“Миллий тикланиш” раиси: Йирик давлатлар орасидаги рақобат турк давлатлари ривожи учун бирлашиш заруратини юзага келтирди
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров Telegram’даги ўз канали орқали Самарқандда ўтказилаётган Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммити ҳақида фикр билдириб, “тили, тарихи ва қадриятлари умумий бўлган давлатлар томонидан мақсад ва манфаатларни мувофиқлаштириш учун бирлашиш айни муддао ва давр талабидир”, деган.
Депутат Қодировга кўра, Туркий давлатлар ташкилоти қондош халқларнинг ҳамкор ва барқарор ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор бўлиши керак.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Самарқандга келди
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга етиб келган.
Маҳаллий агентликлар хабарига кўра, Алиевни Самарқанд халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов кутиб олган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам Самарқандга етиб келди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга етиб келган.
Жапаровни ҳам Самарқанд аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги расмийлар кутиб олган.
ТДТ бош котиби лавозимига Қирғизистон вакили тайинланди
Сўнгги уч йилда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби вазифасини бажариб келган Озарбайжон вакили Бағдод Амреевнинг ваколат муддати тугагани муносабати билан бу лавозимга Қирғизистоннинг Исроилдаги элчиси вазифасида ишлаб келаётган Қубаничбек Ўмуралиев тайинланган.
ТДТда бош котиб уч йилга тайинланади.