Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:42

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Бозор қурилиши ҳолатини республика комиссияси тафтиш қилсин”


ТЎРТКЎЛ. “Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида фаолият юритувчи бир гуруҳ тадбиркорлар номидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да аввалроқ мактубимиз чоп этилган эди. Аммо мутасаддилар масала ечимига бефарқ экани сабаб яна қайта мурожаат йўллашга мажбур бўлмоқдамиз.

Масалани қисқача баён этишга ҳаракат қиламиз. 2010 йил туманимизда фаолият кўрсатаётган эски деҳқон бозори талаб даражасига мос келмагани боис, Беруний кўчасида жойлашган худуддан 19 гектарга тенг ер майдони ажратилиб, янгидан “Эл ризқ бозори” деҳқон бозори ва “Тўрткўл савдо комплекси” МЧЖ ташкил қилинган. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига кўра, “Тўрткўл савдо комплекси” МЧЖ бош режасига асосан савдо комплекси ва унга туташ ҳудудларда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари тасдиқланди. 2019 йил апрель ойигача ушбу автотураргоҳ фаолият кўрсатиб келди.

2019 йил 17 апрель куни Тўрткўл тумани ҳокимининг 28-ф сонли фармойиши асосида 2, 3 ва 4-автотранспорт воситалари учун пуллик тўхташ жойи капитал реконструкция қилиш мақсададида вақтинчалик орқа томонига кўчирилди. Аввалдан айтиш керакки, реконструкция борасида шу вақтгача бирор иш қилинмади. Ҳоким қарорида ноаниқ нуқталар мавжуд. Хусусан, реконструкция учун маблағ қайси ташкилот томонидан ажратилиши кўрсатилмаган.

2, 3 ва 4-автотураргоҳларнинг кириш жойи бетон тўсиқ билан беркитилганидан Беруний кўчаси билан кесишувчи 4 та кўчада тирбандлик вужудга келиб, фуқаролар ва тадбиркорларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Боз устига, “Тўрткўл савдо комплекси” раҳбарияти Ўзбекистон президентининг 2010 йил 26 апрелдаги қарорига зид равишда 2-автотураргоҳ ўрнида ўзбошимчалик билан янги бозор барпо қилмоқда. Энг қизиғи, мавжуд қарздорлиги сабаб бозор ҳисоб-рақами ёпиб қўйилган. Шундай экан, янги бозор қурилиши учун маблағ қаердан олинаётгани мавҳум бўлиб қолмоқда.

“Тўрткўл савдо комплекси” МЧЖ раҳбарияти нега шунча ташландиқ жойлар туриб, бозор қуриш учун автотураргоҳ ҳудудини танлади? “Эл ризқ бозори” МЧЖга тегишли 1-сонли автотранспорт воситаларини сақлаш жойи нега ҳеч қаерга кўчирилмай бемалол фаолият кўрсатмоқда? Ё бирор каттаконнинг ҳимоясидами?!

Маҳаллий давлат органлари биз кўтараётган муаммога бефарқ муносабатда бўлмоқда. Шу сабаб масалани ҳар томонлама ва холис кўриб чиқиш учун Республика комиссияси тузилишини талаб қиламиз”.

(Бу хабар Озодликка 26 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG