Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:38

ТОШКЕНТ – “Ҳоким бува, “Discover invest” ишчилари меҳнат шароитини яхшилаб беринг”


Ишчилар фойдаланадиган ҳожатхонанининг аҳволи.
Ишчилар фойдаланадиган ҳожатхонанининг аҳволи.

ТОШКЕНТ. “Discover invest” ширкати тизимидаги қурилишларда фаолият юритамиз. Айни пайтда ширкат шаҳар бўйича Tashkent city’дан тортиб катта-кичик объектларни қурмоқда. “Лимонарий” ва “Кенгсой” маҳалласидаги қурилишлар ҳам шулар жумласидан. Иш вақтимиз 10 соат қилиб белгиланган, аммо амалда 12-14 соатлаб ишлаймиз. Иш вақти телефондан фойдаланиш тақиқланган. Ҳатто оила аъзоларимиз билан ҳам гаплаша олмаймиз. Овқатланишнинг ҳам мазаси йўқ. Кўпинча макарон ва гречка беришади. Прорабларимиз эса ёғли, гўштли овқатлар тановул қилади. Маошлар 1,4 миллиондан бошланади. Оғир меҳнатга нисбатан бу ойлик кам, албатта.

Ўтган йили ишчиларнинг 13 ойлиги, яъни мукофот пули ҳам берилмади, эҳтимол кимнингдир жиғилдонига кетган бўлса керак.

Асосий оғир меҳнатни вилоятлардан келган ишчилар қилади, аммо моддий рағбатлантириш жуда паст. Билишимизча, “Discover invest” ширкати Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли. Ширкатга масъул бўлган одамлар очиғини айтмагани сабаб ҳоким бува ишчилар оғир шароитда ишлаётганидан бехабар бўлиши мумкин. Шу боис у кишига “Сиздан Телеграм” орқали мурожаат қилмоқдамиз: ҳоким бува, ишчиларнинг маошини ошириб, меҳнат шароитини яхшилаб беринг!”

(Бу хабар Озодликка 3 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG