Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:31

Тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текшириш тақиқланади


Ўзбекистон тадбиркорлари кўп йиллардан бери назорат органларининг фавқулодда қора маскалилар рейдлари нишони бўлиб келаëтган эди.
Ўзбекистон тадбиркорлари кўп йиллардан бери назорат органларининг фавқулодда қора маскалилар рейдлари нишони бўлиб келаëтган эди.
Шавкат Мирзиëев

Шавкат Мирзиëев

Президентликка номзод

Шавкат Мирзиёев 5 октябрда имзолаган махсус фармон билан 2017 йил 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари ҳар қандай бошқа текширишларни тақиқлади.

Бажарилди
Назорат органлари тадбиркорлар фаолиятини текширишни қисқартирди

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 5 октябрда имзолаган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида 2017 йил 1 январидан тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текшириш тақиқланди.

Фармонга асосан 1 январдан бошлаб молиявий хўжалик юритиш фаолиятида биринчи марта қонунбузарлик қилган тадбиркорлик субъектлари ёки шахслар маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарима тўлашдан озод этилади. Бироқ улар бу конунбузарликни ихтиёрий равишда қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этишлари лозим.

Бундан ташқари тадбиркорлик фаолиятини ноқонуний юритиш айблови билан биринчи марта қўлга тушган шахслар ҳам¸ Мирзиëев фармонига мувофиқ¸ маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Бу ҳолатда улар бир ой ичида келтирилган зиённи тўлаб беришлари ва тадбиркорлик субъекти сифатида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт бўлади.

Мазкур фармон 1 январдан бошлаб бошлаб жиноий қонунчиликдаги тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси қўллашни ҳам бекор қилишни кўзда тутади.

Фармон расман кучга кирган 2017 йилнинг дастлабки 20 куни давомида Озодлик гаплашган ўзбекистонлик ўнлаб тадбиркор назорат органларининг текширувлари тўхтаганини билдирдилар.

19 январь куни Озодлик суҳбатлашган Давлат Солиқ қўмитаси расмийси

" 1 январдан барча тартибдаги қисқа муддатли ва муқобил текширувлар олиб ташланди¸ режали текширувлар эса энг кўпи билан бир ой давом этадиган бўлди"¸ деди.

(Бу фармоннинг бажарилганига оид хулоса фақат 2017 йилнинг биринчи 20 кунига тааллуқли ва бу фармон ижросини кузатиш давом этади.)

XS
SM
MD
LG