Линклар

Шошилинч хабар
29 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:40

Девор ортидаги ҳаёт. Петербургда одамлар уйларини "снос"дан қандай ҳимоя қилишмоқда?


Санкт-Петербургдаги аҳоли вакилларининг қурилиш лойиҳасига қарши норозилиги.
Санкт-Петербургдаги аҳоли вакилларининг қурилиш лойиҳасига қарши норозилиги.

Петербургда қурилишлар авж олган – бу ишлар кўпинча маҳаллий аҳоли ва тарихий меросни ҳимоя қилувчи фаоллар хоҳиш-иродасига зид бўлмоқда.

“Бездомний Петербург” коалицияси шаҳар маъмурияти инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари учун режалаган “снос”лардан ўз уйларини асрашга уринаётган одамлар томонидан ташкил қилинган эди.

“Бузҳо-буз” бўлаётган жойлардан бири – Петербургнинг шимоли-шарқидаги Лахта посёлкаси. Бир неча йил аввал “Газпром” посёлка ёнида ўзининг янги штаб-квартираси учун осмонўпар иморат солди. Энди унинг ёнидан яна иккита бино қуришмоқчи. Ерли аҳоли “уйимиз ва еримизни арзонгаровга сотиб, кўчиб кетишга мажбур қилишади”, дея хавотирга тушган.

Яна бир мисол: Петербург жанубида асосан эски уйлардан иборат Нарва заставаси номли тарихий мавзе бор. Аввалбошда эски уйларни “реновация” доирасида бузиш таклиф қилинган эди, бироқ кейинчалик “снос” қолдирилди. Нарва заставаси аҳли “реновация” режаси узил-кесил бекор қилинишига эришмоқчи.

Қурилишларга қарши акциялар ҳар доим ҳам одамларнинг ўз уйларини сақлаб қолишга интилиши билан боғлиқ бўлавермайди. Чунончи, Петербург марказидаги Охта бурнида “Газпром” бизнес марказ қуришни режалаган – фаоллар ҳудудда олиб борилган қазиш ишлари чоғида археологик ёдгорликлар топилганини таъкидлаб, қурилишга халал беришмоқда.

Шу каби воқеалар “Окно” платформасининг “Девор ортидаги ҳаёт” филмидан ўрин олган.

Петербургда яшовчилар ва шаҳарни ҳимоя қилаётган фаолларнинг ҳикоялари

Лахта

– “Лахта-Центр”ни, соҳилбўйидаги ҳашаматли иморатларни дрондан шунақа усталик билан тасвирга олишадики, эски турар-жой даҳаси умуман кўринмайди. Одамлар буни кўриб: “Осмонўпар биноларнинг нариги тарафида ҳаёт йўқ экан-да”, деб ўйлаши мумкин. Ҳолбуки, бу ерда неча авлод алмашиб яшаётган оилалар бор. Мутасаддилар эски даҳа ва “Лахта-Центр” ўртасида девор қуриш билан нариги тарафда яшовчи барча инсонлар юзига тупуришди, гўё.

– Мен бу ерда 70 йил истиқомат қилдим. Манави уйлар худди мен туғилган пайтлар қурила бошланган. 1953 йилдан. Посёлкада бари иморат бир пайтда қурилган. Шу боис одамлар бир оиладек яшашади, ҳамма бир-бирини танийди. Бу ердан кўчиб кетишни тасаввур қилиш қийин. Ҳаммаси ўз-бирлар, ҳаммаси қадрдонларим.

Энди бу ерда транспорт инфратузилмаси бўлармиш. Қанақа йўллар солишади ва улар қаерга олиб бориши мумкин – ақлимга сиғмайди. Ҳеч ким тушунтирмайди, жимлик. Гўё, янги баланд иморатларга элтадиган қанақадир йўллар бўлиши керакмиш. Интернетда ўқидим: баланд бинолардан бири худди кўрфазда қурилиши керак экан, оролча барпо қилиб, унинг устида қурилар эмиш. Иккинчиси эса Фин кўрфази соҳилида бўлармиш. Нима кераги бор? Ҳайронман. Дастлаб бизга: “Бемалол яшайверинглар, сизларга ҳеч ким тегмайди. Сизлар билан “Газпром” биноси ораси боғ қилинади”, дейишганди. Яъни, ҳозир девор ва ҳар хил омборлар бор қурилган жойда. Аслида булар бўлмаслиги керак, чунки у ер илгари дарахтзор эди. Шу йил кесиб ташлашди дарахтларни. Сақлаб қолишга ҳаракат қилдик, бундай қилманглар, яхши эмас, дедик. Азамат дарахтлар бор эди-я. Қандай қилиб шаҳар марказидаги дарахтларни кесиш мумкин? Рухсатнома олганмиз, дейишди. Лекин бизга ҳеч ким расмий маълумот бермайди, миш-мишлар билан яшаймиз: уни бузишармиш, буни қуришармиш, каби.

Ўтган йили бизга тегишли ерларнинг кадастр қийматини 30 фоизга пасайтириб қўйишди. Бир оғиз огоҳлантирмасдан.

– Уйларимизни баҳолашди. Масалан, менинг уйимни 1 млн 600 минг рублга нархлашибди. Бу пулга нимаям олардим? Ўзимнинг бир хона уйимга тенг уй бермайди. Биз бу уйни 1978 йилда олганмиз. Отам ленинградлик, бувим, холаларим – бутун қамал даврини шу ерда кечирганлар. Ҳатто Ленинни кўрганлар. Менинг ёшимда янги ҳаёт бошлаш – даҳшат. Ҳатто тасаввур қилолмайман.

– Ғирром ўйин қилмай, уч йилдан кейин уйларингиз бузилади, мана пул, бошпана изланглар, дейишса бошқа гап эди. Халқ чамадон устида кутмасдан, ҳозирлигини кўрган, бошқа уй қидирган бўларди. Уч йил бурун бу уйлар баҳосига нимадир сотиб олиш мумкин эди, чунки ер-жой ва қурилиш моллари арзонроқ эди. Ҳозир улар таклиф қилаётган пулга нима беради? Яна-тағин бозор нархи шу, деганларига ўлайми. Бозор баҳси талаб ва таклифдан келиб чиқади. “Снос”га тушгани овоза қилинганидан сўнг бу уйларга қанақа талаб бўлиши мумкин? Мана шунақа тирриқлик қилишаётгани, ҳокимият биз билан гаплашмай, зимдан иш кўраётгани одамларга жуда ёмон таъсир қиляпти. Ҳаммаси очиқ-ойдин, ҳалол бўлиши керак. “Газпром”, мана шу 74 та хонадонга уй-жой қилиб берса қашшоқлашиб қолмасди.

– Уйимизни 2001 йилда сотиб олганмиз. Қарзга ботдик, кредит олдик. Улар бўлса одамларнинг шунчаки турмушини эмас, бутун ҳаётини барбод қилишмоқда. Биз пенсионер бўлсак, сўнгги 22 йилда топган бор пулимизни уй-жойга сарфлаганмиз – дам олиш, саёҳат қилишдан воз кечиб. Болаларимиз, набираларимизга қолсин, деб. Куч-қувватимизни аямадик. Биз учун уй – муқаддас нарса, одамларнинг ярим умри шунга кетади. Кўп ҳолларда, бу – фарзандларимиз қолдирадиган ягона бисотимиз. Чунки пул-мул жамғаришимиз жуда қийин.

Улар эса бизнинг ҳаётимизни оёқ ости қилиб, ҳамма нарсани ҳайвон каби топташмоқда. Инсон ҳаёти билан ўйнашиш, уни топташ орқали миллиардлаб пул топишга кимга ҳуқуқ берилган? Бу мамлакатда оддий одамлар билан ҳеч ким ҳисоблашмайди, шекилли.

Улар яна, бизни ғорат қилишмоқчи. Ҳар хил қонунлар, қарорлар чиқаришганки, уларга биноан бизнинг умуман ҳеч қанақа ҳуқуқимиз йўқ. Кадастр нархларини пасайтиришди, атай, кетма-кет бир неча йил пасайтиришди. Бу нимаси, ҳамма ёқда уй-жой баҳоси кўтарилаётганда нега бизники тушиб кетар экан? Инфратузилма яхшиланиб, ёнимизда метро пайдо бўлди – булар бари нархни оширади. Лекин улар сунъий равишда кадастр қийматини пасайтиришди. Айнан кимлигини билмайману аммо бизнинг ҳаётимиз, бизнинг шаҳримиз устидан фармонбардорлик қилаётган бу – шаҳар маъмурияти ва йирик қурилиш корчалонлари. Улар шаҳарга ачинишмайди, чунки киндик қонлари бу ерда тўкилмаган, ота-оналаримиз ва бобо-бувиларимиз каби қамални бошидан кечиришмаган, душмандан мудофаа қилишмаган. Уларнинг дарди фақат пул, бойлик. Бошқа мақсадлари йўқ.

Охта бурни

– Археологик ёдгорликларни сақлаб қолиш ҳаракати анча олдин, деярли улар топилган пайтдан бошланган, ўшанда бу ерда осмонўпар бино қурмоқчи бўлиб туришганди (“Газпром” янги штаб-квартирасини дастлаб Охта бурнида қурмоқчи бўлган, бироқ норозилик чиққач уни Лахтада қурган). 2010 йилда фаоллар ғалабага ишонишмасди, лекин қаттиқ туришди ва натижада ўша беўхшов иморат бу ерда қурилмади. Чунки бу уникал жойга ичимиз ачийди, у нафақат Петербург ва Россия, балки бутун дунё учун қадрли. Айнан Петербург учун худо берган омад деб биламан, чунки сайёҳлик дурдонасига айлантириш мумкин. Бунинг ўрнига ёввойиларча девор билан ўраб қўйишибди. Бу ерда неолит даври манзилгоҳи, XIII асрга оид ҳандақ шаҳар ҳамда 1301 йилда Андрей Городецкий қўшини забт этган Ландскрона қалъаси қолдиқлари мавжуд. Шунингдек, Ниеншанц мудофаа иншоотлари, бастионлар, Охта верфи ҳам. Шуларнинг барини қанақадир бизнес марказни деб бузиб ташлашмоқчи. Нима, бизда ер қаҳатми шунчалик? Ўтакетган жоҳиллик, ёввойилик-ку бу? Судлар гапингизга қулоқ солмайди. Қўҳна тупроқ иморатларнинг ёнгинасида – ерости гаражлари бор катта иморат қуришга рухсат беришибди! Ўзингиз ўйланг: Пётр I Ниеншанц қалъасини ўз бош бўлиб забт этган, мана бу дарёда чўмилган. Ахир бу тарихимиз-ку. Тепадагилар таналарига ўйлаб кўрсинлар. Агар бу ёдгорликлар йўқ қилинса, биз қатори Владимир Путин, Алексей Миллер ва бошқа катта раҳбарларнинг авлодлари ҳам уларни кўриш бахтидан мосуво бўлади. Шундай экан, ёдгорликларни асраш барчамизнинг умумий ишимиз бўлиши керак.

СНОС - Мирусмоновларнинг 7 йиллик кураши
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:03 0:00

Бездомний Петербург

– Бу ерга ҳар биримиз ўз дардимиз билан келганмиз. Деярли барча – уй-жойи тортиб олинаётган одамлар. Бироқ бу масалалар ҳар бир шаҳарликка дахлдор. Мамлакат шунақа аҳволда. Шаҳарнинг ортиқча пули борми? Кўчаларни тозалашга пул йўқ, техника етишмайди, йўллар абгор – шундай бўлатуриб нега аллақандай мантиқсиз иншоотлару мигалкали машиналарни тез ўтказиб юборишдан бошқа нарсага ярамайдиган транспорт боғламаларига катта-катта маблағлар сарфланиши керак? Нима учун шаҳарликларни оёққа турғизмаймиз, нега ёш гвардиячилар каби атиги 15-20 кишимиз? Ахир бутун шаҳар тақдирига дахлдор иш-ку бу? Келинглар, мақсадимизни одамларга етказайлик. Ўн минглаб ҳамшаҳарларимизни бирлаштирайлик.

Форум

XS
SM
MD
LG