Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:57

Президент Мирзиëев Шароф Рашидов 100 йиллигини нишонлашга қарор қилди


Шароф Рашидов наманганлик машҳур раис Аҳмаджон Одилов билан.
Шароф Рашидов наманганлик машҳур раис Аҳмаджон Одилов билан.

Президент Шавкат Мирзиëев 27 март куни давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида қарор чиқарди.

Президент қарорига мувофиқ¸ Рашидов туғилиб-ўсган Жиззах вилоятида унга бағишланган мемориал комплекс ташкил этилади ва ҳайкал ўрнатилади; ëш авлодни давлат арбобининг ҳаёти билан яқиндан таништириш мақсадида Жиззахда Рашидов уй музейи очилади.

Бундан ташқари, президент қарорида Рашидов ва унинг ижодига бағишланган китобларни чоп этиш¸ жумладан, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан Шароф Рашидов “Сайланма”си ҳамда Рашидов ҳақидаги хотиралардан иборат “Халқимизнинг буюк фарзанди” тўплами нашр этилиши белгиланган.

Қарорга мувофиқ¸ Рашидов тўғрисида ҳужжатли фильм олинади¸ “Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон тарихидаги роли”, деб номланган илмий анжуман¸ ноябрь ойида Жиззах ва Тошкентда расмий тадбирлар ўтказилади.

Аввалроқ Ўзбекистон Сенати Жиззах вилояти Жиззах туманини Шароф Рашидов туманига айлантирилиши тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган эди.

Шароф Рашидов номини тиклаш, мустақил Ўзбекистоннинг 2-президенти Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди ваъдаларидан бири эди.

1917 йилда туғилган Шароф Рашидов 1959-1983 йиллар давомида Ўзбекистон коммунистик партияси Марказий қўмитасининг 1-котиби лавозимида 24 йил ишлаб, республикани бошқарган эди.

1983 йил - СССР Бош прокуратурасининг "ўзбек иши" деб номланган махсус текширувлари бошланиши ортидан вафот этган Шароф Рашидов ҳаëти ва ўлими ҳақида Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг жимлик ҳукм суриб келаëтган эди.

Расмий маълумотларда Рашидовнинг юрак хуружидан вафот этгани айтилса-да¸ йиллардан бери расмий хулосани мутлақо инкор қиладиган версиялар ҳам айтилиб келади. Баъзилар Рашидовни заҳарланган, деса, бошқалар отиб ўлдирилган, дейди, ҳатто ўзини ўзи отган, дейдиганлар ҳам бор.

Озодлик билан суҳбатда бевосита Шароф Рашидов билан бирга ишлаган таниқли журналист Шароф Убайдуллаев¸ совет Ўзбекистонини энг узоқ бошқарган Рашидов ўлими билан боғлиқ зиддиятли версияларга муносабат билдиради.

OzodNazarPlus: Шароф Рашидов вафот этганми ёки ўлдирилганми? 1-қисм
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:18 0:00
Бевосита линк
OzodNazarPlus: Шароф Рашидов вафот этганми ёки ўлдирилганми? 2- қисм
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:50 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG