Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:26

АНДИЖОН – “Халқ банки” прокуратура талабига бўйсунмай, мени ишга қайтариб олишдан бўйин товламоқда”


ИЗБОСКАН. “Мен – Юлдузхон Расулова, Андижон вилоят, Избоскан туманидан ёзмоқдаман.

2018 йил 4 сентябрда “Халқ банки”нинг Избоскан филиали пенсия ва нафақалар тарқатиш бўлимига кассир лавозимига ишга қабул қилиндим. Иш фаолиятим бошиданоқ пул тарқатиш учун ёлғиз ўзимни юборишди.

Тажриба орттиргунимча менга шерик ёки малакали ҳисобчи бириктиришларини сўраб, филиал раҳбарига қайта-қайта мурожаат қилганман.

Фаолиятим давомида банк ғазнаси томонидан менга берилган пуллар ва мен тарқатишим керак бўлган маблағ ўртасида фарқ, яъни камомад чиқа бошлади.

Шу сабаб пенсионерлар орасида эътироз ва тушунмовчилик юзага келди. Бу ҳақда умумий йиғилишларда филиал бошқарувчисини огоҳлантириб чора кўришини сўраганман.

Ушбу огоҳлантиришимдан сўнг банк раҳбари менга тазйиқ ўтказа бошлади. Мен ишлайдиган касса буйруқсиз қайта-қайта текширилди. 2019 йил 4 мартда кадрлар бўлими бошлиғи томонидан ишдан бўшатилганим тўғрисида оғзаки равишда огоҳлантирилдим. Буйруқни кўрсатишмади ҳам.

Ушбу ноҳақлик юзасидан бош прокуратурага мурожаат қилдик. Избоскан туман прокуратураси ишни ўрганиб, мени ноҳақ ишдан бўшатилган деб топди.

2019 йил 12 июлда ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруққа протест келтирилди.

Аммо банк раҳбарияти прокуратура талабини ҳам инобатга олмай, мени ҳали ҳам ишга қабул қилмаяпти...”

(Бу хабар Озодликка 8 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG