Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:40

Шавкат Мирзиëев Ислом Каримов сиëсатини давом эттирмоқчи


2003 йилдан бери Бош вазир лавозимини эгаллаб келган Шавкат Мирзиëев Ислом Каримов ўлимига қадар унинг соясида қолиб келди.
2003 йилдан бери Бош вазир лавозимини эгаллаб келган Шавкат Мирзиëев Ислом Каримов ўлимига қадар унинг соясида қолиб келди.

8 сентябрь куни Ўзбекистон Конституциясининг 96-моддасида кўзда тутилган Олий Мажлис Сенати раиси ўрнига мамлакат муваққат президенти этиб тайинланган Бош вазир Шавкат Мирзиëев шу куниëқ ўзи қилмоқчи олти муҳим ишни тилга олди. Уларнинг барчаси¸ Мирзиëев таъкидича¸ Ислом Каримовнинг “узоқни кўзлаган стратегияси”ни давом эттиришга қаратилган.

Ўзбекистон парламенти мамлакат Конституцияси 96-моддасини бузиш орқали ўзини муваққат президент этиб тайинлаган 8 сентябрь кунги қўшма мажлисига Бош вазир Шавкат Мирзиëев олдиндан тайëрланган ëзма маъруза билан келди.

Маърузанинг кириш қисми¸ Ислом Каримовнинг нақадар узоқни кўзлаган¸ стратегик фикрловчи давлат арбоби эканини таъкидлашга қаратилган бўлса¸ унинг асосий қисми¸ бир неча дақиқа аввал муваққат президентликни қабул қилган Бош вазирнинг бундан кейин нималар қилмоқчилигига бағишланди.

Ўз маърузасида Мирзиëев “мамлакат олдида турган устувор вазифалар”дан олтитасини тилга олди.

Бош вазирга кўра¸ мамлакат олдидаги биринчи вазифа¸ “иқтисодий ўсиш сураътларини сақлаб қолиш”дир. Бунинг учун Мирзиëев четдан қарз олмасдан туриб¸ “миллий валюта барқарорлигини таъминламоқчи, банк тизимини мустаҳкамламоқчи.

Иккинчи устивор вазифа¸ Бош вазирга кўра¸”нодир ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат ва кимё саноатини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга ошириш”дир.

Ўзбекистон (ҳукумати) олдида турган учинчи вазифани Мирзиëев “ички ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва экспортни кўпайтириш” деб белгилади. Айни шу борадаги чора-тадбирлар¸ 2003 йилдан бери Ўзбекистон халқ хўжалигини бошқариб келган Мирзиëевга кўра¸ аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини ҳам ҳал қилишга ëрдам беради.

Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ҳимоя қилишни тўртинчи вазифа деб эътироф этган Бош вазир¸ бу соҳадаги “бюрократик тўсиқлар ва асоссиз текширувларни бундан кейин ҳам қатъият билан чеклаш”ини таъкидлади.

Ўзбекистон олдида ўз ижросини кутаëтган бешинчи вазифа¸ Мирзиëевга мувофиқ¸ аҳолини иш билан таъминлаш¸ хусусан коллежларни битираëтган ярим миллионга яқин ëшларни ишга жойлаштириш масаласини “қаттиқ назорат”га олишдир. Бу йўлда Бош вазир Ислом Каримов сиëсатини қатъий давом эттиражигини алоҳида қўшиб ўтди.

Мамлакат олдида¸ ўз олдида турган устивор вазифаларнинг олтинчиси сифатида Мирзиëев “замонавий йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини шакллантириш, шунингдек, миллий ахборот-коммуникация тизимларини ривожлантириш”ни тилга олди.

Мирзиëев маърузаси охирида тилга олинган “жамиятдаги демократик жараёнларни чуқурлаштириш, фуқаролик институтлари ривожланишини қўллаб-қуватлаш, сиёсий партияларнинг обрў-эътибори ва таъсирини ошириш, сайловчиларнинг овози учун рақобатни кучайтириш” устивор вазифалар рўйхатида алоҳида рақам билан урғуланишга лойиқ кўрилмади.

Айни пайтда¸ бошқарувини ўз қўлига олган Ўзбекистон олдида турган устивор вазифаларни санаб ўтган Шавкат Мирзиëев¸ бу вазифаларни қандай амалга оширишига изоҳ бермади.

Шавкат Мирзиëевнинг Ўзбекистон олдидаги устувор вазифалар ҳақида маҳаллий матбуотда чоп этилган маърузаси билан танишиб чиққан Ўзбекистон Молия вазирлиги собиқ мулозими Сапарбой Жубаев¸ ўз дастлабки хулосаси Ислом Каримов давридаги иқтисодий сиëсат ўзгармайди¸ деган мазмунда эканини айтади.

Ҳозирда Қозоғистон пойтахти Остонадаги Евроосиë миллий университетининг Иқтисодиëт факультетида молия йўналишида дарс бераëтган Сапабой Жубаевнинг Мирзиëев маърузасидан чиқарган хулосаларини қуйида тинглашингиз мумкин.

Иқтисодчи Сапарбой Жубаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:57 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG