Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 02:50

Конституция бўйича референдум: Шавкат Мирзиёев 2040 йилгача ҳокимиятда қолиши мумкин


Шавкат Мирзиёев 2021 йил 24 октябрида ўтган президент сайловида иккинчи, амалдаги конституция бўйича охирги муддатга сайланган эди.
Шавкат Мирзиёев 2021 йил 24 октябрида ўтган президент сайловида иккинчи, амалдаги конституция бўйича охирги муддатга сайланган эди.

Ўзбекистонда шу йил 30 апрелида умумхалқ референдумига қўйилаётган янги таҳрирдаги конституцияга мувофиқ амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 2040 йилгача ҳокимиятда қолиши мумкин.

Ўзгартирилаётган конституциянинг 15 март куни эълон қилинган матнида Ўзбекистон президентининг ваколати муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш таклиф этилган.

Бу президент ваколати муддатининг учинчи марта ўзгартирилиши бўлади. Бундан аввал Каримов даврида икки марта - 5 йилдан 7 йилга, кейинроқ 7 йилдан яна 5 йилга ўзгартирилганди.

Ҳар икки ҳолатда амалдаги президентнинг олдинги муддатлари ноллаштирилган.

Аксар таҳлилчилар Мирзиёев илгари сурган конституциявий ўзгаришлардан кўзланган асосий мақсад унинг президентлик муддатини узайтириш эканини айтиб келишади.

90-модда ўрнига 106, 5 йил ўрнига 7 йил

15 март куни meningkonstitutsiyam.uz сайтида эълон қилинган " Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Конституциявий қонун лойиҳасида​амалдаги конституция моддалари сонини 128 тадан 155 тага ошириш кўзда тутилган.

Унга мувофиқ президент ваколати тўғрисидаги 90-модда 106 моддага айланади.

65 яшар Шавкат Мирзиёев 2021 йил ноябрида иккинчи ва амалдаги конституцияга мувофиқ сўнгги муддатга президент этиб сайланганди.

Унинг жорий муддати 2026 йилда тугайди. Янги конституция қабул қилинганидан сўнг президент сайлови санаси ўзгариши ёки ўзгармаслиги борасида расмий изоҳ берилганича йўқ.

Сенат раиси Содиқ Сафоев конституциянинг янги таҳрири қабул қилинганидан сўнг Мирзиёевнинг муддати "ноллаштирилиши" ва у яна икки муддатга президентликка номзодини қўйиши мумкинлигини айтган.

Мирзиёевнинг ўзи ҳозирга қадар ўз муддатининг ноллаштирилиши ва учинчи муддат президентлик билан боғлиқ режалари тўғрисида ҳеч нарса демаган.

Расмийлар конституциявий ўзгаришларни Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан бошланган ислоҳотларни давом эттириш йўлидаги муҳим қадам, дея тақдим этишмоқда.

Аммо таҳлилчилар ҳозиргача бу ислоҳотлар асосан, ижтимоий ва иқтисодий соҳалар билан чеклангани, сиёсий соҳада жиддий ислоҳотларга қўл урилмаганини айтишади. Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда кучли президент бошқарувига асосланган авторитар тузум сақланиб қолаётганини таъкидлайдилар.

14 март куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда 83 сенатордан 80 нафари “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум ўтказишни маъқуллаб овоз берди.

Овоз бериш натижаларига кўра, фақат бир сенатор бетараф қолган, 2 нафари овоз бериш жараёнида иштирок этмаган.

9-10 март кунлари қонун дойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинган, Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдумни шу йилнинг 30 апрелида ўтказиш таклиф қилинганди.

Мирзиёевнинг Конституция ислоҳоти: Мақсад президент муддатини ноллаштиришми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:02 0:00

Бошқа амалдорларнинг муддати ҳам "ноллашади"

Қонунчилик палатаси ва Сенатдаги муҳокамаларда конституциянинг президент ваколатлари ва муддати тўғрисидаги 90-моддаси тилга олинмади. Ўтган йили эълон қилинган лойиҳада президентлик муддатини ҳозирги 5 йилдан 7 йилга узайтириш таклиф қилинганди.

Парламентнинг юқори ва қуйи палатаси мулозимлари конституциянинг айни моддаси бўйича бирон изоҳ бергани йўқ.

Конституциявий қонуннинг 7-бандига мувофиқ, президент билан бирга вилоят ва туман ҳокимлари дохил яна саккиз лавозимга сурункали икки муддатдан ортиқ сайланиш ёки тайинланиш мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Булар:

  • Қонунчилик палатаси спикери;
  • Сенат раиси;
  • Ўзбекистон президенти (амалдаги Конституцияга мувофиқ);
  • Вилояти, туман ва шаҳарларнинг маҳаллий кенгашлари раиси;
  • ҳоким;
  • Олий суд раиси ва унинг ўринбосарлари;
  • Судьялар олий кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари;
  • Марказий банк раиси;
  • бош прокурор.

Аммо 14 март кунги ялпи мажлисда сўзга чиққан сенатор Наримон Умаровнингизоҳ беришича, ушбу чеклов ҳозирда жорий лавозимларни эгаллаб турган шахсларнинг муддатларига тааллуқли бўлмайди. Бу амалда президентнинг муддати билан бирга, ҳокимлар ва бошқа амалдорларнинг муддатлари ҳам ноллашади, дегани.

Амалдаги конституциянинг 101-моддасида Халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколат муддати 5 йил қилиб белгиланган.

Айни пайтда "бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас" деган банд амалдаги конституциянинг 90-моддасида мавжуд. Ҳозирда бунинг нега ўзгартиш сифатида тақдим қилинаётгани сабабига расмий изоҳ берилгани йўқ.

"65 фоизга" янгиланаётган конституция

13 март куни Конституциявий суд раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси амалдаги Конституция, Ўзбекистоннинг бошқа ҳамма қонунлари ва халқаро ҳужжатларга тўлиқ мос келишини таъкидлаган. Судьялар Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдум ўтказишга тўсқинлик қилувчи омилларга дуч келинмаганини қайд этишган.

Қуйи палата мажлисида асосий маърузачи бўлган депутат Жаҳонгир Ширинов Конституциявий қонун лойиҳаси Сенатнинг референдум ўтказиш бўйича тегишли қарори қабул қилинган кундан кейин уч кун ичида матбуотда ва бошқа ОАВда эълон қилинишини билдирган эди.

Киритилаётган ўзгартишлар натижасида Ўзбекистон Конституцияси 65 фоизга ўзгариши, Асосий қонун таркибига 27 та янги модда қўшилган ортидан моддалар сони 155 тага чиқиши айтилган.

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ўтган йилнинг 26 июнида муҳокамага қўйилганди. Лойиҳа бўйича муҳокама муҳлати бир неча бор турли сабаблар билан узайтирилган.

Конституцияга киритилаётган ўнлаб ўзгаришлар орасида Бош қомуснинг Қорақалпоғистонга оид 5 моддаси ҳам борлиги норозиликлар асносида жамоатчиликка маълум бўлди.

Аксар таҳлилчилар ҳукумат Конституцияга ўзгартиришлар киритишга оид референдумни аввалига Нукус воқеалари сабаб қолдирган бўлса, кейинчалик энергетик тақчиллик боис аҳоли орасидаги норозилик кайфияти ҳукуматни референдумни кечиктиришга ундаган бўлиши мумкин, деган фикрда.

Мирзиёевни курсида қолдириш кампаниясига старт берилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:09 0:00

Форум

XS
SM
MD
LG