Линклар

Шошилинч хабар
25 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:00

Россиялик футбол шарҳловчиси Уткиннинг ҳақорати ўзбек футбол мухлислари ғазабини келтирди


Равшан Эрматов Осиёда беш марта энг яхши ҳакам деб топилган
Равшан Эрматов Осиёда беш марта энг яхши ҳакам деб топилган

Россиялик футбол шарҳловчиси Василий Уткин Аргентина- Хорватия ўйини пайтида ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовни "эшшак ўғли" деб ҳақорат қилгани минглаб ўзбек футбол мухлислари ғазабини қўзғади. Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегменти фойдаланувилари футбол шарҳловчисини ирқчиликда айбламоқа. Аммо, Василий Уткин кечирим сўраш ниятида эмаслигини билдирди.

Футбол бўйича Россияда ўтаётган Жаҳон Чемпионатида рефери Равшан Эрматовни Аргентина- Хорватия ўйинини қаттиққўллик билан бошқармаганликда айблаган шарҳловчи Василий Уткин ўз твитида ўзбекистонлик ҳакамни “эшакнинг боласи”, деб ҳақоратлайди.

Уткин твити
Уткин твити

Унинг бу твити 14 соат ичида 520 та шарҳ йиғди ва минглаб ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабли муносабатига сабаб бўлди.

Бироз ўтиб, Уткин ўзбекистонлик хакамга бағишланган яна бир твитни қўйди. Унда футбол шарҳловчиси реферини огоҳлантириш карточкалари бера бошлагани учун, ўз таъбирида, "ақл кириши учун ҳеч қачон кеч эмас" дея кечиргадек бўлди.

“Кечирдим, бинго!!!” дейди Уткин иккинчи твитида.

Уткин твити
Уткин твити

Кўп ўтмай Twitter тармоғида #УткинИзвинись хэштеги билан асосан ўзбекистонлик футбол мухлислари постлар ёзиб ундан ҳақоратли сўзлар учун узр сўрашни талаб қилишди.

"Сиз олов билан ўйнашаяпсиз, Василий!" - @VVitaliy84

"Ҳеч бўлмасам ўша твитни йўқ қилинг!" - Мирхалил Пўлатов

Твиттер фойдаланувчилари Уткиндан норози
Твиттер фойдаланувчилари Уткиндан норози

Бундай изоҳлар Василий Уткинни учинчи твитини ёзишга ундади.

Унда рус шарҳловчиси “ўзбеклар ва уларга қўшилганларга” тўғридан тўғри мурожаат қилади ва "эшак боласи"га тегишли норозиликларни футбол томоша қила туриб ҳеч қачон “судья п...з” деган жумлани ишлатмаганлардангина қабул қилишини ёзади.

Қолганлардан эса унга футболдан завқ олишига халақит бермасликларини сўрайди.

Utkin_twitter
Utkin_twitter

Твитидан кўриниб турганидек, шарҳловчи пушаймонликдан йироқда ва ирқчилик руҳидаги хақорат дея баҳоланган ўз твитларини эҳтирос ва ҳаяжонга йўйган.

Уткин ўзбек мухлисларини жонли эфирга таклиф қилди
Уткин ўзбек мухлисларини жонли эфирга таклиф қилди

Ўзининг тўртинчи твитида эса Уткин Instagram тармоғи орқали жонли эфир қилишини айтди ва барча “ўзбек мухлисларини” у ерга таклиф қилди.

Бир неча кун муқаддам Василий Уткин Португалия-Испания ўйинини шарҳлаб бўлгач, унинг Россия-1 канали билан хамкорлиги тугаганини маълум қилганди.

Озодлик суҳбатлашган футбол мухлислари Аргентина-Хорватия ўртасидаги учрашув ҳақиқатан ҳам оғир бўлгани, аммо бу ирқчилик рухидаги эҳтиросли чиқишлар учун асос бўла олмаслигини маълум қилишди.

"Қандай мураккаб ҳолат бўлмасин, таниқли футбол шарҳловчиси ОАВ деб қабул қилса бўладиган платформада бундай сўзларни айтиши - ҳеч қайси нормага сиғмайдиган ҳол, у равшан Эрматовдан ва жамоатчиликдан узр сўраши шарт!" - дейди футболнинг ашаддий мухлиси Сирожев Жаҳонгир.

Унинг ишонишича, Уткин каби машҳур, кўплаб фолловерлари бор шахслар ҳар бир айтилаётган (ва айниқса ёзилаётган) гаплари учун жавобгардир .

Twitter шунчаки ижтимоий тармоқ, расмий канал эмас, деб ҳисоблаш мумкин, аммо таниқли инсонларнинг Твиттерда айтилган гаплари учун жавобгарликка тортилган ҳолатлари ҳам кам эмас.

Масалан, шу йилнинг май ойида Америкада айнан Твиттер орқали Барак Обаманинг афроамерикалик маслаҳатчисини “маймунлар саёрасидан” деб ҳазил қилган машхур телешоу бошловчиси Розанна Барр жуда кескин муносабатга сабаб бўлганди.

Натижада, мамлакатдаги энг йирик телекомпаниялардан бири - ABC у билан шартномани бекор қилди.

Барр сўнгра ўзининг твитидаги "ёмон хазил" учун узр сўради.

Utkin_live_instagram
Utkin_live_instagram

​Василий Уткинга эса ўзининг инстаграм тармоғи орқали бўлган жонли мулоқот давомида, ўтган 15 соат ичида уни икки мингдан зиёд Ўзбекистонликлар ҳақорат қилганлиги ҳақида хабар берди. У узр сзрашни талаб этганларнинг ўзи ҳам ундан узр сўраши кераклиги хақида уқтирди.

Озодлик билан суҳбатлашган Ўзбекистон Футбол Федерацияси мулозими Диёр Имомходжаевнинг ишонишича, Аргентина -Хорватия ўйини жуда оғир бўлганига қарамай, Равшан Ирматов уни юқори профессионал даражада бошқарган.

-Биз Равшан Эрматов қандай истеъдод соҳиби эканини бутун дунё билади. Шунинг учун ҳам у мундиаллар тарихида энг кўп учрашув ўтказган футбол рефериси бўлиб турибди. ФИФА кетма-кет 3 та Жаҳон Чемпионатига Эрматовни таклиф қилди. Бу сафар эса унга энг масъулиятли ўйинлардан бирини ишониб топширди.

Ҳакамлар ҳақида ҳар ким ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эга. Ишонтириб айтамизки, Эрматовнинг ҳакамлиги футбол мутахассисларида ижобий таассурот қолдирди. У ўйинни юқори савияда бошқариб борди, - деди Диёр Имомхўжаев.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмийси россиялик футбол шарҳловчининг твитларига федерация расмий жавоб беришни лозим деб топмаган:

-Ўзбекистонлик футбол мухлисларидан эса ҳар хил бўлмағур фикрларга эътибор қаратмасликни сўраймиз. Эрматов ҳозирча ҳаммадан олдинда, демак, унинг ортидан гапирувчилар исталганча топилади, - деди Имомхўжаев.

Таниқли ўзбек шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ҳам ушбу воқеани эътиборсиз қолдирмади, ҳамкасбини тарбиясизликда айблади.

Хайрулла Ҳамидовнинг воқеага оид твити
Хайрулла Ҳамидовнинг воқеага оид твити

Генийлар шунақароқ бўлади, дейишадию, лекин ақли жойида, фаросати тўлиқ генийлар ҳам борлигини эсдан чиқаришади, уларга ўхшаш масалани кўтариб чиқишмайди," дея твит қолдирди ўзбекистонлик футбол шарҳловчиси.

​Василий Уткиннинг навбатдаги твити эса қуйидагича бўлди: "ўзбеклардан бош айланмоқда".

Ўзбекистонлик Равшан Эрматов футбол бўйича жаҳон чемпионатлари ўйинларига энг кўп ҳакамлик қилган.

Равшан Эрматов 2016 йилда 'Globe Soccer Awards" талқинида жаҳонда "Йилнинг энг зўр ҳаками", деб топилганди.

У Осиё қитъасида беш марта, Ўзбекистонда эса 10 марта "Энг зўр ҳакам", деб топилган.

XS
SM
MD
LG