Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:25

Саида Мирзиёева президент администрациясининг амалдаги раҳбарига айланмоқда


Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева

Озодликнинг ҳукуматдаги манбаларига кўра, Саида Мирзиёева Ўзбекистон президентининг биринчи ёрдамчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, бу Ўзбекистон президентининг янгиланган администрациясида энг юқори лавозим ҳисобланади.

Шу тариқа 38 яшар Саида Мирзиёева отаси Шавкат Мирзиёев администрациясининг амалдаги раҳбарига айланмоқда.

Озодлик манбалари бунга қадар президент ёрдамчиси лавозимини бажариб келган Азиз Магрупов айни лавозимда қолгани, президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Комил Алламжонов эса янги ташкил этилган департамент раҳбари лавозимига тайинланганини айтмоқда.

Манбаларга кўра, ушбу лавозим Алламжоновни администрациянинг янги вертикалида учинчи шахсга айлантиради.

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжоновларнинг янги лавозимга тайинлангани ҳақида ҳозирча расман эълон қилингани йўқ.

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжоновларнинг янги лавозимга тайинлангани ҳақида ҳозирча расман эълон қилингани йўқ.
Саида Мирзиёева ва Комил Алламжоновларнинг янги лавозимга тайинлангани ҳақида ҳозирча расман эълон қилингани йўқ.

Аввалроқ Президент матбуот хизмати администрация раҳбари Сардор Умурзоқовнинг лавозимдан бўшатилгани ҳақида Озодлик 16 август куни тарқатган хабарни расман тасдиқлаганди.

Президент администрациясидаги тузилмавий ўзгаришларга мувофиқ, админстрацияси раҳбари лавозими тугатилган. Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Ўтган йил июлидан буён президент администрациясига раҳбарлик қилиб келган Сардор Умурзоқов фақат тузилмавий ўзгаришлар боис лавозимдан четлатилганми ёки бунга унинг фаолиятидаги камчиликлар сабабми, маълум эмас.

Сўнгги хабарларга кўра, шу йил бошида таъсис қилинган администрация раҳбарининг вилоятлардаги ёрдамчилари лавозими ҳам тугатилмоқда.

Озодлик манбалари шу йил бошида президент администрацияси раҳбари билан ҳукумат ўртасидаги зиддият ҳақида айтишган.

Шунингдек, администрация раҳбари Умурзоқов билан бунга қадар администрацияда кичикроқ лавозимни эгаллаган (шўъба мудири) Мирзиёева ўртасидаги зиддият ҳақида ҳам хабарлар олинган.

Ўзбекистон ҳокимият вертикалидаги охирги ўзгариш президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева мавқеининг кучайишини англатади.

Отасининг қизи. Саида Мирзиёева ким?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:43:20 0:00

Мирзиёеванинг бунга қадар президент администрациясида хотин-қизлар ҳуқуқлари ва таълим билан боғлиқ қатор қонунчилик ташаббусларини илгари сурган ва бу ташаббуслар маҳаллий матбуотда фаол тарғиб қилинган.

Саида Мирзиёеванинг отаси администрациясида янги, юқорироқ лавозимга тайинланиши Озодликнинг Мирзиёев бошқарувидаги непотизмга доир суриштирувидан бир ой ўтиб юз бермоқда.

Озодлик суриштируви Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён 20 дан ортиқ қариндошларини ҳукуматда юқори лавозимларига тайинлаганини ўртага чиқарган.

"Мирзиёевлар Амирлиги": Тармоқни титратган Озодлик суриштируви
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:57 0:00

Охирги тайинлов Саида Мирзиёева ўтган ой учинчи муддат президентликка сайланган отасининг эҳтимолий меросхўри, деган фаразларни янада кучайтириши мумкин.

Форум

XS
SM
MD
LG