Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:36
Президент оиласи билан сайловга овоз бериш учун келган пайти.
Президент оиласи билан сайловга овоз бериш учун келган пайти.

ЕХҲТ: Сайловда сайловчига чинакам танлов бўлмади

27 октябрь куни Ўзбекистонда парламент сайловлари ўтказилди.

Бу Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг ўтказилаётган иккинчи парламент сайловидир.

Сайлов кампаниясига 26 июлдан расман старт берилган.

Сайловда бирорта ҳам мухолиф партия иштирок этмаяпти.

Мирзиёев сиёсатини қўллаб келаётган, халқ орасида “чўнтак партиялар”, “қўғирчоқ партиялар” номини олган бешта партия сайловда ўзаро курашмоқда.

МСК Либерал-демократик партия, “Миллий тикланиш”, Экологик партия, Халқ демократик партияси ва “Адолат” социал-демократик партиясига сайловда қатнашишга рухсат берган.

Озодлик сайлов жараёнига оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилиб боради.

Сайлов-2024: "Халқ депутатликка номзодларни танимайди"

Ўзбекистонда бу галги парламент сайловида овоз бериши учун салкам 20 миллион сайловчи рўйхатга олинди. Мамлакатда аҳоли сони 37 ярим миллиондан ошди.

Парламент сайлови аслида сайловчилар учун ижро органини назорат қилиш имконини берувчи ягона имкониятдир. Содда айтилса, сайловчилар бу сайловларда ўз вакилларининг олий вакиллик органидан жой олиши учун курашишлари лозим.

Озодликка сайлов ҳақида гапирган аксар ўзбекистонликлар ўз депутатини танимаслигини айтмоқда.

"Ўзбекларга ўз сайловидан кўра, Америка сайлови қизиқроқ"

МСК хабарига кўра, 5 соат ичида сайловда 47,62 фоиз сайловчи иштирок этган ва сайлов ўтган деб ҳисобланган.

Расмий ҳисоб-китобга кўра, 27 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:00 ҳолатига 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари овоз беришда иштирок этган.

МСК раиси ўринбосари Баҳром Кучкаровнинг маҳаллий матбуотга маълум қилишича, қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади ва шу сабаб парламент сайловлари ўтган деб ҳисобланган.

Аммо тармоқлардаги постлар ва Озодликнинг жойлардаги манбалари хабарига кўра, сайловга қизиқиш расмийлар иддаосидан кескин фарқ қилади.

Жумладан, тармоқ фойдаланувчиси Бобуржон Раҳмонбердиев “Негадир бу сафар сайловчилар жуда сийрак, чўғи паст”, дея ёзди.

Содиқжон Қудрат ҳам Facebook саҳифасида худди шундай пост қолдирди:

"Қизиқ, сайловга ҳеч ким бормаса ҳам, сайлов ўтаверар экан! Шу депутатларни юқоридан тайинлаб қўйса бўлмасмиди, пулни тежаб?".

Зафаржон Пулатов исмли фойдаланувчи эса ўзбекистонликларга ўз сайловидан кўра, Америка сайлови кўпроқ қизиқ экани ҳақида ёзди:

"Ўзимизнинг депутат сайловидан Американинг президент сайлови муҳим бизга".

Сизчи, сайловга бордингизми? Одамларнинг сайловга қизиқиши қандай? Фикрларингизни изоҳ сифатида қолдиринг!

Флэшмоб: "Мен бормадим ва тўғри қилдим"

Шоир ва таржимон Фахриддин Низомовнинг парламент сайловига бормагани ҳақида Facebook саҳифасига жойлаган пости ортидан кичик флэшмоб бошланди.

27 октябрь туш пайти Низомов "Мен бормадим ва тўғри қилдим" дея пост қолдирди.

Тармоқ фойдаланувчилари бу пост тагида изоҳ қолдиришар экан, ўзлари ҳам сайловга бормаганликларини ёзишди.

Тўрт соат ичида пост тагида қолдирилган 25та изоҳнинг деярли барчасида сайловга бормаганликлари таъкидланган. 60га яқин киши Низомовнинг қарорини қўллаб, унинг постига лайк босишди.

Комил Алламжонов сайловда овоз берди

Ўзбекистон президенти администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжонов парламент сайловида овоз берди.

27 октябрь куни Алламжонов сайловда қатнашгани акс этган суратни тармоқлардаги саҳифаларига жойлади ва “Ўз танловимни қилдим” дея пост қолдирди.

Бу Алламжоновнинг 26 октябрь куни Қибрай туманида юз берган суиқасддан сўнг жамоатчиликка биринчи кўриниши.

Бош прокуратура 27 октябрь куни жиноятга алоқадор шахслардан бири гумонланувчи сифатида ушланганини маълум қилган.

Алламжоновнинг ўзи ҳозиргача суиқасд ҳодисасини шарҳлагани йўқ.

Бош прокуратура 26 октябрь тунида Алламжоновнинг Қибрай туманидаги уйи яқинида юз берган ҳодиса юзасидан “суиқасд” бўйича жиноят иши очган, Озодлик суҳбатлашган экспертлар парламент сайлови арафасидаги қотиллик уринишини сиёсий суиқасд дея баҳолашган.

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан ҳеч қандай дастлабки фаразни илгари сургани йўқ.

Суиқасд ҳақида Озодлик тайёрлаган видеони томоша қилинг:

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG