ТЎРАҚЎРҒОН. “Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан ёзмоқдамиз. 2016 йилда Машъал ҳудудидан боғдорчилик учун 2 гектару 34 сотих ер олганмиз. Бу борада вилоят ва туман ҳокимлиги қарори чиққан. Аммо қўшни фермер шу кунгача бизга сув бермай келади. Ҳар йили дарахт кўчатлари экамиз, лекин ниҳоллар сувсизликдан нобуд бўлади. Ҳокимга мурожаат қилдик, лекин масалани ҳал қилиб бермади. Фермерга кучимиз етмаяпти. Экинларимизни суғоришда масъуллардан ёрдам кутиб қоламиз”.
(Бу хабар Озодликка 26 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|