлат идеологияси таъсирида қолишлари мумкин.

Таҳлилчи Лола Олимованинг ишонишича, Россия каналларининг кӯп дастурлари тарғиботдан иборат бўлиб, бундай тарғибот ва идеология сиёсий тушунчалари чекланган оддий фуқароларга катта таъсир кўрсатади.

Олимованинг илова қилишича, охирги йилларда Россия каналлари Афғонистондаги вазиятни ваҳимали тасвирлаб, агар Тожикистонда Россия ҳарбий базаси бўлмаганда Толибон ҳаракати ва бошқа террористик гуруҳлар Тожикистон ҳудудида бемалол ўтиб келишлари мумкинлиги борасида гапиради.

- Оддий фуқаролар бундай тарғиботга ишонадилар. Бундай вазият мамлакат информацион фазосига путур еказиши эҳтимоли катта, - деб айтди Лола Олимова.

Таҳлилчилар фикрича, Россия каналларининг доимий тарғиботи остида аксарият тожикистонликлар Россиянинг Қрим ва Украина юзасидан юритаётган сиёсатини қўллаб-қувватлайди.

Тожикистон стратегик тадқиқотлар маркази раиси муовини Сайфулло Сафаров мамлакат фуқароларининг Россия тарғиботи ва идеологияси таъсирида қолишлари борасидаги хавотирликларни "асоссиз", дея баҳолади.

- Россия каналлари томошабинлари Тожикистонда унча кўп эмас. Асосан рус тилини яхши биладиган шаҳар аҳолиси Россия телевидениесини томоша қилади. Қишлоқларда бундайлар сони жуда оз - деди Сайфулло Сафаров.

Тожикистонда 10 телевизион каналлари мавжуд.

Улар асосан давлат каналлари ҳисобланиб, фақат маданий ва вақтичоғлик кўрсатувлари билан танилган.

XS
SM
MD
LG