Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:27

Самарқандлик блогер 10 кунлик қамоқдан сўнг озодликка чиқди


Баҳодир Ҳасанов.
Баҳодир Ҳасанов.

Самарқандлик журналист ва блогер Баҳодир Ҳасанов маъмурий қамоқ жазосини ўтаб озодликка чиқди.

Жорий йил 10 сентябрь куни Самарқанд суди ижтимоий тармоқларда фаол бўлган Баҳодир Ҳасановни ҳақорат ва майда безориликда айбдор деб топган ва унга нисбатан 2,5 млн сўм жарима ҳамда 10 сутка қамоқ жазосини тайинлаган эди.

Қариндошлари Ҳасанов блогерлик фаолияти учун жазоланган деб ҳисоблайди.
Қамоққа олинишидан бир кун аввал блогер Фейсбукдаги саҳифасида ички ишлар идоралари уни Самарқанд аҳолиси шикоятларини ёритаётгани сабаб таъқиб этаётгани ҳақида ёзганди.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Саъдуллаев Ҳасанов бир аёлнинг аризаси асосида ҳибсга олинганини маълум қилган.

ИИБ версиясига кўра, жамоат жойда видеосъёмка қилаётган Ҳасановдан бир аёл ўзини суратга олмасликни сўраган, блогер бунга жавобан аёлни ҳақорат қилган.

Муқаддам “Овози Самарқанд” газетасида ишлаган Ҳасанов ҳозирда мустақил журналист ва блогер сифатида фаолият юритади.

Ижтимоий мавзуларга ихтисослашган блогер масъулларни кўтарилган муаммоларни ҳал этишга чақириб келади.

XS
SM
MD
LG