Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:34

Шимолий Корея етакчиси: Трамп ўз таҳдидлари учун жавоб беради


Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин. 2017 йил, 21 сентябрда олинган сурат.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин. 2017 йил, 21 сентябрда олинган сурат.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 22 сентябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяни бутунлай йўқ қилишини айтиб, таҳдид солгани учун жавоб беришини айтди:

- Мен ақлдан озган АҚШлик қари аҳмоқни аниқ ва сўзсиз олов билан жиловлаб қўяман, - деди Ким.

21 сентябрь куни Трамп Пхеньян билан ҳамкорлик қилувчи шахс ва ширкатларни мўлжалга олувчи янги санкцияларни жорий қилиш бўйича фармон чиқарди.

Трамп Шимолий Корея тузуми моллиявий қўлланилишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

Президент, шунингдек, янги фармон Пхеньяннинг ядровий қурол ишлаб чиқаришига тўсқинлик қилишини айтди.

Шимолий Корея Ким етакчилигида бир неча ўн марта ракета синовини ўтказди. Мамлакат қитъалараро баллистик ракеталарни ишлаб чиқишга бел боғлаган.

22 сентябрь куни Ким Трамп сўзларини эҳтиёткорлик билан танлаши керак, деди:

- АҚШ бош қўмондони бўлган шахснинг [Шимолий Кореяни] бутунлай йўқ қилишга чақириб сўзлаган нутқи қимматга тушади.

Ўша куни куни Жанубий Корея матбуоти шимолий кореялик дипломатга таяниб, Пхеньян АҚШга жавоб қайтариш учун Тинч океанида водород бомбасини синовдан ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар қилди.

Бунга жавобан Япония Мудофаа вазири Ицунори Онодэра:

- Агар [шимолий кореяликлар] Тинч океанида қитъалараро баллистик ракета билан водород бомбасини синовдан ўтказадиган бўлса, аввалги синовларга таянган ҳолда шуни айтаманки, ракета мамлакатимиз узра учиб ўтиши эҳтимолдан холи эмас. Бундай ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги керак, - деди.

19 сентябрь куни Трамп БМТ Бош Ассамблеяси аъзоларини Шимолий Кореяга қарши қатъий туришга чақирди. Президент Кимни “Ракетабоз” дея атади ва Ким “худкушлик миссиясини” бошлаганини таъкидлади.

21 сентябрь куни Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Шимолий Корея ядровий дастўри бўйича юзага келган вазиятни “совуққонлик билан” ҳал этишга чақирди.

Мун Пхеньянни музокараларда иштирок этишга чорлаш учун санкциялар лозим бўлса-да, Сеул Шимолий Корея барбод бўлишини истамаслигини айтди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета дастурларига қарши бир неча марта санкция жорий қилган.

18 сентябрь куни Пхеньян кўпроқ санкциялар ўз ядровий дастурини фақатгина тезлатишини таъкидлади.

Трамп янги санкциялар эълон қилар экан, Хитой марказий банки бошқа банкларига Шимолий Корея билан ҳамкорлик қилмасликни буюрганини айтди. Шунингдек, президент янги чоралар денгиз ва савдо тармоқларига ҳам таъсир қилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG