Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:51

Ҳукумат комиссияси Сергелида нима портлаганини маълум қилди - 4 киши қамоққа олинган


28 сентябрь куни рўй берган ёнғин ва портлаш оқибатида 1 киши вафот этган, 163 киши турли даражада жароҳатланган.
28 сентябрь куни рўй берган ёнғин ва портлаш оқибатида 1 киши вафот этган, 163 киши турли даражада жароҳатланган.

Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган “Interlogistics” МЧЖга қарашли омборхонада юз берган ёнғин ва портлашга катта миқдордаги кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмай, аралаш ҳолда сақлангани сабаб бўлган. Бу ҳақда ҳукумат комиссияси маълум қилди.

“Ҳодиса жойи ўрганилганда айнан водород пероксиди сақланган жой яқинида гул қоғозлар ва бошқа ёнувчи материаллар сақлангани аниқланди. Кимёвий модда ва материалларнинг ўзаро таъсирланиши ва кимёвий ўз-ўзидан ёниши юзага келиб, портлаш содир бўлган”, дейилади расмий билдиргида.

Фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш жараёнида ёнғин ва портлаш ўчоғи металл ва “сэндвич” панеллардан қурилган омбор бўлгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

4 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш, 1 кишига нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланган.

Сергелидаги портлашдан бир ҳафта ўтиб ҳукумат комиссияси сукут сақламоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:31 0:00

Ҳукумат комиссиясига кўра, омборхонада 12 та ижарачи компаниянинг катта миқдорда, турли хил номенклатурадаги товарлари сақлангани ҳамда жиноят иши доирасида бир нечта турдаги экспертиза тадқиқотлари ўтказилаётгани сабаб ҳодиса бўйича якуний хулосага келиш муайян вақт талаб этади.

Экспертиза, тергов ва суд жараёнлари якунлангач, аниқланган зарар айбдор деб топилган жавобгардан тўлиқ ундириб олиниши хабар қилинган.

28 сентябрь куни рўй берган ёнғин ва портлаш оқибатида 1 киши вафот этган, 163 киши турли даражада жароҳатланган. 39 та кўп қаватли уйлардаги 1370 та хонадон, 246 та ҳовли, мактаб ва боғча биноларига зарар етган.

Портлаш оқибатида омборхонага қўшни бўлган 20дан ортиқ ҳовли энг кўп зарар кўрган.

Озодлик суҳбатлашган одамлар бу уйларда яшаш хавфли бўлиб қолганини айтишади:

“Портлаш оқибатида деворларимиз "осадка бериб" чўкди. Ер кўтарилиб тушгандай бўлди. Маҳаллада соғ ҳовли қолмаган. Шиферлар сурилиб кетди, уйнинг ичидаги балкаси эгилиб, осилиб қолди. Бу уйлар яшаб бўлмайдиган аҳволга келди. Ҳамма деворлар ёрилиб кетди, бу уйларга ҳозир кириш ҳам хавфли бўлиб қолди”.

OzodNazar: Сергелидаги ёнғин ва дорилардан зарар кўрганларга ким товон тўлайди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:32:47 0:00

Маҳалла яшовчиларидан Жанибек Ерденовнинг Озодликка айтишича, одамлар зич яшайдиган маҳаллалар ўртасида портловчи моддалари бор омборхонанинг борлиги инсон ҳаётини хавф остига қўяди. Аслида эса бундай корхоналар аҳоли яшайдиган жойлардан анча узоқда бўлиши керак:

“Атрофимиз тўла завод. Бир томонимиз керамика заводи, бир томонимиз логистика, бир томонимиз “пепси” завод, сал нарида метро. Маҳалла жуда катта зарар кўрди. Энди буларни ким таъмирлаб беради, ҳали билмаймиз”.

Маҳалла одамлари атрофи корхона ва омборлар билан ўралган бу маҳаллада яшашга қўрқиб қолганини айтар экан, ҳукуматдан уларни бу ердан кўчириб, бошқа тинч ҳудуддан уй қуриб беришни илтимос қилишини айтади:

“Оғир аҳволда қолдик, бу ёқда қиш эшик қоқяпти. Авария ҳолатидаги бу уйларда жон ҳовучлаб яшашнинг ўзи бўладими. Шу маҳаллада 20тадан кўпроқ ҳовлили уй бор. Ҳукуматимиз бизни бу ердан олиб чиқсин, бизларга уй топиб берсин. Кейин айбдорларни қидириб топиб, ундан зарарни қоплаб олаверсин!”, деб айтган маҳалла яшовчиларидан бири.

28 сентябрь куни «Inter Logistics»га қарашли омборхонада содир бўлган портлашда хонадонлари шикастланган Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги «Қурувчилар» мавзесида яшовчи кўплаб фуқаролар етказилган зарар ҳалигача тўлиқ қопланмагани ҳақида «Газета.uz»га мурожаат қилган.

Нашрнинг ёзишича, ташқи томондан қараганда, ҳудуддаги умумий ҳолат яҳшиланган. Таъмирлаш ишлари тугалланиб қолган. Бироқ аҳоли хонадонларида дераза ромлари ва эшиклар шошиб ўрнатилганини айтмоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG