Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:10

“Мирзиëев халқни деса, чиқиш визасини битта имзо билан йўқ қилади!”


Ўзбекистон ўз аҳолисига хорижга чиқиш учун махсус рухсат тизимини сақлаб қолаëтган дунëдаги икки давлатдан биридир.
Ўзбекистон ўз аҳолисига хорижга чиқиш учун махсус рухсат тизимини сақлаб қолаëтган дунëдаги икки давлатдан биридир.

Бир гуруҳ ўзбекистонликларнинг www.change.org платформаси орқали Шавкат Мирзиëевга чиқиш визасини бекор қилишни сўраб қилган даъватига қўшилган Токиодаги ўзбек зиëлиларидан бири¸ Ўзбекистон президентлигига асосий даъвогар Шавкат Мирзиëев чиновниклар “кормушка”си эмас¸ оддий халқ манфаатини ўйлашини кўрсатмоқчи бўлса¸ бунинг энг осон йўли мамлакатни Шимолий Корея билан бир қаторга қўйиб келаëтган чиқиш визасини бекор қилиш эканини айтади.

Токиодаги ўзбек зиëлиси билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:14 0:00
Бевосита линк

Бош вазир¸ президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиëев¸ Ўзбекистон ҳукумати порталида очилган Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига йўлланаётган ҳар бир мурожаат ўз назоратида бўлишини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёев 5 октябрь Самарқандга ташрифи пайти маълум қилди. Шу билан бирга, муваққат президент вилоят мутасаддиларига виртуал қабулхонага келаётган масалаларни вақтида кўриб чиқиш ва ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берган.

Мирзиëев¸ хусусан¸ унинг виртуал қабулхонасига аталган жиддий мурожаатлардан бири “Ўзбекистонда чиқиш визасини бекор қилишга даъват”деб номланади.

XS
SM
MD
LG