Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:01

"Севимли", қизлар ва манфаатлар тўқнашуви: Фирдавс Абдухолиқов жавобгарликка тортилмоқда


Кинематография агентлигининг жорий раҳбари манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ текширув ортидан маҳкамага тортилаётган биринчи юқори мартабали шахс.
Кинематография агентлигининг жорий раҳбари манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ текширув ортидан маҳкамага тортилаётган биринчи юқори мартабали шахс.

Манфаатлар тўқнашувида гумон қилинган Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов 1 февраль куни Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси - ЎзЭОАВМА раиси лавозимидан кетгани эълон қилинди.

Шу куннинг ўзида Абдухолиқов "давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш" айби билан маҳкамага тортилгани маълум бўлди.

Абдухолиқовнинг истеъфоси ва унга нисбатан маъмурий иш ўтган ой Sevimli телеканалида намойиш этиб келинган "Сабрия" сериали атрофидаги можаро фонида содир бўлмоқда.

ЎзЭОАВМА га 2003 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Фирдавс Абдухолиқов ўрнига Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа тайинланган.

Сериал можароси

Sevimli телеканалидаги "Сабрия" сериалининг 14 январь куни намойиш этилган 32-қисмидаги қизни зўрлаш саҳнаси ижтимоий тармоқларда танқидларга учради.

Фильм ижодкорлари ва Sevimli телеканалига яқин манбалар сериалнинг тўхтатилишига Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёеванинг аралашуви сабаб бўлганига ишонишади.

19 январь куни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Мирзиёева сериални "Ўзбекистондаги турмуш тарзи борасида ижодкорларнинг бузуқ фантазияси" дея танқид қилди ва мутасадди ташкилотларни "контектга баҳо бериш"га чақирди.

Аммо телеканал раҳбари Амира Рашидова ўзининг Instagram саҳифасида сериал ҳақидаги «ахлоқсиз» деган айбловни рад этиб чиқди. У «Сабрия» сериалидаги воқеалар "реал инсонлар ҳаётидан олинган"ини таъкидлади.

Орадан бир кун ўтиб, телеканал бош директори ва бош муҳаррири вазифасидан бўшатилди.

Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган Фирдавс Абдухолиқов ва Sevimli телеканали раҳбарияти афиллангани ҳақидаги хабарлар ортидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви юзасидан текширув ўтказишни сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани ҳолатлари аниқланган.

Маълум бўлишича, Фирдавс Абдуҳолиқовнинг қизи ва ўғли (Амира Рашидова — 20%, Абдуллажон Абдухолиқов — 10%) Sevimli телеканали таъсисчилари ҳисобланади.

Кинематография агентлиги матбуот котиби Нозим Сафари Озодлик билан суҳбатда Sevimli телеканалида намойиш этилган "Сабрия" ва "Дайди қизнинг дафтари" сериаллари агентлик буюртмаси асосида суратга олинмаганини айтиб, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги фаразларни рад этиб чиққанди.

Олий суднинг 1 февраль кунги баёнотида маълум қилинишича, Кинематография агентлиги бош директори Ф. Абдухолиқовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-8-моддаси (давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 4-қисми билан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

Айбдор деб топилгани тақдирда Абдухолиқов базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача (2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра 5,4 миллион сўмдан 8,1 миллион сўмгача) миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Кинематография агентлигининг жорий раҳбари манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ текширув ортидан маҳкамага тортилаётган биринчи юқори мартабали шахс. Бунга қадар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жамоатчиликнинг қатор мулозимлар, жумладан, Қурилиш вазири Ботир Зокиров фаолияти билан боғлиқ эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви юзасидан текширув ўтказиш чақириқларини эътиборсиз қолдирганди.

Айни пайтда Абдуҳолиқов манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган амалдор сифатида давлат томонидан молиялаштириладиган кино агентлиги раҳбари лавозимидан эмас, балки нодавлат ташкилоти сифатида тамсил қилинадиган ЎзЭОАВМА раиси лавозимидан бўшатилгани тўғрисида ҳозирча тушунтириш берилмади.

ЎзЭОАВМА қандай ташкилот?

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси - ЎзЭОАВМА нодавлат оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда ўз атрофига юздан ортиқ нодавлат электрон ОАВни бирлаштирган.

Айни пайтда мазкур нодавлат ташкилоти ҳукумат томонидан электрон оммавий ахборот воситаларига босим ўтказиш элементи сифатида ҳам қайд этилади.

Жумладан, 2013 йилнинг октябрида Ўзбекистондаги қатор нодавлат телеканаллар - Форум ТВ, ТВ-Марказ, НТТ ва SOFTS телеканаллари ёпилган эди.

58 ёшли Фирдавс Абдуҳолиқов 1991 йилда Ўзбекистондаги илк нодавлат телеканал ва газетани очиш билан бирга 2003 йилдан буён Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Бундан ташқари, 2008 йиллардан бошлаб, у Гулнора Каримова етакчилигида бўлган ва 2013 йилнинг охирида ёпилган "Форум фонди" ташкилоти тадбирларида фаол иштирок этган амалдорлардан бири сифатида муттасил матбуот кўз ўнгида бўлган.

Фирдавс Абдуҳолиқов 2017 йилнинг августида “Даракчи” газетасида собиқ раҳбарининг кирдикорларини фош қилувчи мақола чоп этган ва Гулнора Каримовадан расман юз ўгирган эди.

ЎзЭОАВМА нинг янги раҳбари этиб тайинланган Шерзодхон Қудратхўжа Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори ва Халқаро пресс-клуб раисидир.

У 2020 йилнинг декабрида Қудратхўжаев фамилиясидаги русча "-ев" қўшимчасидан воз кечган ва уни Қудратхўжа тарзида миллийлаштирган.

Қудратхўжа 2018 йилда ўзбекистонликлардан ўзбек тилида гапиришни талаб қилгани ортидан тармоқдаги русийзабонлар томонидан миллатчиликда ҳам айбланган. Бироқ Қудратхўжа ўзининг "миллатчи" экани ҳақидаги айбловларни рад этади.

Шерзодхон Қудратхўжа Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори лавозимини сақлаб қолади.
Шерзодхон Қудратхўжа Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори лавозимини сақлаб қолади.

Шу кунларда тармоқларда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректорининг ўз талабаларидан тармоқлардаги постларига "лайк" босишни талаб қилган аудио тарқалди.

Аудиога муносабат билдирган Қудратхўжа "ҳеч кимни лайк босишга мажбурламагани"ни айтиб чиқди.

"Биринчидан мен кимнингдир лайкига муҳтож эмасман;

Иккинчидан ҳеч кимни зомби бўлишга ва мустақил фикрламасликка чақирмаганман;

Учинчидан мен талабаларимни коммуникация қилишга чорладим.

Бу менинг услубим, кимгадир ёқмаса менга умуман қизиқ эмас..." деб ёзди Қудратхўжа 30 январь куни ўзининг Фейсбук саҳифасида.

Маълум бўлишича, Каримов даврида президент ва ҳукумат матбуот хизматларида ишлаган ва Мирзиёев даврида расмий матбуотнинг "юзи"га айланган Қудратхўжа Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори лавозимини сақлаб қолади.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG